Get Mystery Box with random crypto!

Муҳрим

Telegram kanalining logotibi muhrim — Муҳрим М
Telegram kanalining logotibi muhrim — Муҳрим
Kanal manzili: @muhrim
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 12.82K
Kanalning ta’rifi

Мурожаат учун — @muhrimchatbot
Тижорий таклифлар учун — @VenkonPR

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 26

2022-09-02 17:49:39
Бир замонлар Тошкент "Пахтакор"и билан Фарғона "Нефтчи"сининг тўқнашувлари ЎзКласико дейиларди, бугунги кунда бу мақом "Навбаҳор" — "Пахтакор" баҳсларига кўчган (экан). Беш кун аввал "Навбаҳор" ва "Пахтакор" Суперлига доирасида 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаган эди. Бугун, яна 5—10 дақиқадан сўнг шу икки жамоа Наманганда Кубок доирасида бир-бирига қарши майдонга чиқади. Шу муносабат билан ЎзПФЛ бир ролик тайёрлабди — АПЛ ҳижолат! Кўриб, бизда ҳам шунақа қилса бўларкану, дейсан киши. Ўйин ҳам шу ролик каби юқори савияда бўлади, деган катта ишонч, беш кун аввалги ўйиндагидек суперголлар кўрамиз, деган бир умид бор. Энг муҳими, бугунги ўйин билан дуранг билан тугамайди (албатта, қандайдир форс-можар бўлмаса), кимдир ғолиб чиқиши шарт — ахир бу Кубок. Ўйин 20:00 да бошланади, "Спорт" телеканали орқали жонли эфирда кўриш мумкин, ғолиб ярим финал йўлланмаси эгасига айланади.
4.2K views14:49
Ochish/sharhlash
2022-09-01 17:26:18 Дарвоқе, бу ердаги сафарим қариди. Сентябрдан расман яна ишсизман. Уч ой ёзни қаерда ўтказдинг, деган мавзуда иншо ёзиш керак бўлса, жавобим тайёр.

2015 йили уч марта ишдан бўшагандим. Бу йил ўша шахсий рекордимни такрорлай олармикинманми ё йўқ, кўрамиз :) Ҳа, @davletovuz’га ҳали ҳам ҳавасдаман.
3.2K views14:26
Ochish/sharhlash
2022-09-01 17:09:56 Мустақиллик байрами муборак бўлсин!

Лазиз “Улар”нинг янги махсус сонини шу байрамга бағишлабди. Унда мени ҳам кўп ўйлантирган бир савол — Мустақиллик қачондан бошланади, деган саволга жавоб изланган. Аслида бу жуда кўп қатламли савол, лекин ҳозир гап сана ҳақида: мустақиллик Мустақиллик декларацияси эълон қилинган сана (Ўзбекистон мисолида 1990 йил 20 июнь)дан бошланадими ёки парламент сайлаган президент “1 сентябрни жумҳуриятимизда Мустақиллик куни, умумхалқ байрами деб эълон қилишни таклиф қиламан” деган кун (1991 йил 31 август)данми? Шу саволга жавоб излаб, Лазиз ва унинг катта ижодий жамоаси Мустақиллик эълон қилинган кунларда халқ депутатлари бўлган, хусусан, Мустақиллик декларациясининг муаллифлари ҳисобланган Ойгул Маматова ва Жаҳонгир Маматовдан интервьюлар олибди.

Дарвоқе, ҳеч нарсани ўзгартирмаса-да (балки ўзгартирар), яна бир саволга муқобил жавоб бор. Ислом Каримов 1 сентябрни жумҳуриятимизда умумхалқ байрами деб эълон қилишни таклиф қилганида депутатлар қарсак чалганми ё президент қарсакни сўраб олганми? Содиқ Сафоев бир интервьюсида Каримов қарсакни сўраб олмаган, дегандек бўлганди. Собиқ халқ депутатлари эса қарсак сўраб олинган, дебди. Ўша, Мустақиллик эълон қилинган сессиянинг тўлиқ, кесилмаган, таҳрирланмаган видеоси кимдадир бўлса, эълон қилса бўларкан.

