Get Mystery Box with random crypto!

Муҳрим

Telegram kanalining logotibi muhrim — Муҳрим М
Telegram kanalining logotibi muhrim — Муҳрим
Kanal manzili: @muhrim
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 12.82K
Kanalning ta’rifi

Мурожаат учун — @muhrimchatbot
Тижорий таклифлар учун — @VenkonPR

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 3

2023-05-20 12:35:23
Нима ўқиймиз? Депутат Дониёр Ғаниев тавсия қилади

«Газета.uz» китобхонликни тарғиб этишга қаратилган «Нима ўқиймиз?» лойиҳасини давом эттиради. Сара асарлар, ўқилиши мақсадга мувофиқ ҳисобланган китоблар рўйхати ҳақида олим, тадқиқотчи, ёзувчи-шоир, таржимон, журналист ва жамоат фаолларининг тавсияларини сизга етказамиз.

«Нима ўқиймиз?» лойиҳасининг навбатдаги меҳмони — Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дониёр Ғаниев.

https://www.gazeta.uz/uz/2023/05/20/mutolaa-doniyor-ganiyev/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
@gazetauz_uzb
8.5K views09:35
Ochish/sharhlash
2023-05-19 20:35:12
Нима кўрамиз? Журналист Гулмира Мусажонова тавсия қилади

Яхши кино — яхши китобдек. Айни дамда, бири иккинчисига халал бермайди. «Газета.uz» вақтни мазмунли ўтказишга кўмаклашмоқ ниятида «Нима кўрамиз?» лойиҳасини бошлади. Кўрилиши мақсадга мувофиқ ҳисобланган фильмлар ҳақида киноижодкорлар, журналистлар, жамоат фаолларининг тавсияларини сизга етказамиз.

«Нима кўрамиз?» лойиҳасининг бу галги меҳмони — журналист Гулмира Мусажонова.

https://www.gazeta.uz/uz/2023/05/19/tomosha-gulmira-musajonova/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
@gazetauz_uzb
9.4K views17:35
Ochish/sharhlash
2023-05-19 08:27:14 Кеча қўшни каналларнинг бирида пойтахт ҳокимига қаратилган “уч миллионлик шаҳарни яқин истиқболда нима кутаётганини била олганимиз йўқ” деган мурожаат чиқди-ку, кўрган бўлсангиз. Кетидан собиқ энергетика вазири энергетика соҳаси бўйича маслаҳатчи лавозимида ишлаб келаётгани ошкор қилинди (Твиттер фаолларидан бири таъкидлаганидек, “шундай юқори лавозимларга тайинловларни уч ойгача эълон қилмасдан ҳам юрса бўларкан-да, қаранг”).

Ҳаммаси прокурор-ҳоким айтганидек (“озгина кутинглар”) бўлди лекин – мен мана шу иккинчи хабарда нафақат уч миллионлик шаҳарни, балки ўттиз олти миллионлик мамлакатни яқин истиқболда нималар кутаётгани ҳақида ўзим учун жавоб топдим (янги жавоб йўқ – эски жавобларнинг кучлироқ тасдиғи бор, холос).

Хўш, нима қилмоқ керак? Ашула эшитиш мумкин, мисол учун. Умуман олганда, кайфиятни туширманглар – ҳаммаси яхши бўлади. Бўлиши керак.
10.6K views05:27
Ochish/sharhlash
2023-05-14 08:14:14
2005 йилнинг 13 майга ўтар кечаси Ўзбекистон тарихига «Андижон воқеалари» номи билан кирган энг қонли ҳодисалардан бири бошланган эди. «Газета.uz» ушбу ҳодиса оқибатлари акс этган 13 манзарани танлаб олиб, уларни 2023 йил май ойида яна ўша нуқталарда олинган суратлар билан таққослади.

https://www.gazeta.uz/uz/2023/05/13/andijan/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
@gazetauz_uzb
4.8K views05:14
Ochish/sharhlash
2023-05-13 14:51:49 2000 йилги президент сайловида “Ватан тараққиёти”, “Фидокорлар” ва “Адолат” партиялари президентликка битта номзодни – Ислом Каримов номзодини кўрсатган: https://t.me/tarixkart/65

