Get Mystery Box with random crypto!

#online 2022 йилда амалга ошириш режалаштирган ишлар тақдимот | Namangan viloyati hokimligi

#online

2022 йилда амалга ошириш режалаштирган ишлар тақдимоти  бўлиб ўтмоқда


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 25.10.2022 йилдаги ПҚ-408 қарорига мувофиқ, 2022 йилда амалга ошириладиган лойиҳаларни жойларда кенг жамоатчиликка тарғибот қилиш мақсадида сектор раҳбарлари томонидан аҳоли муаммоларини ҳал этиш бўйича тақдимотлар ўтказилмоқда.

Одамлар турмуш тарзини яхшилаш, уларга қулай шарт-шароитлар яратиш бугуннинг энг долзарб масалаларидан бири.

Шу боис Янги Наманган туманида ҳам ҳудудларни обод қилиш, маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш бўйича кенг жамоатчилик фикри ўрганилмоқда.

Давлат раҳбари томонидан биринчи даражали муаммоларни ҳал қилиш учун зарурий маблағ ажратилди.

Тумандаги “Абу Райхон Беруний” маҳалласига ҳам мавжуд камчиликларни бартараф этиш учун маблағ ажратилди.

Ушбу маблағларни муаммоли масалаларни ҳал қилиш учун тежаб ишлатиш ва бунда жамоатчилик назоратини кучайтириш бўйича туман ҳокими бошчилигида тағдимотлар бўлиб ўтмоқда.