Get Mystery Box with random crypto!

Муҳрим

Telegram kanalining logotibi muhrim — Муҳрим М
Telegram kanalining logotibi muhrim — Муҳрим
Kanal manzili: @muhrim
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 12.82K
Kanalning ta’rifi

Мурожаат учун — @muhrimchatbot
Тижорий таклифлар учун — @VenkonPR

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 6

2023-04-13 18:10:56
Шилқимлик, абортга мажбурлаш, оилавий зўравонликка қарши қонун: янги қонун билан нималар ўзгармоқда? 10 та асосий ўзгариш

Оилавий зўравонлик оғирлаштирувчи ҳолатларда содир этилса (масалан, ҳомиладорга, ўта шафқатсизлик билан, икки ёки ундан ортиқ шахсга ва ҳк. шикаст етказиш), жиддий оқибатларни келтириб чиқарса (масалан, кўриш, сўзлаш қобилиятини йўқотиш, ўлим), 3 йилдан 12 йилгача озодликдан маҳрум қилишга сабаб бўлади.

Илгари мазкур ҳаракатлар учун умумий моддаларга (баданга шикаст етказиш) асосан жавобгарликка тортилган.

Батафсил https://bit.ly/43vDSSX

Каналга уланиш @Hudud24
3.2K views15:10
Ochish/sharhlash
2023-04-11 18:03:01 Автобусдаги шу сайр фавқулодда қизиқ иқтибосларга бой бўлган. Масалан, Ўзбекистон транспорт вазири трамвай йўлларини қуриш вақтида шаҳарда тирбандликлар янада катталашиб, кучайиб кетиши мумкинлиги сабаб қандайдир мутахассислар Тошкентга трамвайни қайтариш мақсадга мувофиқ эмас деб топганини маълум қилибди.

Бир тарафдан, вазирнинг бу гапида бир мужда бор – трамвайнинг ўзи муаммо эмас, трамвайнинг ўзи, унинг юргани тирбандлик келтириб чиқармайди ёки бор тирбандликни катталаштирмайди, демоқчи вазир. Бу вазир амалдаги ҳукуматнинг бир бўлаги, шундай экан, ҳукумат ҳам шундай демоқчи дейиш мумкин беҳижолат. Очиғи, ҳукуматимиз трамвайни тирбандлик манбаси деб ўйламай бошлаганининг ўзи катта ютуқ. Тиббиёт тили билан айтганда, “беморда соғайиш аломатлари кўзга ташланмоқда”.

Трамвайнинг ўзини тирбандлик манбаси деб ўйламаётган ҳукуматимиз энди фақат унинг қурилиши муаммо бўлишини – айнан қурилиш вақтида тирбандликлар катталашиб кетишидан хавотирда. Бу ҳам аслида ҳукуматимизнинг хавотири эмас, ҳукуматимизми, ҳокимлигимизми, хуллас, кимдир ёллаган қандайдир мутахассисларнинг хулосаси. Ҳақиқатан ҳам Тошкентга трамвайни қайтариш масаласи изчил ўрганиляпти. Ўзбекистонда бошқа бирор масала бунчалик жиддий тадқиқ қилинмаган бўлса керак.

Масалан, Бойсун-Денов йўлини таъмирлаш керак дейилди, эртасига иш бошланди. Ерусти метро йўли қурилишида ҳам тахминан шундай бўлганди – йиллаб ҳисоб-китоблар, жиддий ўрганишлар олиб борилмаганди-ёв (эҳтимол, шунинг учун аввал бир йўлни қуриб қўйиб, кейин уни бузиб, бошқа жойдан қайта қуришаётгандир). Самарқанд трамвайи билан ҳам шундай бўлганди – 2016 йил кузида “шундай қилиш керак” дейилган бўлса, 2017 йил апрелида шаҳарда трамвай юра бошлаган эди. Тирбандликлар ҳақида ўйланилмаганди.