Маълумот учун, “Ватан тараққиёти” партияси 2000 йили “Фидокорлар”га қўшилиб кетган, 2008 йилга келиб “Фидокорлар”нинг ўзи “Миллий тикланиш”га қўшилиб кетган.
7.5K views11:51
Ochish/sharhlash
2023-05-13 10:01:33
«Газета.uz» китобхонликни тарғиб этишга қаратилган «Нима ўқиймиз?» лойиҳасини давом эттиради. Сара асарлар, ўқилиши мақсадга мувофиқ ҳисобланган китоблар рўйхати ҳақида олим, тадқиқотчи, ёзувчи-шоир, таржимон, журналист ва жамоат фаолларининг тавсияларини сизга етказамиз.

https://www.gazeta.uz/uz/2023/05/13/mutolaa-aziza-qurbonova/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
@gazetauz_uzb
5.7K views07:01
Ochish/sharhlash
2023-05-09 15:23:42
Хотира ва қадрлаш куни арафасида Шон-шараф музейи ва урушга бағишланган фотокўргазмаларга бордим.

Кўрганларим орасидан 3та ҳужжатни Сизга ҳам илиндим.

1. Негмат (Махамаджон) Холматов ҳалок бўлганлиги ҳақида оиласига юборилган қора хат.

2. Самарқандлик Ўсаров Йўлдошнинг 1943 йил бедарак йўқолгани ҳақида маълумот.

3. Самарқандлик Эгамберди Қўшматов 1941 йил ҳалок бўлиб, Мурманск вилоятида дафн этилгани тўғрисида уйига хатолик билан хабарнома юборилгани.

Бу хабарларни олганда яқинлари қай аҳволга тушган экан?
Урушда ҳалок бўлгани ва қаерга кўмилгани ҳақида хат олиб, кейин бу хато экани ҳақида хабар олган оила нималарни ҳис қилган экан? Буни эшитган бошқа қора хат олганларда ҳам умид уйғонган бўлса керак.

Нашид юборгани учун 3 йилга қамалган студент ўғлига куйган она расми кеча кўпчиликни эзди. Ростдан ҳам жуда оғир лавҳа эди бу. Ўғли урушда ҳалок бўлган оналарнинг аҳволи бундан ҳам чорасиз бўлгандир.

Уруш ёмон, уруш даврида яшаш қийин, яқинлардан ажралиш оғир. Урушлар бўлмасин!

@dilroz_abrayeva
4.1K views12:23
Ochish/sharhlash
2023-05-08 07:39:17 Бугун муҳим мавзуда чиқиш бўлади деб хабар бериб ётибди муҳим каналлар. Яхши гумонда бўлайлик, ватандошлар, “Ўзбекистонда импорт мошинларга растаможка бекор қилинади”, деган гапни эшитиб қолармиз, балки. Неча ўн йилдан бери халқни қийнаб келаётган миллий муаммо ахир, шундай алоҳида баёнот билан чиқишга арзийди чиндан.

PS. Ё Тикток очворилармикин, а?
10.5K views04:39
Ochish/sharhlash
2023-05-07 16:47:17 Қашқадарёда бир йигит бозорда Ўзбекистон байроғи рангларидаги “Битирувчи” тасмасини тақиб юрса, ўша ердаги бир мелиса уни тўхтатиб, бу кўринишда юриш давлат рамзларига ҳурматсизлик эканини айтган ва тасмани олиб ташлашни сўраган.

Қашқадарё мелисаси ахборотига кўра, “фуқаро ИИБ ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмасдан, қаршилик кўрсатган”. Шундан кейин уни мелисалар кўпчилик бўлиб олиб кетишган. Воқеанинг видеоси тарқалган (тарқалмаса, жонажонимиздаги навбатдаги расмий тентаклик бу қадар шов-шув бўлмасди – тарқатганларга ташаккур).

Бир жойда йигитга нисбатан маъмурий иш очилгани айтилганди, бошқа жойда жиноят иши қўзғатилгани ёзилганди. Ўша иш бўйича ҳозиргина прокуратура баёнот берди:

“5 май куни Қашқадарёнинг Қамаши туманида Ўзбекистон Давлат байроғи рангидаги тасмани тақиб юрган йигитга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақида қарор қабул қилинган. Бош прокуратура аралашуви билан йигитга нисбатан қўлланилган ушбу ноқонуний қарор бекор қилиниши таъминланди”.