Мустақилликни йўқотмасликнинг шартлари кўп, шулардан бири, менимча, ўз тарихимизни яхши билишимиз ва уни яхшилаб ўрганишимиздир. Агар биз ўз тарихимизни ўзимиз очиқ, холисона ўрганмасак, бу ишни ўрнимизга бошқалар қилади ва эрта-индин “рад этиб бўлмас тарихий даъволар” билан дарвозамизни қоқиб келиши ҳам ҳеч гап эмас. Шу кунларда бунинг яққол мисолини яқин ўлкаларда кўряпмиз. Шундай бало-қазолардан Ўзи асрасин, Мустақиллигимиз, чинакам Мустақиллигимиз абадий бўлсин!
94.2K views14:09
Ochish/sharhlash
2022-08-30 15:31:04
Қашқадарёлик ўқитувчи Гулнора Саидова Ипотека-банк ва MasterCard ҳамкорлигида ўтказилган Акцияда қатнашиб, Volkswagen e-Lavida электромобилини ютиб олибди.

Агар банк хизматидан фойдаланмоқчи бўлсангиз, ҳеч бўлмаганда мана шунақа акция ёки танловлар ўтказадиганини танланг. Асқатиб қолади бир кун.

@ipotekabank_matbuot

Реклама
4.7K views12:31
Ochish/sharhlash
2022-08-30 12:40:57
Ўзбекистон футзал чемпионати учун интро. Яхши чиқибди (#)
5.0K views09:40
Ochish/sharhlash
2022-08-29 17:44:14 Юнусободда 30 ёшли пиёдани Lacetti босиб кетди. Форишда Isuzu ва Nexia тўқнашуви оқибатида 5 киши ҳалок бўлди. Мирободда Spark ва Lacetti тўқнашуви оқибатида Spark ҳайдовчиси ва йўловчиси вафот этди. Тойлоқда икки Damas тўқнашуви оқибатида бир киши ҳалок бўлди. Ғаллаоролда Cobalt босиб кетиши оқибатида 8 ёшли бола ўлди. Элликқалъада Lacetti ва Nexia тўқнашуви оқибатида Lacetti ҳайдовчиси ҳалок бўлди. Нурободда Damas “Камаз”га урилиши оқибатида Damas ҳайдовчиси ва йўловчиси қурбон бўлди. Юнусободда ободонлаштириш ходими Spark уриб кетиши оқибатида вафот этди. Шароф Рашидов туманида Optra машинаси балони ёрилиб кетиб, ағдарилиши оқибатида икки йўловчи ҳалок бўлди. Муборакда Spark ва Gentra тўқнашуви оқибатида саккиз киши ёниб кетди. Мирободда бетон тўсиққа урилган Nexia йўловчиси вафот этди. Ғаллаоролда 10 машина иштирокидаги ЙТҲда бир ҳайдовчи ҳалок бўлди. Қамчиқ довонида бошқарувни йўқотган Isuzu юк машинаси ҳайдовчиси ва йўловчиси ҳалок бўлди. Ғузорда Nexia уриб юборган пиёда вафот этди. Қамашида йўл четида турган Damas’га бошқа Damas’нинг урилиши оқибатида олдиндаги Damas пиёданинг устига қулаб, уни ўлдирди. Шароф Рашидов туманида Cobalt уриб юборган пиёда вафот этди. Келесда Nexia дарахтга урилиши оқибатида ҳайдовчи қурбон бўлди. Қамашида Lacetti ва Gentra тўқнашуви оқибатида Lacetti ҳайдовчиси ёниб кетди. Форишда “Волга” ва “Жигули” тўқнашуви оқибатида “Жигули” ҳайдовчиси ҳалок бўлди.

