Get Mystery Box with random crypto!

12-июль, Чоршанба куни соат 15⁰⁰ да Тошкент вилоят (Тошкент ша | Olimjon Haydarov

12-июль, Чоршанба куни соат 15⁰⁰ да Тошкент вилоят (Тошкент шаҳрида жойлашган) судида Жаҳонгир Улуғмуродов иши бўйича аппеляция ишининг навбатдаги суд мажлиси бўлиб ўтади( Биринчи инстансия( Тошкент вилояти, Оққўрғон туман) суди томонидан Улуғмуродовга қўйилган ЖК 244¹-моддаси, 3 - қисм, "г" банди бўйича чиқарилган ҳукмдан судланувчи ҳам, ҳимоячилар ҳам норози, шу сабаб шикоят киритилган).

Мен боролмайман шекилли, имконим йўқ. Лекин ОАВ вакиллари албатта қатнашиши керак, шарт. Сабабини қуйида тушунтиришга ҳаракат қиламан.

Биринчи инстансияда Улуғмуродовга чиқарилган қарор(Ўзбекистонда тақиқлангани бирор жойда белгиланганман, қаерда ва ким томонидан тайёрлангани аниқ бўлмаган исломий қўшиқ ҳаволаси(линк)ни дўстлари бор Telegram гуруҳга жўнатгани учун 3 йил қамоқ)дан ҳамма ҳайратга тушди. Одамлар нафратини тергов олиб борган ИИБ, айбни тасдиқлаган Прокуратура, қўшиққа хулоса берган Диний қўмита, ҳукм чиқарган судга қаратди. Шу вазиятда айрим "адолатпарвар ҳуқуқшуносларимиз" айб ҳеч кимда эмас, аксинча қонунда камчилик экани, бу юқоридаги тузилмалар мажбур ҳукм чиқараётгани ҳақида бот-бот ёзишди.
Айни ҳолатни - агар куч ишлатар ва суд тизими айбсиз бўлса шуни жамоатчилик билсин деб апелляция ишида Абдумалик Абдуллаев ака бошлиқ адвокатлар( Жаҳонгирни аппеляция ишида жами 4 нафар адвокат уни ҳимоя қилмоқда) суддан жараённи қонунчиликка асосан видеотасвирга туширишга рухсат сўрашди. Афсуски судлов ҳайъати тушунарсиз сабаб(Прокурор эртага Youtubeда чиқишни хоҳламаслиги, шунингдек ОАВ нохолис эканлигини айтиши важи)билан бу илтимосномани рад этди.

Суд иши давомида агар ҳолат видеотасвирга туширилганда жамоатчилик қанчалик малакасиз ходимларни чиқараётган, қонунларга мос бўлмаган қарорлари сабаб минглаб ёшлар қамалиб кетаётганини кўрган бўлармиди.
Масалан кичик мисоллар келтираман(тўлиқ тафсилот албатта суддан кейин, суд жараёнида маълумотларни батафсил эълон қилиш қонунчиликда рухсат этилмаган).
"Нашидчилар иши"(ЖК 244-моддаси, 3-қисми, "г"-банди билан охирги 2 йилда оммавий жавобгарликка тортилганлар, тасдиқланмаган хабарларга кўра уларни сони 1500 нафардан ортиқ ва асосий қисми ёшлар) бўйича ИИБ тергов органи нотўғри классификация билан айблов эълон қилиб, Дин ишлари бўйича қўмитага сўров жўнатган, Қўмита нотўғри асослар, бирор қонуний норма бўлмай туриб хулоса берган, бу айбловни қонун нормаларига солмасдан Прокуратура органлари тасдиқлаб, судга ўтказган, шунингдек айбловни судда ҳимоя қилган, суд далилларни қонунга қанчалик тўғри келишини мукаммал текширмай, ҳукм эълон қилган. Бу 1,2,10,100 та вазиятда эмас, минглаб вазиятда, шаблон шаклида давом этган!
Яъни бу жараёнда иштирок этган барча тузилманинг қайсидир маънода ё бевосита, ё билвосита адолатсиз айбловларда "ҳиссаси" бор албатта.

Судлов ҳайъати "ташаббуси" билан жамоатчилик буни кўролмади. Лекин "тирик камералар" - ОАВ вакиллари бу жараённи кузатиб боришлари, суд якунлангач, ҳолат ҳақида жамоатчиликка тафсилотларни айтиб беришлари керак. Ҳозирча расмий ОАВ вакилларидан суд ишида Кун.уз( Мухаммад Шакур ака) ва Қалампир.уз жамоаси қатнашмоқда, барака топишсин. Агар бу ишда биринчи инстансия суди ҳукми бекор қилинса, айни шу айб билан айбланган ҳамма - 1500 атрофидаги ёшларни ишлари ҳам бошқатдан кўриб чиқилиши шарт. Сабаби деярли ҳаммасида(ростдан ҳам тақиқланган маълумотларни тарқатганлар бор, лекин аксар кўпчилик адолатсиз ҳукм қурбони бўлганлардир) айни шаблон қўлланилган. Шу сабаб ҳам бу суд иши муҳим. Айнан шу сабаб билан жамоатчилик фаоллари, мустақил ОАВ вакиллари очиқ суд мажлисида иштирок этишлари, вазиятни кузатиб, жамоатчиликка асл вазиятни очиқлашлари зарур деб ўйлайман.

Жамоатчилик фаоллари, мустақил ОАВ вакилларини 12-июль, Чоршанба куни соат 15⁰⁰да бўладиган суд ишига келишларини сўраб қоламан.

@OlimjonHaydarov