Get Mystery Box with random crypto!

Президент Шавкат Мирзиёев: 'Топшириғимга кўра, икки ой давоми | Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov

Президент Шавкат Мирзиёев:

"Топшириғимга кўра, икки ой давомида жойларга чиқиб,
соҳадаги ҳақиқий аҳвол, ҳам аҳолини, ҳам шифокорларни қийнаётган муаммолар ўрганилди.

Ҳақиқатдан ҳам, касалликларнинг олдини олиш борасида бирламчи бўғинда ҳали қилинадиган ишлар кўп.

Мисол учун, сўнгги беш йилда эндокрин касалликлари 20 фоизга ортиб, айниқса, ёшлар орасида кўпаймоқда.

Эндокрин касалликларининг оғир оқибатлари асосан Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон, Андижон, Наманган ва Тошкент вилоятларига тўғри келмоқда.

Эндокрин касалликларини бирламчи бўғинда эрта аниқлаш учун мураккаб ускуналар харид қилиш шарт эмас.

Бунинг учун лабораторияларни жиҳозлаш, зарур реактивлар билан таъминлаш ва нафақат эндокринолог, балки оилавий шифокорларни ҳам тайёрлаш катта самара беради".