19 та ҳодиса, 35 та ўлим. Бу Ўзбекистонда август ойида юз берган йўл-транспорт ҳодисаларининг кичик бир қисми, холос.
210.8K views14:44
Ochish/sharhlash
2022-08-29 08:06:32
Яқинда UzQuiz ўйинларига бораётганимиз, у ерда оилавий жамоа бўлиб қатнашишимиз ҳақида ёзгандим. Бу турдаги интеллектуал баҳсларни кўплаб корхона-ташкилотлар ҳам ўз меҳнат жамоаси учун ташкиллаштираётганини ҳам эшитгандим.

Бундай интеллектуал баҳсларни кенг кўламда ўтказишни банклардан биринчи бўлиб, кутилганидек, Агробанк бошлаб берибди. Банк август ойи давомида бутун республика бўйича ҳудудий босқич ўйинларини ўтказган. Ўйинларда ўзимиз билган интеллектуал баҳсларнинг таниқли иштирокчилари бошловчи сифатида қатнашган.

Ўтган якшанба куни Тошкентдаги Hilton меҳмонхонасида эса финал баҳслари бўлиб ўтди. Унда банкнинг барча ҳудудлардаги ўйинларида 1, 2 ва 3-ўринни эгаллаган жамоалар қатнашди.

Тадбирга мени ҳам таклиф қилишди. Ўйинларни кўриб, Агробанк бу йўналишда ҳам тўғри қарор асосида ишлаётганига гувоҳ бўлдим. Ўйин ҳақида виртуал тасаввур ҳосил қилиш ва иштирокчилар эмоциялари билан фотогалерея орқали танишишингиз мумкин.

Финал ўйинининг тўлиқ фотогалереяси
Реклама
6.7K views05:06
Ochish/sharhlash
2022-08-28 18:58:23 Бу йил 2017—2021 йилларда кўрганимдан ҳам кўпроқ футбол кўрдим, менимча — шу давр оралиғида бўлиб ўтган жаҳон ва Европа чемпионатлари, миллий терма жамоаларимизнинг ўйинларини қўшиб ҳисобласа ҳам, бу йил Ўзбекистон жамоалари иштирокида кўрганимчалик кўп ўйин…
6.5K views15:58
Ochish/sharhlash
2022-08-28 12:29:01 Канал муштарийларидан бири ёзяпти:

ОТМларга ўқишга кириш учун имтиҳон топширган 1,1 миллион абитуриентнинг ярмидан кўпи ўтиш балининг энг қуйи чегараси бўлган 56,7 баллни ҳам тўплай олмагани ҳафта давомида кўп ва хўб муҳокама қилинди, «воҳ, даҳшат!», «уҳ, даҳшат!», деб аюҳаннос солинди. Бу — иккичи-ю аълочи бирдек синовдан ўтадиган ОТМлар имтиҳонидаги аҳвол. Қуйида келтирадиган мисолларим эса мактабларнинг фақат аълочи ўқувчиларига алоқадор бўлиб, бу манзара, назаримда, халқ таълими тизими нақадар чуқур ботқоқликда эканлигини кўрсатиб бера олади.

Масалан, Президент мактаби (ПМ)га ҳужжат топшираётган 4-синф ўқувчиси (бу йилдан фақат шу синф ўқувчилари қабул қилинади) асосий фанлардан «беш» баҳога ўқиши шарт. Имтиҳонларнинг фақат математикадан иборат биринчи босқичида 480 та бола саралаб олинади. Иккинчи босқичда эса танқидий фикрлаш, кейин муаммони ечиш ва инглиз тилига урғу берилади. Битта шундай мактабга бир йилда атиги 24 та бола қабул қилинади.

