Get Mystery Box with random crypto!

Тўрақўрғон туманида ҳам куз-қиш мавсумини кўнгилли ўтказишга т | Namangan viloyati hokimligi

Тўрақўрғон туманида ҳам куз-қиш мавсумини кўнгилли ўтказишга тайёргарлик олиб борилмоқда.

Жумладан, 2- сектор ҳудудидаги 13 та маҳаллаларда ишчи гуруҳ таркиби шакллантирилиб,  туман прокуратураси биносида штаб фаолияти йўлга қўйилди.

Ишчи гуруҳ билан ҳамкорликда аҳолининг яшаш хонадонлари ёнғин хавфсизлиги қоидалари ва бошқа йўналишларда хатловдан ўтказилди,  аниқланган муаммолардан келиб чиқиб, 700 метр эянги электр тармоғи тортилди, 100 дан ортиқ “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”га киритилган, якка ёлғиз, боқувчисини йўқотган, чин етим ҳисобланувчи ва бошқа ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган эҳтиёжманд оилаларнинг 17 нафарига иссиқ кийим бош, 8 та оилага газ баллон, 25 та хонадонларга 12 тонна кўмир, 20 та оилаларга озиқ-овқат заҳиралари етказиб берилди.