Get Mystery Box with random crypto!

Муҳрим

Telegram kanalining logotibi muhrim — Муҳрим М
Telegram kanalining logotibi muhrim — Муҳрим
Kanal manzili: @muhrim
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 12.82K
Kanalning ta’rifi

Мурожаат учун — @muhrimchatbot
Тижорий таклифлар учун — @VenkonPR

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 5

2023-04-26 18:46:31 Тошкент зилзиласи ҳақида энг яхши репортажни 1966 йил майида россиялик журналист Василий Песков ёзган экан (унинг ҳозирги бир машҳур Песковга алоқаси йўқ), деган хулосага келдим. Зилзиладан кейинги Тошкент ва тошкентликлар ҳақидаги ҳамма нарса қамраб олинган. Унинг репортажида ҳатто Шароф Рашидовдан ҳам иқтибослар бор (бунинг нимаси ҳайратланарли эканини тушунишингиз учун - масалан, Ўзбекистон газеталари ҳеч йўғи шу воқеа бўйича Ўзбекистон раҳбаридан иқтибос ололмаган, йўқ ундай иқтибос). Бирор бир видео ё фотосиз, вазиятни тасаввур қила оласан. Ҳаммаси расвою, лекин кайфият тушкун эмаслиги қандайдир самимий ҳикоя қилинган, ўқиб ғашинг келмайди.

Энг ҳайрон қолганим, бутун бошли репортажнинг бирор жойида Ленин партиясига, ўша вақтдаги раҳбари олий Брежневга ё бошқа валломатга ҳамду сано йўқ, “унинг шарофати билан”, “давлатимизнинг бетакрор сиёсати самараси ўлароқ” деган гаплар йўқ. Тавба, 1966 йилда ленинчи комсомолларнинг бош газетаси учун ҳеч қандай маддоҳликсиз ҳам мақола ёзиш мумкин бўлган экан-да, қаранг.

Бир бўш вақт бўлганида, Песковнинг бу репортажини ўқиб чиқишни тавсия қиламан. Анча катта, лекин ўқишга арзийди. Мавзу қизиқ бўлса, бу ерда бошқачароқ давоми ҳам бор.

https://www.gazeta.uz/uz/2023/04/26/ofat-jasorat/
3.6K viewsedited  15:46
Ochish/sharhlash
2023-04-24 14:42:25 Эски матбуот шарҳини, ўн йиллармикин аввал, талабалик вақти International Herald Tribune’да “100, 75, 50 йил аввал шу санада саҳифаларимизда” дегансифат кичкина рукнчасини кўрганимдан бери тайёрлагим келарди (рукнча архивини IHT’ни “ютиб юборган NYT’да кўрса…
5.2K views11:42
Ochish/sharhlash
2023-04-24 14:20:14 Макс Пенсон деган ўзбекистонлик буюк бир фотограф ўтган. Буюклиги шундаки, агар у бўлмаса, унинг ўткир фотонигоҳи бўлмаса, биз 1920-1940 йиллардаги Ўзбекистон манзараларини бугун аниқ-тиниқ тасаввур қилолмаган бўлардик. Тармоқда Ўзбекистоннинг шу йилларга доир Пенсонники бўлмаган сифатли ҳам пурмаъно суратлари кам, эҳтимол йўқ ҳисоби.

Нега бугун уни эслаяпман? Кеча бир хотира ўқиб қолдим. Унда Мисрнинг мағлубияти билан тугаган 1967 йилги Олти кунлик урушдан сўнг арабларнинг Совет Иттифоқига муносабати кескин ёмонлашгани, вазиятни ўнглаш учун Мисрга совет делегацияси юборилгани, унда муфтий Зиёвуддин Бобохон ҳам бўлгани, мисрликларни овунтиришга унчалик ҳеч ким ҳаракат қилмагани айтилганди.

Муфтий Зиёвуддинхон ундан аввалги муфтий Эшон Бобохоннинг ўғли. Эшон Бобохон Сталин билан учрашиб, 1943 йили муфтиятни ташкил қилган, масжидларни қайта очишга рухсат олишга, 1945 йили эса бу масжидларга имомлар тайёрлаш учун Бухородаги Мир Араб мадрасаси фаолиятини қайта тиклатишга муваффақ бўлган. Ўша йили СССР фуқароларининг биринчи Ҳаж сафарига ҳам бошчилик қилган.

Бу ишларгача эса у қувғинда бўлган. Унинг Тошкентга қайтиши катта воқеага айланган. Макс Пенсоннинг архивида айнан шу воқеага бағишланган сурат бўлиб, номи ҳам “Эшон Бобохоннинг Тошкентга қайтиши” эди. Кеча Зиёвуддин Бобохон ҳақида ўқигач, ўша суратни кўргим келиб, Макс Пенсоннинг сайти – maxpenson.com’га кираман десам, сайт йўқ. Шундай ажойиб манба ишламай қолибди (“Интернет архиви” орқали кўрай десам, у Ўзбекистонда блокланган, ВПНсиз киролмайсан).

