Get Mystery Box with random crypto!

Миллий кадрлар захирасига киритилган номзодлар билан мулоқот т | Namangan viloyati hokimligi

Миллий кадрлар захирасига киритилган номзодлар билан мулоқот ташкил этилди.

Хабарингиз бор, Давлат бошқаруви академиясида Миллий кадрлар захирасига киритилган номзодлар учун қисқа муддатли малака ошириш курслари ўтказилмоқда.

Ушбу ўқув, тингловчиларнинг давлат ҳокимияти ва бошқаруви тизими, коррупцияга қарши кураш, давлат хизматини рақамлаштириш, бошқарув маҳорати йўналишларидаги интеллектуал ва профессионал салоҳиятини оширишга қаратилган.

Мақсад — давлатимиз раҳбари таъкидлаганларидек, раҳбарликка тасодифан келиб қолишнинг олдини олиш, миллий, республика, тармоқ ва ҳудудий даражаларда профессионал тайёрланган самарали раҳбар кадрлар захирасини шакллантиришдан иборат.

Мазкур қисқа муддатли малака ошириш курсининг 1-гуруҳида Наманган вилоятидан 13 нафар номзодлар иштирок этиб қайтдилар.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Наманган вилояти филиали ташаббуси билан куни кеча ушбу ўқув курсида иштирок этган тингловчилар билан ZOOM платформаси орқали вебинар мулоқот ташкил этилди.

Мулоқот давомида миллий кадрлар захирасига киритилган номзодларнинг ўқув курси бўйича фикр-мулоҳазалари, шахсий ривожланишлари учун тузган иш режалари тўғрисида суҳбатлашилди. Номзодларнинг келгуси ўқув курсларини ташкил этиш бўйича таклифлари тингланди.