Get Mystery Box with random crypto!

Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov

Kanal manzili: @press_secretary_uz
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 100.67K
Kanalning ta’rifi

O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti matbuot kotibining rasmiy kanali
Facebook: facebook.com/PressSecretaryUZ
Instagram: instagram.com/press_secretary_uz
Twitter: https://twitter.com/Sherzod_Asadov

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

2

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 142

2021-12-22 14:53:14
Президент Олмалиқ шаҳридаги 20-сонли ихтисослаштирилган умумтаълим мактабида бўлиб, ўқувчилар билан мулоқот қилди. Давлатимиз раҳбари болалардан келажакда ким бўлиши ҳақида иншо ёзиб, Президентга йўллашини сўради.

Президент посетил специализированную общеобразовательную школу №20 в городе Алмалыке и встретился с учащимися. Глава государства попросил детей написать и отправить Президенту сочинение о том, кем они хотят стать, когда вырастут.
96.4K viewsedited  11:53
Ochish/sharhlash
2021-12-21 19:22:32
Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида бўлиб ўтган кенгайтирилган йиғилишда ерларни ялпи хатловдан ўтказиш, ер ажратиш ва ҳисобини юритиш масалалари юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди.

Батафсил — юқоридаги #инфографикада.
30.6K views16:22
Ochish/sharhlash
2021-12-21 17:01:51 Юқоридаги топшириқлар ижросини самарали ташкил этиш мақсадида кадастр идораларининг моддий-техник базасини яхшилаш зарурлиги қайд этилди.

Бугунги кунда кадастр идоралари томонидан фойдаланилаётган геодезия ўлчов ускуналарининг асосий қисми маънан эскирган (20 йилдан зиёд).

Мавжуд 50 та геодезия станциялари иқтисодий фаол ҳудудларнинг атиги 50 фоизини қамраган (12 миллион гектар). Ваҳоланки, барча ҳудудларни тўлиқ қамраб олиш учун қўшимча 80 та станция зарур.

Айни пайтда мутасаддилар йиғилишда муҳокама қилинган масалалар юзасидан ҳисобот бермоқда.
31.1K views14:01
Ochish/sharhlash
2021-12-21 16:45:16 Ер балансида аҳоли яшаш пункти ерлари 223 минг гектар бўлсада, амалда 1 миллион гектардан ошиб кетгани таъкидланди.

Масалан, Асака ва Шаҳрихон туманларида ўтказилган хатловда 74 мингта хонадоннинг (жами хонадонларнинг 65 фоизи) ер ажратиш қарорлари йўқлиги, 4,5 мингтаси (4 фоиз) муҳофаза зоналарда қурилгани маълум бўлди. Демак, ушбу туманлар ер балансида аҳоли пункти ерлари 2 минг гектар деб кўрсатилган бўлсада, ҳақиқатда 10 минг гектар ерлар уй-жой билан банд бўлиб турибди (бунга йўл, ариқ, хиёбон ва бошқа объектлар киритилмаган).

Шу муносабат билан келгуси йил якунига қадар 6 миллионта кўчмас мулк объектларини “хонадонбай” хатловдан ўтказиш топширилди. Бунда, ҳар бир маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари ўз ҳудудидаги ҳолатни таҳлил қилиб, кадастр идораларига беради.

Хатлов натижаси билан бино-иншоотларнинг электрон харитаси яратилиб, аҳоли учун қулай ва очиқ-ошкора онлайн платформага жойлаштирилади.

"Ер балансини тўғри юритиш, ерни асраб-авайлаш ҳокимларнинг конституциявий мажбурияти ва асосий вазифасидир. Буни уддалай олмайдиган ҳоким менга керак эмас", деди давлатимиз раҳбари.
33.1K views13:45
Ochish/sharhlash
2021-12-21 16:31:07 Президент ҳузуридаги йиғилиш давом этмоқда.

Давлатимиз раҳбари келгуси йилдан 7 та вазирлик ва идора фойдаланишида бўлган 13 миллион гектар, ҳокимликлар захирасидаги 3,3 миллион гектар ернинг электрон харитасини тузиш ва давлат рўйхатидан ўтказиш шартлигини кўрсатиб ўтди. Масалан:

- бугунги кунда 8 минг гектар ўрмон ерларида 27 мингта турар ва нотурар объектлар мавжуд бўлгани билан, ушбу майдон ўрмон фонди ерлари тоифасидан чиқарилмаган;

- 43 минг километр автомобиль йўлларида ер ажратиш қарори бўлмагани боис, уларнинг чегараси ва муҳофаза зонаси қаерда бошланиб, қаерда тугаши ноаниқ;

- 7 минг километр темир йўллар ҳамда 820 минг гектар сув фонди ерларида ҳам шу каби муаммолар мавжуд.

Тегишли раҳбарлар олдига келгуси йил 1 июнга қадар ҳақиқатда эгаллаб турган ерларни хатловдан ўтказиш ишларни якунлаш ва натижаси бўйича ҳисобот бериш вазифаси қўйилди.

"Ушбу тоифалардаги ерларнинг ҳисоби чиққанидан кейин ҳар бир вазирдан ўзига берилган ердан қандай фойдаланиши бўйича сўров бўлади. Уларга бюджетдан маблағ ажратиш ҳам шунга қараб бўлади. Шу боис, ушбу вазирлар ҳозирданоқ ҳисоб-китобини қилиб, ажратилган ерларда аниқ лойиҳаларни бошласин ёки ерни топширсин", деди Президент.
29.7K views13:31
Ochish/sharhlash
2021-12-21 16:15:13 "Ҳокимлар бир нарсани ўзига ёзиб олсин. Деҳқон хўжалиги учун ерлар фақат танлов асосида ушбу маҳаллада яшайдиганларга, “дафтарлар”га кирганларга, деҳқончилик тажрибасига эга бўлганларга устуворлик асосида берилади" - Президент.

