Get Mystery Box with random crypto!

Тиббиёт муассасаларида лаборатория хизматлари кўрсатишнинг мут | Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov

Тиббиёт муассасаларида лаборатория хизматлари кўрсатишнинг мутлақо янги тизими жорий этилади - Президент.

Бунда:

- икки ой муддатда лаборатория таҳлиллари нормативлари халқаро тажриба асосида тўлиқ қайта кўриб чиқилиб, янгиланади;

- туманларда оилавий ва марказий поликлиника, марказий шифохона ҳамда шошилинч тиббий ёрдам бўлими лабораториялари мақбуллаштирилиб, туну-кун ишлайдиган марказий лабораториялар ташкил этилади;

- уларга оилавий поликлиника ва шифокор пунктларидан материалларни йиғиб олиш учун транспорт воситалари олиб берилади;

- келгуси йил давомида марказий лабораториялардаги 1 мингдан зиёд шифокорлар ва 3 мингдан ортиқ ўрта тиббиёт ходимларининг малакаси оширилади.