Get Mystery Box with random crypto!

Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov

Kanal manzili: @press_secretary_uz
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 101.55K
Kanalning ta’rifi

O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti matbuot kotibining rasmiy kanali
Facebook: facebook.com/PressSecretaryUZ
Instagram: instagram.com/press_secretary_uz
Twitter: https://twitter.com/Sherzod_Asadov

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

2

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 138

2021-12-27 11:01:55
Шавкат Мирзиёев: Uzbekistan GTL заводи ва Шўртан газ-кимё мажмуасини кенгайтириш бўйича лойиҳалар Янги Ўзбекистонда янги саноат даврини яратиш йўлидаги илк йирик қадамларимиздан биридир

Шавкат Мирзиёев: Проекты строительства завода Uzbekistan GTL и расширения Шуртанского газохимического комплекса – это важный этап формирования новой промышленной эпохи Нового Узбекистана

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
8.2K views08:01
Ochish/sharhlash
2021-12-27 08:46:46
Ўзбекистон Республикаси Президентига хорижий давлатлар элчилари томонидан ишонч ёрлиқларини топшириш маросимига тайёргарлик якунланмоқда.
__

Последние приготовления перед началом церемонии вручения Президенту Республики Узбекистан верительных грамот со стороны иностранных послов.
27.3K views05:46
Ochish/sharhlash
2021-12-25 15:44:45
Қашқадарё вилоятида синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқаришга мўлжалланган "Uzbekistan GTL" заводи ишга туширилди.

Батафсил — юқоридаги #инфографикада.
20.0K views12:44
Ochish/sharhlash
2021-12-25 15:02:00
Президентимиз завод қурилишида иштирок этган барча муҳандис ва қурувчиларга, лойиҳани амалга оширишга кўмаклашган хорижий ҳамкорларга миннатдорлик билдирди.

"GTL заводи ва Шўртан газ-кимё мажмуасини кенгайтириш бўйича лойиҳалар Янги Ўзбекистонда янги саноат даврини яратиш йўлидаги илк йирик қадамларимиздан биридир.

Биз қанча оғир бўлмасин, мамлакатимизни ривожланган давлатлар қаторига олиб чиқиш ва халқимиз учун муносиб турмуш даражасини яратиш йўлида маррани баланд олиб ишлаш ва яшашга ўргандик.

Янги йил остонамизда эшик қоқиб турган ушбу қувончли лаҳзаларда, барча ютуқларимизнинг ижодкори ва бунёдкори бўлган меҳнаткаш, мард ва олижаноб халқимизга, саноат соҳасининг жонкуяр ва фидойи ишчи-ходимларига чуқур эҳтиром билан таъзим қиламан", деди давлатимиз раҳбари ва барчани кириб келаётган янги – 2022 йил билан муборакбод этди.
19.7K views12:02
Ochish/sharhlash
2021-12-25 14:57:01
"Ҳақиқий қаҳрамонлик намунаси" - Президент янги завод қурилиши ҳақида.

"Тўғриси, биз GTL лойиҳасини бошлаганимизда, кўпчилик буни уддалашимизга шубҳа билан қараган эди.

Лекин, биз қатъий интилиш ва машаққатли меҳнатимиз билан, барчамиз биргаликда мураккаб синов ва қийинчиликларни енгиб ўтиб, мана шундай янги ва замонавий, юқори технологик мажмуани барпо этишга эришдик. Бу билан ҳар қанча фахрлансак, арзийди.

Айниқса, коронавирус пандемияси даврида хориждан мутахассис ва ускуналар келтириш, қурилиш майдонида 10 мингдан ортиқ ишчининг соғлиғи ва хавфсизлигини таъминлаш, албатта осон бўлгани йўқ.

Аммо, ҳамжиҳатлик билан ўз вақтида амалга оширган зарур чора-тадбирларимиз натижасида, ушбу муҳим лойиҳа бўйича иш пандемия даврида ҳам бирор кун тўхтамади.

Меҳнаткаш, серғайрат ва фидойи қурувчи ва муҳандислар, тажрибали мутахассислар, минглаб матонатли ишчилар карантин талабларига қатъий амал қилиб, узоқ вақт оиласи, яқинларидан олисда ишлаб, ҳақиқий қаҳрамонлик намунасини кўрсатди", деди давлатимиз раҳбари.
21.9K views11:57
Ochish/sharhlash
2021-12-25 14:52:01
Президентимиз Шўртан газ-кимё мажмуасининг ишлаб чиқариш қувватларини 3 баробарга кенгайтириш бўйича яна бир янги мажмуа қурилиши таъкидлади.

Янги қуриладиган ушбу корхонада GTL заводида ишлаб чиқариладиган 430 минг тонна нафтани қайта ишлаш ҳисобига, йилига 380 минг тонна полиэтилен ва полипропилен тайёрланади. Яна мингга яқин янги иш ўринлари яратилади.

Натижада қўшимча 550 миллион долларлик маҳсулот ишлаб чиқарилади.