Ишламай қолганига нима сабаб бўлганини билмайман. Билишимча, бу сайт Пенсон ижодига бефарқ бўлмаган кишиларнинг шахсий ташаббуси эди. Менимча, давлат ёрдам қўлини чўзадиган вақт келган, шекилли. Эҳтимол, Пенсоннинг юзлаб фотолари аллақачон Getty Images’да ҳам борлиги учун алоҳида сайтни ушлаб туришга зарурат йўқ, деб ҳисоблашгандир (Getty’да, масалан, Эшон Бобохоннинг қайтишини кўрмадим).

Бу ресурс қайта тикланса ва фаолиятини ҳеч қачон тўхтатмаса яхши эди. Ундаги суратлар ва изоҳлари Ўзбекистоннинг XX аср биринчи ярмидаги тарихига доир ўта қимматли ва қизиқарли манба, тайёр электрон музей. Давлатни ҳам, Ўзбекистон тарихи ва маданиятига бефарқ бўлмаган бошқа барча саховатпешаларни ҳам Макс Пенсон сайтини қайта тиклашда ёрдам кўрсатишга чақирган бўлардим.
5.7K views11:20
Ochish/sharhlash
2023-04-21 22:53:43
#Хайрия

Эндигина беш ёшга тўлган Атҳамжон икки йилдан буён бош мия ўсимтаси касаллиги билан курашиб келмоқда. Шифокорлар тавсияси билан уни дарҳол Ҳиндистонда операция қилиш зарур!

Беморнинг онаси 3 нафар фарзанднинг ёлғиз боқувчиси бўлганлиги ва моддий қийинчиликлар сабаб саховатпеша инсонлар ёрдамига муҳтож.

Даволаш учун кетадиган харажатлар:
Ҳозирда Деҳли марказий шифохонасидан виза ва инвойс келган
Жарроҳлик амалиёти нархи: 19.000 $
Жами йиғилган маблағ: 11.750 $
Йиғилиши керак қолдиқ: 7.250 $

Пластик карта:
Uzcard: 8600530452196572
Бахтиёрова Рано
Visa: 4738720006022218
Бахтиёрова Рано (онаси)
Тел: +998990334625 (онаси)

Улуғ айём кунларида шу гўдакка ёрдам қилишингларни илтимос қиламиз. Эҳсоннинг мукофоти фақат эҳсондир!
3.3K views19:53
Ochish/sharhlash
2023-04-21 07:19:20 Ҳайит муборак!
2.9K views04:19
Ochish/sharhlash
2023-04-20 09:06:21
Эрталаб уйдан чиқишимиз билан янги автобуслар - кеча Исузуда қатнаётган йўналишларда бугун катта электробуслар юрибди. Бодомзорда гармошкали 115 нинг кетидан икки дақиқа ўтмай яна бир шунақа 115 келяпти. Олой бозорида аншлаг — энди пенсияга чиқиши аниқ бўлган Мерседес, ўсмир МАНнинг орасида иккита гармошка, иккита қора электробус йўловчи тушириб-чиқаряпти.

Бу сафар ҳайитликнинг энг каттасини Тошкент олди. Тошкент янада шаҳарлашди. Муборак бўлсин, ҳамшаҳарлар!
555 views06:06
Ochish/sharhlash
2023-04-19 17:35:56 14 апрелда бўлган воқеанинг видеоси орадан тўрт кун ўтиб интернетда тарқалиб кетгач, бирдан мактаб директори ишдан олинган, жабрланувчи аёл қайтадан тиббий кўрикдан ўтказилган (аввалгиси номига ўтказилган бўлса керак-да), унинг олдига ҳоким, мелисабоши, прокурор, районо бошлиғи келиб хабар олган, аёлни урган эркакка нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, у ушланган. Яъни, буларнинг бари 18 апрелда бўляпти. Ваҳоланки, шу кунгача ўзидан директор ясаб олган ва ҳақиқий директорнинг ҳам кучи етмайдиган ҳалиги муштумзўр озодликда юрган бўлган. Бундан кейин ҳам юрарди. Агар воқеа видеоси интернетда тарқалмаса.

Эҳтимол, амалдорларнинг қайсидир китобида шундай ёзилган бўлса керак - видеоси тарқалмаяптими, шов-шув бўлмаяпти, эътибор берма, баттар бўлсин, ўлиб кетмайдими, деб.
5.7K views14:35
Ochish/sharhlash
2023-04-19 14:53:25 Самарқанд вилояти Иштихон тумани "Бешкапа" маҳалла фуқаролар йиғини Бурҳон қишлоғида яшаган футбол фидоийси Исматилла ака бугун қазо қилибди, 17:00 да жанозаси экан. Иштихонга бориб интервью қилмоқчи эдик; айтишларича, шу кунларда Тошкентдан "Амирхон шоу"га ҳам таклиф қилишган экан. Аллоҳ раҳмат қилсин, яқинларига сабр берсин.
7.2K views11:53
Ochish/sharhlash
2023-04-18 11:25:47 «Ўқитувчиликни ташлаб бошқа даромади яхшироқ иш қилгим келаяпти.