Вазир ўз сўзида трамвай тизимини қайта тиклаш “кўп вақт ва маблағ талаб қилиши”ни ҳам айтибди. Яна ерусти метро йўли эсга тушади - уни қуришга киришишдан аввал негадир бундай гаплар айтилмаганди. Метронинг нафақат қурилиши, балки ҳаракат таркиблари (вагонлари) ҳам каррасига қимматроқ (шекилли), айнан вагонлар етишмаслиги сабаб тиқилинч. Бу жиҳатлари ўрганилмаган ҳам бўлса керак. Лекин трамвайни қайтариш масаласини ўрганиш керак. Яхшилаб, пухта, ҳар томонлама, ўн йиллаб, чуқур, чуқурроқ.

Ўзи унда-бунда бир Тошкентга трамвайни қайтариш ҳақида гапириб қўйиб, трамваёфиллар ичини қизитишдан нима наф? Афтидан, бунда “носнинг кайфидек кайф” бўлса керак. Эҳ, бир шундай дангал одам бўлсаю, шартта шундай-шундай айтса-да: шунча куйиб-пишганингни “ҳеч фойдаси йўқ”, “болалигингдаги трамвайлар қайта тикланмайди”, “хомтама бўлма, ота”, деб. Шунда қандайдир мутахассисларни овора қилишга ҳам ҳожат қолмасди, одамлар олдига чиқиб ўсал бўлишдан ҳам қутуларди тўраларимиз.

Ҳали ҳам умидвор бўлиб юрганимизнинг ўзи ғалати. Тавба, тавба.
4.1K views15:03
Ochish/sharhlash
2023-04-11 17:32:01 Автобусда Тошкент ҳокими ёмғир вақти сув босиши ҳолатлари ҳақида гапираркан, айбни “ўзимиздан” – оддий одамлардан (ҳам) қидириш кераклигини ҳам айтибди.

“Дренаж тизимини ўргандим. Ўзимиздан ҳам айб қидирайлик, 20-30 фоиз дренажларни фуқароларнинг ўзи уй қуриш жараёнида ёпиб юборган. Биз бу нарсаларни ўрганиб, аниқлаб бўлдик. Мазкур тизимни энди қандай тиклаймиз, қонунбузилишига йўл қўйган инсонларга қандай чора кўрилади? Бу – давлат мулки. Нимага сув тошди? Биринчидан, асфальт бўлиб ётибди, сув шимилмади. Одамлар уй қуряпти, қурмаса ҳам тўсқинлик бўлаётганини ёзади. Шароит қилиб берилишини талаб қилишади. Лекин аҳолимиз қурилиш маданиятига риоя қилган ҳолда қуриши керак-ку, ернинг остидан ўтган нарсаларни ёпиб ташлаши керакмас-ку. Бу борада тадбиркорларнинг ҳам, аҳолининг ҳам сонини аниқлаб, маълум қиламиз”, – деган ҳоким.

Албатта, бу ҳокимни халқ сайламаган, билвосита ҳам сайламаган (умуман олганда, бу янгилик эмас – бошқа исталган амалдор ҳам сайланмаган). Агар бу сайланган ҳоким бўлганида эди, одамларни айбдор қилмасди – ахир ким ҳам ўзига ваколат берган тарафни ёмонлайди? Сайланмаганидан кейин, у ҳам ўзидан аввалгилар қилган ва қилаётган классик хатони такрорлайди (ва ҳали яна кўп такрорласа керак – “сал сабр қилсак” кифоя).

Одамлар қонунни уни бузиш мумкин бўлса, бузишга имкон берилса бузади (худди 152 марта тезлик оширган ҳайдовчидек; шу ҳайдовчи “права”ни имтиҳонни ҳаққоний, беш баҳога топшириб олган бўлмасин, қанчадан-қанча расмий ривоятлар ҳаром бўлади-я). Қонунбузарликларнинг олдини олишга масъуллар вазиятни лозим даражада назорат қилмаса, қонунбузарларни вақтида қонунга мувофиқ жазоламаса, вазиятга панжа ортидан қаралса, охир-оқибат қонун ҳимоячиларининг ўзи қонунни очиқ-ошкора бузиб турса, қонун бузилаверади, дренажлар ёпилаверади. Оддий одамлар ҳам биладиган оддий ҳақиқат-ку, тўғрими?

