Get Mystery Box with random crypto!

Мамлакатимизда меҳнат бозорининг самарали механизмларини жорий | Namangan viloyati hokimligi

Мамлакатимизда меҳнат бозорининг самарали механизмларини жорий қилиш, аҳолининг ишчанлик фаоллигини ошириш, камбағал ва ишсиз фуқароларни замонавий касб-ҳунар ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитиш, шу асосда уларни доимий даромад келтирадиган меҳнат ва тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш орқали бандлигини таъминлашга Уйчи туманида ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

1-сектор ҳудудида жойлашган Зиёкор МФЙда ташкил этилган қисқа муддатли нодавлат ўқув масканида тикувчилик, ошпаз-қандолатчи, компьютер хизмати, аёллар сартарошлиги йўналишлари бўйича касб-ҳунар ўргатилади.

Қисқа муддатли ўқув курсида асосан, «Темир дафтар», «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари»га киритилганлар ҳамда ўқиш истагини билдирган фуқаролардан 20 нафари 2 ой муддатда ўқитилади.

Ушбу масканда 8 нафар фуқаро иш билан таъминланиб, туман АБКМ томонидан шартнома асосида соатбай ҳисобидан ойлик иш ҳақи тўланади.

Бугун ўқув масканининг очилиш маросими бўлиб, унда иштирок этганлар яратилган шарт-шароитлар билан танишдилар.