Оқтомликларнинг узоғи яқин бўлди Октябрь ойининг иккинчи ярми | Namangan viloyati hokimligi
Оқтомликларнинг узоғи яқин бўлди
Октябрь ойининг иккинчи ярмида Янгиқўрғонда бўлган республика ДХХ раиси томонидан мурожаатлар асосида чегара ҳудуд - Оқтом МФЙдаги Оқтом-1 кўчасини шағаллаш бўйича топшириқ берилган эди.
Ушбу топшириқ ижроси юзасидан 1-сектор раҳбарининг саъй-ҳаракати билан юқоридаги манзилда қисқа фурсатларда кенг кўламли ишлар амалга оширилди.
Жумладан, иш аввалида аҳоли томонидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган майдон дарахтлардан тозаланиб, йўл асоси олинди. Сўнг шағал ётқизилиб, грейдер билан текисланди ва усти шебен билан қопланди.
Бундан ташқари маҳаллий аҳолига янада қулайлик яратиш, унинг узоғини яқин қилиш мақсадида Оқтом -1 кўчасидан Оқтом -2 кўчасига ўтиш учун 450 метр узунликдаги янги йўл барпо этилди. Умумий ҳисобда ушбу манзилдаги 3.3 километр узунликдаги шағалланган, шебен билан қопланган йўл фойдаланишга топширилди.
Ушбу ишлар Янгиқўрғон туман Йўллардан фойдаланиш унитар корхонасининг 20 нафар ишчилари томонидан 7 та техникадан фойдаланган ҳолда амалга оширилди. Техникалар учун ёқилғи вилоят бюджети ҳисобидан ажратилди.
Янгиқўрғон туман ҳокимлиги