Ойлик оласан-да, бошинг оғриб ўйлайсан, бу пулни нимага етказсам экан деб. Коммуналлар, кредит, ойлик тўланиши зарур бўлган тўловлардан ортган пулни қандай тақсимлаш ҳақида бош қотирасан.

Боланг ўсиб бораяпти, уст-боши кичрайиб қолади дарров ёки йиртилади, эскиради, нимадир егиси келади, ҳиқиллаб туради, айлангиси келади, ундан ташқари ҳар куни кундалик харажатлари учун пул бериб туриш керак. Истаганларини муҳайё қилишга имконинг етмайди.

Онангни йўқлагинг келади, нимадир обергинг, егиси келганини оғзига тутгинг келади, лекин чўнтагингдаги ҳисоб-китобли арзимаган пулингга қараб юрагинг эзилади.

Боланг оғрийди, ўзингни касаллик қийнайди йиллаб, лекин докторга боришга ўйланасан, имконинг етмайди, болаларимни олдида виждоним қийналади.

Аёлларга хос одатларни ҳам унутаяпман, чиройли кийиниш, зеб-зийнатлар ҳақида-ку орзу ҳам қилмай қўйганман, фақат борку, шу борини кийиб турай дейдиган бўлганман.

Болаларимга ҳам тинмай сабр қил, сабрли бўл дейишдан нарига ўтолмайман.

Боламни яхшироқ натижага эришсин деб хусусий мактабга ўтказгандим, афсуски тўловини тўлаш бир томонимни ўйиб олгандай бўлаяпти, сўнгги дақиқада амаллаб тўлаймиз, минг хил гапни эшитиб.

Даволаниш туфайли янаям харажатларни қисқартирдим, қарз бўлишга ҳам улгурдим.

Баъзида болам исён қилиб қолади, қачон бизни уйимиз битади, қачон меҳмон чақирамиз биз ҳам, ўртоқларим ундоқ, бундоқ деб.

У куни бир дугонам эрини (банкда ишлайди) 14 млн ойлик олади, мукофот пулларидан ташқари деди.
Мен олий тоифали ўқитувчи бўлиб, бу ойлик учун 4 ой ишлайман.

Сиз бир кун 6-7 ёшли гўдакка дарс ўтиб кўрганмисиз?
Бир болага ўргатиш, таълим-тарбия бериш қанчалар машаққатли эканлигини биласизми? Биз эса нечталаб болаларга меҳримизни, жонимизни, бор билимимизни берамиз, асабимиз, соғлигимизни сарфлаймиз.

Лекин оқибатда «Сизлар ойликни ошириш ҳақида эмас, таълим сифатини ошириш ҳақида ўйланглар» деган гап эшитамиз.

Бошқа соҳа ходимларидан қаеримиз кам? Меҳнатимиз шунақа арзимас баҳоланадими? Қандай қилиб шунча етишмовчиликлар ичида яшаётган одамдан натижа кутасиз?

Гапирсанг гап кўп, юрак оғрийди фақат.
Юқори ойлик оладиган ўқитувчилар фоизи умумий ўқитувчиларнинг қанчасини ташкил этади? Нега ҳамманинг ойлиги бирдан оширилмайди?

Билмадим, одамни ишлагиси ҳам келмайди. Кетай десанг шунча меҳнат увол бўладими, деб ачинасан, кетмай десанг ҳар куни қаердан пул топсам деб бошинг оғрийди»

Шу твитда муаллифнинг тўлган сабр косасини кўрдим. Ёзганларидан бошланғич синф ўқитувчиси, ойлиги 3,5 млн.

Бу пул бирламчи эҳтиёжларгаям етмаяпти: боласини едириб-ичириш, дори-дармон, онанинг оғзига мазали нимадир тутиш (айни рўза вақти бўлса, ифторга тансиқ нимадир оборгиси келади).

Замонавий латифа эсга тушади. Келин ўқитувчи эрига тана қилади: «Сиз мени алдаб уйлангансиз. Ойлигим 1000$ бўлади дегандингиз». Ўқитувчи эр: «Алданган фақат сен эмас, бизни ҳам алдашган».

Ишқилиб вазири чиқиб, «Сен яхшилаб дарс ўт, кейин қўшимча дарс бер, ота-она кўнглидан чиқариб, баракасини ташлаб кетади», демаса бўлди.

@dilroz_abrayeva
3.6K views08:25
Ochish/sharhlash
2023-04-14 07:29:23 Ҳокиму вазирлар — умуман амалдор зоти келиб-кетаверади, аммо маданият ва маърифат абадий!
1.8K views04:29
Ochish/sharhlash