Ўз навбатида, ана шу маҳсулотларни янада чуқур қайта ишлаш орқали, 2 баробаргача кўп истеъмол маҳсулотлари ишлаб чиқариш мумкин бўлади.

Ушбу янги лойиҳанинг қиймати 1,8 миллиард долларга тенг.

Ана шу иккита янги завод ҳисобидан Шўртан мажмуасида республикамизнинг биринчи йирик газ-кимё кластерига асос солинади.
20.3K views11:52
Ochish/sharhlash
2021-12-25 14:47:00
"Мени қувонтирадиган яна бир жиҳат – завод қурилишида қатнашган мутахассисларнинг қарийб 80 фоизи ўзимизнинг маҳаллий кадрлар, хусусан, янгича ишлашга чанқоқ, азму шижоатли ёшларимиздир.

Бу ёшлар – Янги Ўзбекистон ёшлари. Улар миллий саноатимиз равнақига муносиб ҳисса қўшиб, бу йўлда “олтин фонд”имизга айланади, деб ишонаман" - деди Президентимиз.

Бунинг учун барча шароитлар яратилиши, аввало, Қашқадарёда ёшларни касб-ҳунарга ўқитиш янгича ёндашув асосида ташкил этилиши таъкидланди.

Ҳудуддаги барча касб-ҳунар марказлари Шўртан газ-кимё мажмуаси, Муборак газни қайта ишлаш ва янги GTL заводларига бириктирилади.
24.7K views11:47
Ochish/sharhlash
2021-12-25 14:42:01
"Янги Ўзбекистоннинг иқтисодий қудрати ва салоҳияти айнан мана шундай мажмуаларда яққол намоён бўлади" - Президент.

Мажмуада йилига 3,6 миллиард метр куб табиий газ қайта ишланиб, қиймати 1 миллиард доллардан зиёд бўлган 1,5 миллион тонна тайёр суюқ маҳсулотлар ишлаб чиқарилади. Жумладан, 307 минг тонна авиакеросин, 724 минг тонна дизель ёқилғиси, 437 минг тонна нафта, 53 минг тонна суюлтирилган газ тайёрланади.

Ушбу маҳсулотлар ҳисобига йилига 500 миллион долларлик импорт ўрни қопланади, 200 миллион долларлик экспорт ва 2 триллион сўмлик солиқ тушумлари таъминланади.

"Алоҳида таъкидлаш керак, биз 300 миллион долларлик газни қайта ишлаб, уни қиймати 3 баробар юқори ва дунё бозорида талаб катта бўлган тайёр маҳсулотларга айлантирамиз", - деди давлатимиз раҳбари.
26.6K views11:42
Ochish/sharhlash
2021-12-25 14:37:01
Давлатимиз раҳбари ишга туширилаётган заводнинг ноёб технологик устунликлари ва мамлакатимиздаги бошқа саноат лойиҳаларидан ажралиб турувчи ҳусусиятлари ҳақида сўз юритди. Жумладан:

- бундай йирик мажмуа шу пайтгача жаҳонда фақат 4 та давлатда – Қатар, Нигерия, Жанубий Африка Республикаси ва Малайзияда барпо этилган;

- мажмуа қурилишида бир вақтнинг ўзида 13 мингдан ортиқ муҳандис ва ишчи-қурувчилар қатнашган;

- заводда Япония, Корея, Сингапур, АҚШ, Германия, Италия, Буюк Британия, Россия, Хитой каби 24 та давлатдаги 130 га яқин етакчи корхоналарда ишлаб чиқарилган 10 мингдан зиёд ускуналар ўрнатилди;

- ишлаб чиқаришга доир технологик ечимлар, ускуна ва жараёнларни қўллаш учун 140 та халқаро лицензия ва патент олинди.

Бир сўз билан айтганда, ушбу завод мамлакатимизда ва умуман минтақамизда нефть-газ-кимё саноати соҳасидаги энг йирик корхонадир.
17.6K views11:37
Ochish/sharhlash
2021-12-25 14:32:50
Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятидаги Uzbekistan GTL заводининг очилиш маросимида нутқ сўзламоқда.

"Аввало, сиз, азизлар билан бой ва қадимий тарихга эга бўлган, улуғ аллома ва саркардаларни вояга етказган саховатли Қашқадарё заминида кўришиб турганимдан ғоят мамнунман.

Бугун, Янги йил арафасида ушбу қутлуғ воҳада мамлакатимиз саноатида яна бир ёрқин саҳифа очаётган улкан воқеага гувоҳ бўлиш барчамизга чексиз қувонч бағишлайди.

Ўз бағрида ноёб бойликларни асраб келаётган Ғузор туманида суюлтирилган синтетик маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган GTL заводи ишга туширилмоқда.

Албатта, бундай улкан мажмуанинг қурилиши кейинги йилларда мамлакатимизда саноат ривожини янги босқичга олиб чиқиш бўйича амалга ошираётган сиёсатимиз натижаси, десак, тўғри бўлади", деди давлатимиз раҳбари сўзининг аввалида.
25.2K views11:32
Ochish/sharhlash