Get Mystery Box with random crypto!

'Айтиш жоизки, сўнгги ойларда хирургия, кардиология, бугун эса | Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov

"Айтиш жоизки, сўнгги ойларда хирургия, кардиология, бугун эса эндокринология йўналишларини чуқур ичига кириб, муаммоларини таҳлил қилдик.

Умуман, соғлиқни сақлаш соҳасида ечимини кутаётган масалалар ҳали кўплигини инобатга олиб, январь ойида тиббиёт ходимлари билан “очиқ мулоқот” ташкил этамиз", деди давлатимиз раҳбари сўзининг якунида.

Мутасаддилар олдига ушбу тадбирга пухта тайёргарлик кўриш, жойлардаги муаммоларни ўрганиб, уларни тизимлаштириш ва аниқ таклифлар ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.

Айни пайтда соҳа ва ҳудудлар раҳбарлари йиғилишда муҳокама қилинган масалалар юзасидан ахборот бермоқда.