Get Mystery Box with random crypto!

Давлатимиз раҳбари лаборатория таҳлилларига хусусий секторни ж | Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov

Давлатимиз раҳбари лаборатория таҳлилларига хусусий секторни жалб қилиш бўйича ижобий тажрибани жорий қилиш масаласига тўхталди.

Масалан, Мирзо Улуғбек, Юнусобод ва Оқолтин туманлари тиббиёт бирлашмалари таркибида бўлган шифохона ва поликлиникаларга қарашли лабораториялар аутсорсинг асосида хусусий секторга берилган.

Хусусий лаборатория таҳлиллар учун биоматериалларни ўзи махсус транспорт орқали йиғиб, уларнинг натижаларини электрон тизим орқали шифокорларга тақдим қилмоқда.

Натижада, давлат тиббиёт муассасаларида бир ойда ўртача 20 мингта таҳлил ўтказилган бўлса, хусусий лаборатория томонидан бу кўрсаткич 30 мингтага етказилган.

Шуларни инобатга олиб Тошкент шаҳрининг барча туманлари, Тошкент вилоятининг 5 та тумани, бошқа вилоятларда биттадан туман ва шаҳарда 2022 йил давомида ушбу тажрибаларни синовдан ўтказиш топшириғи берилди.