Get Mystery Box with random crypto!

Наманган вилояти ҳокимлиги, соғлиқни сақлаш бошқармаси томонид | Namangan viloyati hokimligi

Наманган вилояти ҳокимлиги, соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан уч ойликкача бўлган болаларда дисплазия, яъни тос суяги чуқурчасининг туғма яхши ривожланмаслиги нуқсонининг олдини олишга қаратилган лойиҳа бўйича республикада биринчи бўлиб Тўрақўрғон тумани танлаб олинди ҳамда уч кунлик профилактика ва семинар бошланди. Унда Республика ихтисослашган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази мутахассиси Рустам Мусаев раҳбарлигида тажрибали ортопедлар иштирок этишмоқда.

Дисплазия кўпинча наслдан ўтадиган нуқсон саналса-да, гоҳида ҳомиладорлик даври оғир кечган ҳолатларда ҳам юзага келиши мумкин. Касаллик қанча эрта аниқланса, уни даволаш ҳам шунча тез ва асоратларсиз бўлади. Шунинг учун ҳам ультратовуш диагностикаси орқали ўтказиладиган тиббий кўрик муҳим аҳамиятга эга.

Бундай тиббий кўрик босқичма-босқич барча туманларда ўтказилиши режалаштирилган.