Get Mystery Box with random crypto!

Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov

Kanal manzili: @press_secretary_uz
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 100.67K
Kanalning ta’rifi

O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti matbuot kotibining rasmiy kanali
Facebook: facebook.com/PressSecretaryUZ
Instagram: instagram.com/press_secretary_uz
Twitter: https://twitter.com/Sherzod_Asadov

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

2

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 136

2022-01-25 14:49:50
Ҳурматли юртдошлар!

Хабарингиз бор, юртимиз ва қўшни мамлакатларнинг айрим ҳудудларида электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда. Дастлабки ўрганишлар бу ҳолат умумминтақавий энергия тизими доирасида юзага келган носозликлар оқибатида келиб чиққанини кўрсатмоқда.

Таъкидлаш керакки, вазият шахсан Президентимиз назорати остида. Ўзбекистон энергия тизимини барқарорлаштириш ҳамда электр таъминоти ва бошқа тармоқлар ишини тиклаш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида деярли ҳар дақиқа давлатимиз раҳбарига ахборот бериб борилмоқда.

Шундай экан, барчангизни хотиржамликни сақлаш ва саросимага тушмасликка чақириб қоламиз. Ваҳимага ўрин йўқ.
219.4K views11:49
Ochish/sharhlash
2022-01-24 15:29:29
Скоро при Президенте Шавкате Мирзиёеве начнется совещание по приоритетным задачам развития кожевенно-обувной промышленности.

На совещании будут рассмотрены вопросы задействования имеющихся в отрасли возможностей, в том числе расширения глубокой переработки кожи и увеличения отраслевого экспорта, реализации крупных проектов по производству готовой кожаной и обувной продукции, организации малых кожевенно-обувных промышленных зон, кредитования производителей и улучшения подготовки кадров для отрасли.
14.8K views12:29
Ochish/sharhlash
2022-01-24 15:29:19
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида чарм-пойабзал саноатини ривожлантириш бўйича устувор вазифалар юзасидан йиғилиш бошланади.

Йиғилишда тармоқда мавжуд имкониятларни ишга солиш, жумладан, чорва терисини чуқур қайта ишлашни кенгайтириш ва тармоқ экспортини ошириш, тайёр чарм ва пойабзал маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича йирик лойиҳаларни амалга ошириш ва чарм-пойабзал кичик саноат зоналарини ташкил қилиш, ишлаб чиқарувчиларни кредитлаш ва тармоқ учун кадрлар тайёрлашни яхшилаш масалалари кўриб чиқилади.
36.9K views12:29
Ochish/sharhlash
2022-01-22 17:47:14
Ўзбекистон Президенти ҳузурида ўтган йиғилиш ва тақдимотлар, Тошкент шаҳридаги бунёдкорлик ишлари билан танишув, шунингдек, дарахтлар кесилишига ўрнатилган мораторий, экспресс-тестлар бўйича тортишувлар, Солиқ қўмитасида ўтказилган матбуот анжумани ҳамда “Заковат” клубига оид Президент қарори - барча тафсилотлар "Менимча" телелойиҳасининг навбатдаги сонида.

Кўрсатувни бугун, 22 январь куни соат 20:10 да "O'zbekiston 24" телеканалида томоша қилинг.

Кўрсатув эртага, 23 январь куни соат 12:20 ва 17:20 да ҳам намойиш этилади.
414.5K views14:47
Ochish/sharhlash
2022-01-21 13:19:42
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари, пойтахт ҳокимлигидаги вазиятларни бошқариш маркази имкониятлари билан танишади ҳамда маҳалла фаоллари ва ҳоким ёрдамчилари билан маҳаллабай ишлашнинг янги тизимига бағишланган учрашув ўтказади.

Сегодня Президент Шавкат Мирзиёев ознакомится с проводимой в городе Ташкенте созидательной работой, возможностями ситуационного центра в столичном хокимияте, а также проведет встречу с активистами махалли и помощниками хокимов, в ходе которой будут обсуждены вопросы новой системы работы "махаллабай".
33.7K views10:19
Ochish/sharhlash
2022-01-20 16:20:40 "Жойларда ерларни аукционга чиқариш орқали жорий йилда бор-йўғи 400 миллиард сўм тушумни таъминлаш режаси мутлақо қониқарсиз.

Биргина мисол: Тошкент вилоятида 14 гектар ер участкаси 3,5 миллион долларга ноқонуний йўллар билан сотилгани ҳамма раҳбарларни ўйлантириши керак. Нимага бу пуллар давлатга эмас, кимларнингдир чўнтагига тушмоқда?

Тасаввур қилинг, давлат қанчадан-қанча пулларни йўқотмоқда! Бу пулга қанча мактаб, қанча боғча ва йўл қуриш мумкин эди. Нега шуни ҳокимлар ўйламайди?

Ваҳоланки, ушбу вилоятда ўтган йил давомида ер участкаларини сотишдан атиги 18 миллиард сўм маблағ тушган. Бу бозор нархида нари борса 5-10 гектар ернинг нархи", деди давлатимиз раҳбари йиғилишда.
53.0K viewsedited  13:20
Ochish/sharhlash
2022-01-20 15:57:11 Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди.

Давлатимиз раҳбари давлат активларини хусусийлаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар суръати қониқарсиз эканини таъкидлади.