Хуллас, бундай классик хатога реакция ҳам классик – қовун туширган амалдор мазах-калака қилинади. Масалан, мана бундай - бир тошкентлик шаҳар айланиб, ёмғир вақти сув тошқини бўладиган айрим жойлардаги дренажлар реконструкция вақтида ҳокимлик (ёки, умумий қилиб айтганда, давлат)нинг ўзи томонидан ёпиб ташланганини кўрсатибди ва ҳокимнинг саволини такрорлабди: “Мазкур тизимни энди қандай тиклаймиз, қонунбузилишига йўл қўйган инсонларга қандай чора кўрилади? Бу – давлат мулки”.

Танқид қилсанг, таклифи ҳам бўлсин, дейди доно амалдорларимиз. Ҳозир танқид қилганим ҳам йўқ, лекин шундай бўлса-да, таклифим бор: ҳокимимиз (ва бошқа амалдорларимиз ҳам) яна шунақа ачинарли вазиятга тушиб қолмаслиги учун Валико Мизандарининг айтганини қилсин:
1.3K views14:32
Ochish/sharhlash
2023-04-11 16:51:01 Ўтган ҳафта негатив ахборот масаласида даҳшат бўлди. Йил давомида бошқа бирор ҳафта тушкунликка тушириш борасида ундан ўта олмаса керак (ўта олмасин ҳам - тинчлик, яхшилик бўлсин). Бир шу ҳафта учун бу йилги апрелга "Қора апрель" деб ном бериб юборса ҳам бўлади, деган бўлардим.

Ўтган ҳафта давомида амалдорлар тилидан янграган эътиборга молик иқтибослар ҳам кўп бўлди. Мен учун энг ёдда қоларлиси Тошкентнинг янги ҳокими айтган "озгина кутинглар, ҳаммаси чики-чики бўлади" қабилидаги гап бўлди. Тўғри, шунча кутдик, яна сал сабр қилсак, асакамиз кетмайди.

Бир сўз билан айтганда - Тошкентда барқарорлик.
2.2K views13:51
Ochish/sharhlash
2023-04-11 12:29:31
Қўшни дўкондаги Абдусаттор ака, товарини ёки хизматларини сендан қимматроққа бўлса ҳам кўп сотаётган бўлса, айбни ўзингдан қидир.

Нега Абдусатторнинг бизнеслари юриб кетди деб ўзингга савол бериб кўр. Чунки ҳаммаси жуда оддий бўлиши мумкин. Абдусаттор сендан фарқли равишда маҳсулотларини реклама қилишни билган. Чунки бугунги кунда бизнес ривожи учун реклама энг муҳим аҳамиятга эга соҳа саналади. Рекламасиз бизнес бу - сармояни кўкка совуриш билан баробар!

Ўйланиб ўтирма, бу йўлда сенга яхши таклиф бор. Ўзбекистонда энг каттта реклама агентликларидан бири бўлган Venkon Communications сенга маҳсулот, хизмат ва фаолиятингни ривожлантиришда бажонидил ёрдам беради.

Телеграм каналда реклама дейсанми, копирайтинг хизмати, дизайнерлик, графика, 3D анимация, моушин-дизайн хизматлари, PR-материаллар, дижитал реклама. Энг зўр тадбирларни ташкиллаштириш, ивент - буларнинг ҳаммасини компания ўта юқори даражада ўтказиб бера олади. Кўп ўйланма, бизнесингиз гуллатворадиган давр келди. Бу йўлда энг асосий қадамни Venkon Communications билан бирга ташла!

