Get Mystery Box with random crypto!

#Норин туман #Яшил_макон #Фоторепортаж Норинда бир кунда сакк | Namangan viloyati hokimligi

#Норин туман
#Яшил_макон
#Фоторепортаж

Норинда бир кунда саккиз минг дона тут кўчат ўтқазилди. Натижада янги тут плантациялари пайдо бўлди

- Яшил макон умуммиллий лойиҳаси доирасида ташкил этилган хайрли хашар пиллачиликни янги босқичга олиб чиқади. Бугун туманимиз илғор пиллакорларини кўриб турганимиздан хурсандмиз.

Айни пайтда биз жам бўлиб турган Ғалаба ММТП ҳудудидаги Норинлик онахон фермер хўжалигида 8 минг дона Марҳамат навли ноёб тут кўчати экилди. Норин тутчиликда ҳам, кўкаламзорлаштиришда ҳам барчага намуна бўлади, - деди туман ҳокими Жўрабек Нурматов.

Семинарда барча туманлардаги пиллахона рахбар ва агрномлари иштирокида ипак қурти учун асосий озуқа ҳисобланган тут кўчатлари экишни кўпайтириш ва парваришлаш бўйича семинар бўлиб ўтди.

Семинарда туман ҳокими Жўрабек Нурматов, вилоят худудий “Агропилла” МЧЖ раҳбари Лобархон Явминова қатнашдилар.