Жорий йилда давлат активларини хусусийлаштиришдан тушиши прогноз қилинаётган маблағлар кўрсаткичи жуда камлиги, тармоқ ва ҳудудларда ҳанузгача 2 мингта самарасиз ишлатилаётган давлат мулки объектлари мавжудлиги кескин танқид қилинди.

Вилоят ҳокимликлари балансида ҳам йиллар давомида 170 га яқин бўш объектлар сотилмасдан турибди.

Шунинг учун Сирдарё вилояти ҳокими Ғ.Мирзаев ва Хоразм вилояти ҳокими Ф.Эрмановга хусусийлаштириш ишларини
суст ташкил этгани учун ҳайфсан эълон қилинди.

Шунингдек, Давлат активлари агентлигининг Сирдарё, Хоразм ва Бухоро вилоятлари бошқарма бошлиқлари, трансформация ва хусусийлаштириш ишларини ўз ҳолига ташлаб қўйгани учун “Ўзагросервис” жамияти раиси Р.Хайитов эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди.
61.7K viewsedited  12:57
Ochish/sharhlash
2022-01-20 15:03:26
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида давлат мулки объектларини хусусийлаштириш борасида 2022 йилда амалга ошириладиган устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание по приоритетным задачам на 2022 год в сфере приватизации объектов государственной собственности.
58.2K views12:03
Ochish/sharhlash
2022-01-20 13:13:45 Президент Шавкат Мирзиёев бугун "Заковат" интеллектуал ўйинини аҳоли ўртасида оммавий-маърифий ҳаракатга айлантириш ва бошқа интеллектуал ўйинларни ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорни имзолади.

2021 йил октябрь ойида давлатимиз раҳбари Бухоро вилояти Ромитан туманида “Заковат” интеллектуал ўйинининг финал босқичига ташриф буюриб, баҳсни кузатган, тадбир сўнгида нутқ сўзлаб, билимдон ёшларга шароит яратиш учун кўплаб ташаббусларни билдирган эди.

Ушбу ташаббуслар ижросини таъминлашга қаратилган кенг кўламли чора-тадбирлар Президент қарорида белгилаб берилди. Жумладан:

Ёшлар ишлари агентлиги зиммасига “Заковат” интеллектуал ўйини ва бошқа интеллектуал ўйинларни тизимли равишда ривожлантиришга доир вазифалар юкланди;

— 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб интеллектуал ўйинларнинг республика босқичида ғолиб бўлган ўқувчи ёшлар ва талабалар учун йил давомида ҳар ойда бериладиган “Заковат” стипендияси жорий этилади;

2022 йилдан бошлаб, босқичма-босқич умумий ўрта, Президент, ўрта махсус ва профессионал ҳамда олий таълим муассасаларида “Заковат” интеллектуал клублари фаолияти йўлга қўйилади ҳамда ҳудудлардаги Ёшлар марказларида интеллектуал ўйинлар жамоалари учун алоҳида хоналар ташкил этилади;

— 2022 йилдан бошлаб ҳар йили талабалар ўртасида Интеллектуал олимпиада ташкил қилинади. Унда умумжамоа ҳисобида дастлабки учта ўринни қўлга киритган олий таълим муассасасига Ўзбекистон Республикаси Президенти совғаси топширилади;

— интеллектуал ўйинларнинг республика босқичида ғолиб ва совриндор бўлган умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари ўқувчилари ҳамда ОТМ талабалари таълимнинг кейинги босқичига базавий тўлов-контракт асосида имтиҳон синовларисиз қабул қилинади;

— таълим муассасаларида ташкил этилган “Заковат” интеллектуал клубларининг координатори бўлган профессор-ўқитувчиларга меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг 50 фоизи миқдорида бир марталик устама тўлаб берилади;

— 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб ҳар йили апрель ойида “Интеллектуал ҳафталик” тадбири ўтказиб борилади;

— ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш, уларга мотивация бериш мақсадида машҳур олимлар, жумладан, Нобель мукофоти соҳиблари билан учрашувлар ташкил этиб борилади;

— “Заковат” ва бошқа интеллектуал ўйинларининг ҳудудий ва республика босқичи ғолибларини ўз мутахассислиги бўйича кадрлар захирасига олиш ҳамда раҳбарлик лавозимларига тайинлаш амалиёти йўлга қўйилади;

— Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги “Ёшлар оромгоҳи”да мавсумий ишлайдиган “Интеллектуал мактаб” лойиҳаси йўлга қўйилади;

— “Янги Ўзбекистон боғи”га туташ ҳудудда “Заковат интеллектуал ўйинлари клуби” учун алоҳида бино ҳамда “Интеллектуал ўйинлар шаҳарчаси” барпо этилади. Мазкур бинолар Ёшлар ишлари агентлигининг балансида бўлади;

— интеллектуал турнирлар ташкил қилиш, билимдон ёшларни рағбатлантириш, ёш авлоднинг интеллектуал салоҳиятини оширишга қаратилган компьютер ва мобиль ўйинларни яратган дастурчиларга грант ва субсидиялар ажратиш мақсадида 2022 йилда 50 млрд сўм миқдорида, кейинги йилларда асосланган ҳисоб-китобларга мувофиқ давлат бюджетидан маблағ ажратилади.
93.8K views10:13
Ochish/sharhlash
2022-01-19 18:10:05
Тошкент шаҳрида жамоат траспортини янада ривожлантиришга бағишланган тақдимотда белгиланган устувор вазифалар.

Батафсил — юқоридаги #инфографикада.
21.5K views15:10
Ochish/sharhlash