Мурожаат учун: @VenkonPRSales

реклама
3.9K viewsedited  09:29
Ochish/sharhlash
2023-04-07 14:42:14
"Madaniyat va ma'rifat" endi kerak emas...mi?

Oyina.uz nashrining xabar berishicha, “Madaniyat va maʼrifat” telekanalini yopib, o'rniga Madaniyat va turizm vazirligi tasarrufidagi "Karvon" nomli telekanal tashkil qilish rejalashtirilmoqda. Bundan oldinroq shu nashrda adabiyotshunos, bir paytlar katta hodisa bo'lgan "Hayrat" turkum ko'rsatuvlari muallifi Rahmon Qo'chqorning "Kimgadir kerak bo‘lmagan madaniyat va ma’rifat bizga kerak!" nomli maqolasi ham e'lon qilingan edi.

O'zbekiston Respublikasi Prezidentining 2012-yil 30-iyuldagi qarori asosida tashkil etilgan, MTRK tizimidagi madaniyat, san'at, adabiyotga oid ko'rsatuvlarga ixtisoslashgan yagona telekanalni nima sababdan yopish rejalashtirilayotgani ochiqlanmagan. Bungacha kanalda jonli efirga uzatilgan "Yoshlar nima xohlaydi" ko'rsatuvi va "Qaqnus" loyihasida yangragan Najmiddin Ermatov she'ri ijtimoiy tarmoqlarda muhokamalarga sabab bo'lgan edi.

“Madaniyat va maʼrifat” o'rniga tashkil qilinishi kutilayotgan kanalning "Karvon" deb nomlanishiga qaraganda, uning turizmga ixtisoslashuvini taxmin qilish mumkin. Biroq, bir necha yil oldin Turizmni rivojlantirish davlat qo‘mitasi raisi Aziz Abduhakimov "Dunyo bo‘ylab" kanalini "Turizm 365" kanaliga o‘zgartirish rejalari haqida xabar bergan edi. Umuman, "Dunyo bo‘ylab" kanalining rasmiy saytiga ko'ra, "mamlakatimizning diqqatga sazovor maskanlari, muqaddas qadamjolari, noyob tarixiy-me’moriy obidalari to'g'risiidagi ilmiy-ommabop va ma’rifiy teledasturlarni yaratish" aynan "Dunyo bo'ylab" kanalining vazifasi hisoblanadi. Demak, madaniyat va san'at yo'nalishidagi yagona telekanalni yopishga zarurat yo'q (agar kanalning yuqorida aytilgan kabi ancha dadil ko'rsatuvlari bunga sabab bo'lmagan bo'lsa, albatta).

Shunchali ma'lumot uchun. Ko'p davlatlarda madaniyat va san'atga ixtisoslashgan alohida kanallar faoliyat yuritadi: "Abay TV" (Qozog'iston). "Madaniyat" (Qirg'iziston), "Kultura" (Rossiya), "Kultura" (Ukraina), "Kultura" (Polsha), "Rai 5" (Italiya), "Arte" (Fransiya, Germaniya) ...
3.4K views11:42
Ochish/sharhlash
2023-04-06 11:19:48
Шунақа савол тушди, ҳозиргина. Ўзи нима бўляпти?

"Права"ни 1 апрелдан кейин ҳам ҳеч қандай имтиҳонсиз, жаримасиз алмаштираверасизлар, дейилмаганмиди? 2010 йилгача олинган "права"лар куймаганмиди ҳозирча?
2.7K views08:19
Ochish/sharhlash
2023-04-04 18:04:35 Ë тавба, ҳар куни бир жиннилик, ҳар куни бир бало-я. Тавба, тавба.
7.3K views15:04
Ochish/sharhlash
2023-04-04 12:33:19 Тошкент метросининг охирги йилларда очилган 19 та янги бекатига ном бериш бўйича сўровноманинг навбатдаги босқичи бошланди. Бу сайтга кириб, овоз бериш жараёнида қатнашиш мумкин.

