Get Mystery Box with random crypto!

Қўқон шаҳрида охирги йилларда бекат ниқоби билан жуда кўплаб ж | Olimjon Haydarov

Қўқон шаҳрида охирги йилларда бекат ниқоби билан жуда кўплаб жойларга ноқонуний ва ноқулай жойларга, айниқса ям-яшил дарахтлар ва майсалар бор жойларни бузиб, савдо дўконлари қуриб ташланди. Одамларга ёрдами тегадиган жойларда ҳам бекатлар қурилган, лекин бундайлар кўп эмас. Шаҳарда яшил ҳудудларга кўп қаватли уйлар, савдо дўконлари қурилиши натижасида Қўқон кун сайин чўллашмоқда. Шундай экан буни жамоатчилик биргаликда муҳокама қилиб, агар ноқонуний қурилишлар бўлаётган бўлса, биргалашиб буларни тўхтатишимиз керак. Зеро шаҳар минг йиллардан бери бор, бир ҳовуч амалдорлар уни талон-тарож қилишга ҳаққи йўқ. Келажак авлодга ҳам биз ёшлигимизда кўрган гўзал, сокин ва салқин шаҳардан нимадир қолиши керак.

Эшитишимча айнан бекат ўринлари 2-3 йил аввал ёппасига 2000-3000 $ дан сотилган экан(ўша вақтда бундай қарор чиқариш ваколати фақат ҳокимда бўлган), лекин бунга далилларим ҳозирча етарли эмас.

Орамизда шундай қилиб пул бериб бекат олган ёки ололмай қолганлар, бекат олиб, қурилиш қилгач қайта олиб қўйилганлар, умуман мана шундай ноқонуний иш бўлган бўлса, менга жўнатинглар, биргалашиб бундай ҳолатга қарши курашамиз. Мақсад Қўқонни талон-тарож қилинишини олдини олиш. Ҳар қандай мурожаат эгаси аноним сақланишига тўлиқ кафолат бераман, иншаАллаҳ.
Фақат далиллар бўлиши шарт, шунчаки миш-миш ва қуруқ гап билан натижага эриша олмаймиз.

Пс. Умуман Қўқон шаҳридаги амалдорларнинг ҳар қандай ноқонуний хатти ҳаракатига алоқадор далиллар бўлса, Telegram орқали @Olimjon1115 га жўнатишингиз мумкин.
Яхши ва ишончли, далиллари мустаҳкам хабар жўнатилса, журналистик суриштирувлар натижасида ўз тасдиғини топса, мукофот берилади(бундай ҳаракат - маълумотни сотиб олиш, журналистикада қонуний ҳисобланади, мен Администрация қошидаги АОКА дан рўйхатдан ўтган расмий оммавий ахборот воситаси вакилиман, ҳаракатларим қонуний).

@OlimjonHaydarov