Шу боис, вилоят ҳокимларига бир ой муддатда келгуси йилда аҳолига ижарага бериладиган 80 минг гектар ерни, энг аввало, захирага қайтарган ҳолда давлат рўйхатидан ўтказиб, лотларга бўлиб, танловга чиқариш топшириғи берилди.

Давлатимиз раҳбари ер соҳасида қонун устуворлигини таъминлаш бўйича Бош прокуратура тегишли масъулларининг фаолиятидан мутлақо норози эканини таъкидлади: "Қонун билан ҳамма ваколатлар белгилаб берилди, жавобгарлик бир неча карра кучайтирилди. Лекин, амал қани?"
49.8K views13:15
Ochish/sharhlash
2021-12-21 16:00:23 Шу боис, мутасаддиларга ишни қуйидаги йўналишларда ташкил этишга топшириқ берилди:

- келгуси йил 1 апрелга қадар қишлоқ хўжалиги ерларини ҳисобга олиш ишларини якунига етказиш;

- ер балансидаги фарқ бўйича ер майдонларининг эгаси ва аниқ тоифасини белгилаб бериш;

- 38 мингта субъектга тегишли ер ажратиш ҳужжатлари тўлиқ бўлмаган 1 миллион гектар майдоннинг ижара шартномаларини расмийлаштириш;

- ер ажратиш тўғрисидаги барча қарорларни хатловдан ўтказиб, уларнинг эгаси, манзили ва чегарасини аниқ белгилаб, кадастр идораларига бериш;

- деҳқон хўжаликларини кадастр рўйхатидан ўтказиш ишларига 20 миллиард сўм ажратиш.
35.5K views13:00
Ochish/sharhlash
2021-12-21 15:46:01 Йиғилишда йўл, электр, газ таъминоти, сув хўжалиги, ободонлаштириш объектлари, кўп қаватли уйларга туташ ҳудудлар кадастрида ҳам кўплаб муаммолар мавжудлиги қайд этилди.

"Бу жуда катта ва муаммоли масала, жаноб ҳоким ва прокурорлар. Бунинг орқасида пора ва коррупция турибди.

Юқоридаги натижалар ер кадастри соҳасида бошлаган ишларимизнинг 50 фоизи, холос. Ҳали олдимизда қилинадиган ишлар кўп.

Бир нарсани аниқ тушуниб олиш лозим. Биз келгуси йилда 80 минг гектар пахта ва ғалладан бўшаган ерларни аҳолига бўлиб беришни режа қилганмиз.

Агар ернинг ҳисоби, аниқ чегараси бўлмаса, бу ишларни амалга ошириб бўлмайди", деди Президентимиз.

Қаерда бўш ер борлиги тўғрисида ҳам аниқ маълумот йўқлиги, бу билан 30 йил ҳеч ким шуғулланмагани қайд этилди. Оқибатда кадастр ҳужжати бўлмагани боис 2 миллиондан зиёд оилалар уй-жойларини на кредит гарови сифатида қўя олади, на уни сота олади.
38.1K views12:46
Ochish/sharhlash
2021-12-21 15:28:10 Президент ҳузуридаги йиғилиш бошланди.

Янги ташкил этилган Кадастр агентлиги жорий йилдан бошлаб Ўзбекистон тарихида илк бор қишлоқ хўжалиги ерларини ялпи хатловдан ўтказиб, электрон рўйхатдан ўтказишни бошлагани ва 23 миллион гектар қишлоқ ерларининг электрон хариталари яратилгани таъкидланди.

Шундан, бугунги кунга қадар 22 миллион гектари давлат рўйхатидан ўтказилди.

Бундан ташқари, ҳисобга олинмаган 412 мингта кўчмас мулк кадастр базасига киритилди, 478 мингта объектда қўшимча қурилмалар аниқланиб, кадастр баҳоси қайта кўриб чиқилди.

Шу билан бирга, хатловда кўплаб муаммолар ҳам аниқланди.

Мисол учун, электрон ҳисобга олинаётган қишлоқ хўжалиги ерлари қоғоз шаклида юритиб келинган Ер фонди ҳисоботи амалиёт билан фарқ қилмоқда.

Жумладан, ҳақиқатда аҳоли яшаш пунктига айланиб кетган 830 минг гектар майдон бошқа ер тоифаларида ҳисобда турибди.
39.9K views12:28
Ochish/sharhlash
2021-12-21 13:38:20
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида ер ҳисоби ва давлат кадастрларини тўлиқ шакллантириш, соҳага рақамли технологияларни жорий этиш масалалари юзасидан кенгайтирилган йиғилиш бошланади.

Кескин танқидий руҳда ўтиши кутилаётган йиғилишда янги ташкил этилган Кадастр агентлиги томонидан ерларни ялпи хатловдан ўтказиш ва электрон рўйхатга олиш ишларининг бориши, хатлов жараёнида аниқланган муаммолар, ер ажратиш ва ҳисобини юритишдаги коррупция ҳолатлари эътибор марказида бўлади.

Скоро при Президенте Шавкате Мирзиёеве начнется расширенное совещание по обеспечению полноты учета земельных ресурсов и формирования государственных кадастров, внедрению в сферу цифровых технологий.

На совещании, которое, как ожидается, пройдет в духе строгой критики, особое внимание будет уделено ходу сплошной инвентаризации и электронной регистрации земель со стороны новообразованного Кадастрового агентства, выявленным в ходе инвентаризации проблемам, а также коррупционным явлениям в сфере выделения и учета земель.
67.9K views10:38
Ochish/sharhlash