Шунда йигитга мелисага йўқ дегани учун эмас, қаршилик кўрсатгани учун эмас, айнан байроқли тасмани тақиб юргани учун иш очилганми? Мен - менимча, бошқалар ҳам - йигит қаршилик кўрсатгани учун иш очилган, деб ўйлаётгандим. Ишонгим келмаяпти, очиғи.

Лекин барибир мен бирор эринмаган банда одамларга ва яшил формани сотиб олган мелисаларга оддий одам тилида тушунтириб беришини сўрардим – мелиса кўчада кетаётган исталган одамга “ундай қилма, бундай қил” деса, унинг бу гапи қонуний талаб ўрнига ўтаверадими?

Мелисанинг “ундай қилма, бундай қил” деган гапига “йўқ” деган одам “ИИБ ходимининг қонуний талабига бўйсунмаган” деган баҳона билан олиб кетилавериши мумкинми? Қайси ҳолатда мелисанинг гапи талаб-у, қайси ҳолатда бир тийинга қиммат шовқин?

“ИИБ ходимининг қонуний талабига бўйсунмагани” учун қанчадан қанча одам шунчаки қамалиб кетяпти, жарималар тўлаяпти. Кимдир шуни тушунтирсине – одамларга ҳам, яшил формани сотиб олган ва ўзини ҳаммадан устун деб ўйлаётган мелисаларга ҳам.

Ўзбекистон байроғи билан фахрлангиси келиб, лекин бу иши учун пушаймон қилинган, давлатнинг ноқобил хизматчилари шарофати билан энди Ўзбекистон байроғидан нафратланишга ҳаққи бор йигитга ёрдам қўлини чўзиб, прокуратура яхши иш қилибди. Лекин, менинг назаримда, бу ишнинг ярми холос – ҳалиги йигитга ноқонуний талаб қўйган, унга нисбатан ноқонуний иш очган мелиса ходимларига ҳам қандайдир чора кўриладими?

Ҳеч бўлмаса “танбеҳ” берилсин – шунақа (камида номи) кулгили жазо чораси ҳам бор-ку мелисанерларнинг, ҳеч бўлмаса шундай қилинганини билайлик. Тавбасига сал бўлса-да таянсин “байроқни муҳофаза қилувчи” ходимлар.

Жойи келганда парламентга ҳам мурожаат қилиб қолайлик (ўликлар эшитмайдию, ҳай, чиқмаган жондан умид): сўз эркинлиги ҳимояси учун ҳаракат қилганингиз йўқ, матбуот эркинлиги ҳимояси учун туриб берганингиз йўқ, ҳатто ўз эркинликларинг ҳимояси учун ҳам ҳаракат қилганингиз йўқ, ҳеч бўлмаса шу байроқ эркинлиги – одамлар байроқдан бемалол фойдаланиши эркинлиги учун нимадир қилинглар, муҳимлиги носвойдан кам масала эмас бу ҳам, шу беш йиллик ўтиришингизда бир марта бўлса-да ўзингиздан ташаббус чиқариб оддий одамларга ҳам фойдаси тегадиган бир иш қилинглар, илтимос.
8.9K views13:47
Ochish/sharhlash
2023-05-07 12:27:14 Шундай қилиб, Ўзбекистонда Швеция қироли Карл Ўн Олтинчи, Испания қироли Хуан Карлос Биринчи, Малайзия қироли Саид Сирожиддин, Кувайт амири Сабоҳ ас-Сабоҳдан ташқари Буюк Британия қироли Чарльз Учинчи ҳам меҳмон бўлган бўлиб чиқяпти-да, тўғрими, шаҳзодалик вақтида бўлса ҳам? Шулардан бошқа бирор монарх келмаган шекилли жонажонимизга? Ë келганми? Биласизларми? Ўртоқлашинглар бундоқ маълумотлар билан.
7.2K views09:27
Ochish/sharhlash