Тошкентдаги ПМга 2022 йилда 2663 нафар бола ҳужжат топширган. Имтиҳонларнинг иккинчи босқичига ўтиш бали 100 имкониятдан 71,5 балл бўлган — 480 ўқувчи камида шунча балл тўплаган, уларнинг фақат 20 нафари 100 фоизлик натижа кўрсатган. Тошкентдаги энг аълочи 2663 ўқувчидан 978 нафари 50 балл ҳам тўплай олмаган. Пойтахтдаги мактабнинг аълочи ўқувчиси оддий математика имтиҳонида 3 баҳо ололмаса, ғалати эмасми?

Обрўси, эътибори, келгусидаги «ништяклари» бўйича ПМдан ярим поғонагина пастроқ ҳисобланган Ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабга нафақат Тошкент, балки бутун республика бўйича энг аълочи 5-синф ўқувчилари ҳужжат топширади. Қабул шартлари ҳам ПМникидек — асосий фанлар аъло бўлиши керак. Бу йил бу мактабга бутун Ўзбекистон бўйича 7654 ўқувчи ҳужжат топширди, шундан 120 нафари камида 109 имкониятдан 87,2 балл тўплаб, имтиҳондан ўтди (энг юқори кўрсаткич — 104,8 балл).

Айни вақтда, 7654 аълочининг 5600 нафари 50 фоизлик натижани ҳам кўрсатмаган, 2 мингдан зиёди эса 30 фоизлик натижага ҳам эриша олмаган. Уят эмасми? Шунда ҳам кимга — ўқувчигами, ота-онагами, «беш» баҳоларни чизиб берган устозлару мактаб директоригами ё чиройли статистика кетидан қувадиган Халқ таълими вазирлигигами? Бу бошланғич таълимдаги аҳвол, ундан юқориси ҳам ҳавас қиларли эмас.

Республикада ягона ҳисобланган Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган мактабга қабул 7-синфдан. Аниқ фанлардан баҳо «беш» бўлиши керак. Имтиҳонлар математика, физика ва инглиз тилидан, максимал тўплаш мумкин бўлган балл — 109. Бу йил мактабнинг ўзбек тилидаги гуруҳига 1911 бола ҳужжат топширди, шундан 20 нафари камида 90,3 балл тўплаб ўқишга кирди (энг юқори натижа 97,5 балл бўлган). Имтиҳонда қатнашган аълочиларнинг 1425 нафари 50 фоизлик натижани ҳам кўрсата олмаган.

Ҳаммаёқ математика бўлиб кетди-ку десангиз, мана, Ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактаб — бу ерда ўқиш учун табиий фанлардан баҳолар «беш» бўлиши керак, имтиҳонлар биология, кимё ва инглиз тилидан. Бу йил мактабнинг ўзбек тили гуруҳига 1214 бола ҳужжат топширди, шундан 80 нафари қабул қилинди. Ўтиш бали 109 имкониятдан 77,8 балл бўлди, энг юқори натижа 103,8 балл. 839 бола 50 фоизлик натижани ҳам кўрсата олмаган.

Юқорида номлари санаб ўтилган мактаблар ҳақида одамлар орасида турли гаплар юради — кимдир шу ерда ҳам порахўрлик бор дейди, яна биров бойларнинг болалари ё «каттакон»ларнинг неваралари шундай ўтиб кетаверади, дейди (имтиҳонлар қаламда топширилишининг ўзи бир алоҳида мавзу). Бўлса бордир. Аммо... рақамлар алдамайди-ку! Аълочиларнинг аҳволи шунчалик ДАҲШАТНИНГ КУБИ бўлса, «аълочи ўқувчим бор», «аълочи фарзандим бор» нимага кериламиз?
9.0K views09:29
Ochish/sharhlash
2022-08-28 11:58:14 Бу йил 2017—2021 йилларда кўрганимдан ҳам кўпроқ футбол кўрдим, менимча — шу давр оралиғида бўлиб ўтган жаҳон ва Европа чемпионатлари, миллий терма жамоаларимизнинг ўйинларини қўшиб ҳисобласа ҳам, бу йил Ўзбекистон жамоалари иштирокида кўрганимчалик кўп ўйин кўрмаган бўлсам керак. (ҳатто стадионга ҳам тушиб кўрдим-ку). Ва энг кўп «Насаф», «Навбаҳор», «Сўғдиёна» ва «Пахтакор»нинг ўйинларини кўрдим — бу йилги чемпионликка ҳам асосан шулар реал даъвогар бўлиб турибди.

