Get Mystery Box with random crypto!

Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov

Kanal manzili: @press_secretary_uz
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 101.33K
Kanalning ta’rifi

O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti matbuot kotibining rasmiy kanali
Facebook: facebook.com/PressSecretaryUZ
Instagram: instagram.com/press_secretary_uz
Twitter: https://twitter.com/Sherzod_Asadov

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

2

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 144

2021-12-03 06:01:56 2023 йилда Ўзбекистон Жаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) Бош ассамблеясининг 25-сессиясига мезбонлик қилади. Мадрид шаҳрида (Испания) ўтаётган 24-сессия доирасидаги овоз бериш якунларига кўра, ушбу нуфузли анжуманни ўтказиш жойи сифатида Самарқанд шаҳри танланди.

В 2023 году Узбекистан примет 25-ю сессию Генеральной ассамблеи Всемирной туристской организации (UNWTO). Город Самарканд выбран местом проведения престижного мероприятия по итогам голосования в рамках 24-й сессии Генассамблеи в Мадриде (Испания).
39.2K views03:01
Ochish/sharhlash
2021-12-02 16:42:12
Президент: Одамларга ипотекани ҳалол-пок қилиб етказсак, улар биздан рози бўлади, сиёсатдан рози бўлади
356.3K viewsedited  13:42
Ochish/sharhlash
2021-12-02 15:31:02 Йиғилишда ҳар бир маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, бандликни таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиси фаолиятини ташкил этиш масалаларига ҳам тўхталиб ўтилди.

Ҳоким ёрдамчилари 1 январдан барча маҳаллаларда фаолиятини бошлайди. Уларнинг ишини самарали ташкил этиш мақсадида:

- бир йил давомида доимий фаолият юритадиган “Маҳаллабай ишлаш штаби” тузилади;

- ҳар бир туман ва шаҳарга вазирлик, марказий идоралар ва банклардан 1-3 нафардан масъул ходим бириктирилади. Улар 1 йилга туманга хизмат сафарига юборилади ва иш жойи, ойлик иш ҳақи сақлаб қолинади.

- ўзини яхши кўрсатган ҳоким ёрдамчилари ва республика вакиллари мукофотланади, йил натижалари бўйича эса “Янги Ўзбекистон ислоҳотчиси” кўкрак нишонига тавсия қилинади;

- уларга ипотека асосида квартира олишда 50 фоизгача субсидия ажратилади;

- Бош вазир қабулхоналари ва Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги негизида Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ҳамда туман (шаҳар)ларда Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш марказлари ташкил этилади.

"Ушбу тизимни самарали йўлга қўйишга барча ҳудуд ва сектор раҳбарлари масъул", деди давлатимиз раҳбари сўзининг якунида.

Кескин танқидий руҳда ўтаётган йиғилишда айни пайтда тегишли соҳа ва ҳудудлар раҳбарлари ахборот бермоқда.
75.4K views12:31
Ochish/sharhlash
2021-12-02 15:16:02 Видеоселектор йиғилишида замонавий материалларни ишлатиш ҳисобига қурилиш муддатини 30 фоизга, таннархни эса 20 фоизга камайтириш мумкинлиги таъкидланди.

"Лекин, мамлакатимиздаги қурилишларда замонавий қурилиш материалларини ишлатиш 25 фоизга ҳам етмайди", деди Президентимиз.

Шу муносабат билан келгуси йилда қурилаётган лойиҳаларнинг камида 50 фоизида замонавий маҳсулотлар ишлатилиши шартлиги кўрсатиб ўтилди.

Мутасаддиларга қурилиш харажатларини камайтирадиган ва энергия тежамкор янги материалларни шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига киритишга топшириқ берилди.

Тошкент ва Самарқанд архитектура-қурилиш институтларини трансформация қилиш бўйича қарорлар лойиҳасини киритиш топширилди.
49.1K views12:16
Ochish/sharhlash
2021-12-02 15:02:51 Президент Шавкат Мирзиёев раислигида давом этаётган йиғилишда келгуси йилдан ижтимоий аҳволи оғир хотин-қизлар, чин етимлар ва ногиронлиги бўлган шахсларга иккиламчи бозордан ҳам уй-жой олишларига имконият яратилиши таъкидланди.

Аҳолига қулайликлар яратиш мақсадида янги қурилган уйлар тўғрисидаги маълумотлар, уларни расмийлаштириш, субсидия ва кредит ажратиш хизматларини битта жойда кўрсатиш марказлари ташкил этилади.

"Одамларимиз қайси ҳудудда ёки қайси қурувчида ипотека шартларига тўғри келадиган хонадон бор, деб ўйланиб юрмаслиги керак", деди давлатимиз раҳбари.

Бир ой муддатда пойтахтда камида 5 та, вилоятларда эса 2 тадан ҳудудда барча хизматларни жамлаган марказлар ташкил қилиш топшириғи берилди.
51.5K views12:02
Ochish/sharhlash
2021-12-02 14:54:32 Ҳар бир ҳудудда уй-жой қурилиш кластерлари ташкил этилади. Ушбу кластерларда хом ашёдан тортиб тайёр маҳсулотгача ишлаб чиқариш занжири, лойиҳалаштириш, замонавий техника ва малакали мутахассислари бор қурилиш ташкилоти, сифатни назорат қилиш лабораторияси бўлиши шарт.

Келгуси йилда уй-жой қурилиш кластерларини қўллаб-қувватлаш учун 150 миллион доллар ресурс жалб қилишга кўрсатма берилди.

Шунингдек, мавжуд хом ашё ёки йирик корхоналар атрофида
қурилиш материаллари кластерларини ташкил этиш зарурлиги қайд этилди.

Фориш, Сариосиё, Булоқбоши, Қоровулбозор, Пахтачи, Чуст, Ўзбекистон, Оҳангарон ва бошқа туманларда янги ташкил этиладиган кластерлар инфратузилмасига 200 миллиард сўм ажратилади.

Келгуси йилда қурилиш материалларига ихтисослашган 24 та туманда геология ишларини ўтказишга 100 миллиард сўм ажратилади.
42.6K views11:54
Ochish/sharhlash