Аввалги сўровномадан сўнг экспертлар гуруҳи тушган таклифлар асосида ҳар бир бекат учун мос номларни алоҳида саралаб чиққан эди. Ўша муҳокама қандай бўлгани ҳақида бу ерда ўқиш мумкин.
6.8K views09:33
Ochish/sharhlash
2023-04-03 17:10:19 Саруханян яхши ёзибди: “[Ҳокимият манфаатларини ҳимоя қилишни ўз олдига устувор вазифа қилиб қўйган давлат бошқаруви тизимида] қонун устуворлиги эришишдан манфаатдорлик йўқ, чунки ишлайдиган қонун – аёвсиз нарса ва ҳокимиятни унинг ўзига ёқмайдиган ишларни бажаришга мажбур қилиши мумкин”.

Қонун устуворлиги дегани, масалан, жазонинг ҳамма учун тенг ва муқаррарлиги ҳамдир. Буни йўл ҳаракати қатнашчилари мисолида ҳам тушунтириш мумкин.

Автомактабда аъло баҳоларга ўқиган, “права”ни пулга эмас, билими эвазига қўлга киритган одамлар орасида ҳам камера ёки ЙПХ ходими йўқ жойда қизилга ўтадиган, пиёдалар ўтиш жойида пиёдага йўл бермайдиган, тезлик чекланган жойда катта тезликда ҳайдайдиган ва бошқа қоидабузарликларни содир этадиганлар бор. Хавфсизлик камари ҳақида гапирмасам ҳам бўлади.

Юқорида саналган қоидаларни бузмаслик учун, очиғи, автомактабда ўқиш ҳам шарт эмас – бу қоидаларни бузмаслик кераклигини кеча Ойдан тушганлар билмаслиги мумкин, холос. Рулга ўтирган одам борки, бу қоидалардан автомактабга боргунича ҳам хабардор бўлади. Лекин автомактабни аълога битириб, имтиҳонда энг юқори баллни олиб ҳам шу қоидаларни бузаверади.

Чунки бу қоидаларни бузмасликка рағбат йўқ – жазо муқаррар эмас. Жазо муқаррарлиги таъминлана бошласа борми, йўлларимизда ҳамма нарса ўз-ўзидан изига туша бошлайди. Мен хаёлий нарса ҳақида гапираётганим йўқ, 2016 йилда – пойтахт чорраҳаларида биринчи марта камералар ишлай бошлаганида кўрганимни айтяпман. Ҳамма эслайди – ўшанда камерали чорраҳалар бирдан тартибга тушиб, пиёдалар ҳам яйраб қолганди.

Педофил ёки кўнгилхушлик учун “детдом” қизларини буюртма қиладиган ифлос амалдорлар билан боғлиқ вазиятларда ҳам биринчи чора шу – жазо муқаррарлиги. Ҳатто жазонинг оғирлиги (масалан, кастрация) ҳам эмас, айнан муқаррарлиги. Жазодан қочиб қутула олмаслик ҳисси одамни анча-мунча номаъқулчиликлардан тўхтатиб олишга қодир. Бунинг учун эса қонун устувор бўлиши керак.

Давлат қонунни бузиш ёки уни ўзига мослаштири(б талқин қили)шда эмас, балки қонуннинг ҳар бир ҳарфига қатъий риоя қилишда жамиятга ибрат бўлиши керак. Қонуннинг ҳар бир ҳарфига қатъий риоя этиш эса, Саруханян ёзганидек, давлатни, хусусан, эркин сайловлар ўтказишга ҳам мажбур қилади. Эркин сайловлар эса, идеалда, халқ олдида ҳисобдор парламент ва ҳукумат дегани. Уёғи - домино принципи.

Ҳа, айтишга осон. Бошқа ҳамма ишлар каби.
2.6K views14:10
Ochish/sharhlash