Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари(хусусан ИИБ) эши | Olimjon Haydarov

Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари(хусусан ИИБ) эшикларида сарсон бўлаётган Полша фуқароси.

2022-йил ёз ойларида асли Бухородан бўлган Ўзбекистон фуқароси Полшанинг Варшава шаҳрида автомобиль ижараси билан шуғулланувчи тадбиркор аёл Eva Mizinskaдан бир ойлик ижара(1 ой учун 3500 евро)га БМВ Х5 (нархи 170 000 АҚШ доллари) автомобилини олади. Швецария орқали қалбаки ҳужжат тайёрлаб, Ўзбекистонга олиб келиб, сотиб юборади. Ижара муддати ўтиб кетгач машинаси қайтмаган тадбиркор БМВ дилерлик маркази орқали машинаси ўғирланганлиги, ҳозирда Тошкентда эканини аниқлаб, 2023-йил апрель ойида Ўзбекистон қонунчилигига асосан ИИБга ариза билан мурожаат қилган. Машина локацияси, мотор ва кузов рақамлари тақдим қилинган. Ҳозирда машина қаерда экани, Ўзбекистонда берилган давлат рақами аниқ, унинг эгалик ҳуқуқлари Полшалик тадбиркорга тегишли, бунга ҳужжатлар тақдим қилинган. Лекин аризани кўриб чиқаётган Тошкент вилояти Янгийўл тумани ИИБ ходимлари ишга жиддий ёндашишмаётгандек хулоса уйғотмоқда Полша фуқароси тахминича. Машинани қайтариш бўйича ҳеч қандай ҳаракатларни кўрмаётган Eva Mizinska буни ўзининг чет эллик экани билан боғламоқда.
Шу сабаб Ички Ишлар Вазири ва Бош Прокуратурага ҳуқуқлари таъминланишини сўраб бизга мурожаат қилди.

Муаммони Полша фуқаросининг ўзидан эшитамиз.

Батафсил видео



@OlimjonHaydarov