Бугун суперўйин бор — соат 19:00 да Наманганда «Навбаҳор» — «Пахтакор» ўйини бошланади. Ҳозирча «Навбаҳор» 32 очко билан 1-ўринда, «Пахтакор» эса 2-ўриндаги «Насаф» билан бир хил — 31 очко тўплаб, 3-ўринда турибди. Шунинг ўзидан интригани ҳис қилиб олаверинг. Ҳаётидаги муваффақиятларининг асосий қисмини «Пахтакор» билан қўлга киритган ва бир замонлар футболдан бир умрга четлатилган Самвел Бабаян бугун «Навбаҳор» бош мураббийи сифатида «Пахтакор»ни мағлуб этиш учун майдонга чиқади (ва ўйин охирида анъанасига содиқ қолиб, шу майдонни ўпадими-йўқми — кўрамиз).

Лекин ўйин анча оғир ва асабий ўтса керак. «Пахтакор» ва «Навбаҳор»нинг охирги катта ўйинларини кўрган бўлсангиз, иккиси ҳам натижа учун қўлидан келган ҳаммасини қиляпти, хусусан, халқаро майдонда, айниқса, Яқин Шарқ жамоаларига қарши ўйинларда орттирилган тажрибани кенг қўллаяпти («Навбаҳор» яқин орада осиёкубокларда ўйнамаган бўлса-да, лекин Бабаяни ва «Пахтакор»дан ўтган бир дунё футболчиси бор). Буни «Пахтакор»нинг «Сўғдиёна»га билан ўйини охирида кўрдик, буни Кубокдаги ўйиндан сўнг «Олимпик» устози Кападзе эътироф этди («чемпионлик учун курашадиган жамоа ўйин вақтини бунақа чўзмаса ҳам бўларди», деб).

Ким билсин, балки 2003 йилги «Нефтчи» — «Пахтакор» драмасининг янги бир ремейкини кўрармиз, масалан. Ўшанда таркиби бошидан охиригача миллий терма, таркибда Миржалол Қосимов ҳам бўлса-да, «Пахтакор»нинг Фарғонадан ғалаба билан қайта олишига катта ишонч бўлмаган — Саркисяннинг «Нефтчи»си ҳам даҳшатли даражада кучли эди (Лебедев, Ни, Холматовлар). Камига, бир-икки тур аввал «Пахтакор» Термизда «Сурхон»га ютқазиб, «Нефтчи»ни бир турга 1-ўринга ўтказиб юборган пайтлар. Лекин кутилмаганда «Нефтчи»ни Фарғонада енгиб, қайсидир маънода бир шу ғалаба билан чемпионлик масаласини ҳал қилган — шу ўйиндан кейин пайдо бўлган 6—7 очколик фарқ чемпионат охиригача ўзгармаган.

«Навбаҳор» Қаршида «Насаф»га қарши баҳсда ўйин вақтини чўзмай ҳам ғалаба қозона олишини ҳимоядаги аниқ ўйини ва тинимсиз чиройли қарши ҳужумлари билан кўрсата олганди. Шацких устоз «Пахтакор» ҳам «Сўғдиёна»га қарши ўйиннинг дастлабки ярим соатида фавқулодда тезлик, аниқлик ва гўзаллик намойиш этганди. Ишончим кам бўлса-да, умид қиламанки, бугун ўзимиз ёмон кўрган ва ўзимизча «арабча футбол» деб атайдиган ҳолатнинг энг ёмон намунасига гувоҳ бўлмаймиз, аксинча, суперўйин номига лойиқ суперўйин кўрамиз.
5.9K views08:58
Ochish/sharhlash