Get Mystery Box with random crypto!

Муҳрим

Telegram kanalining logotibi muhrim — Муҳрим М
Telegram kanalining logotibi muhrim — Муҳрим
Kanal manzili: @muhrim
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 12.82K
Kanalning ta’rifi

Мурожаат учун — @muhrimchatbot
Тижорий таклифлар учун — @VenkonPR

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2023-05-30 09:48:00
Танишинг — Қобил амаки! Бу одам узоқ масофага юк машинасида қатнайди. Шу сабабли ҳам Қобил амакида вақт жуда тиғиз, у банк хизматларидан ҳар доим ҳам марказга ташриф буюрганча фойдалана олмайди. Ҳозирда Қобил амаки Агробанкда омонат очган ва уни исталган Агробанк филиали орқали бошқариши мумкин.

Сиз ҳаракатда — пулингиз ҳаракатда!

Агробанкдан 23% гача омонатларни расмийлаштиринг.

Реклама
9.5K views06:48
Ochish/sharhlash
2023-05-29 08:47:17
61 ёшли Ҳасанова Маъмура паркинсон касаллигига чалинган ва онахоннинг аҳволи анча оғир.

Фақатгина операция билан аҳвол яхшиланиши мумкин экан.

Операция нархи 34-36 минг доллар атрофида. Онахоннинг қариндошлари 15 минг атрофида пул тўплай олишган. Имкони борлардан ёрдам сўрашмоқда.

Узкард:
8600 0804 8185 7448
Abdualimova Gulchexra

Visa:
4023 0602 2569 3414
Mamura Xasanova
9.0K views05:47
Ochish/sharhlash
2023-05-27 15:50:27
Нима ўқиймиз? Тадбиркор Фируз Аллаев тавсия қилади

«Газета.uz» китобхонликни тарғиб этишга қаратилган «Нима ўқиймиз?» лойиҳасини давом эттиради. Сара асарлар, ўқилиши мақсадга мувофиқ ҳисобланган китоблар рўйхати ҳақида олим, тадқиқотчи, ёзувчи-шоир, таржимон, журналист ва жамоат фаолларининг тавсияларини сизга етказамиз.

«Нима ўқиймиз?» лойиҳасининг навбатдаги меҳмони — «Asaxiy.uz» интернет-дўкони ва Asaxiy Books лойиҳаси асосчиси Фируз Аллаев.

https://www.gazeta.uz/uz/2023/05/27/mutolaa-firuz-allayev/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
@gazetauz_uzb
8.0K views12:50
Ochish/sharhlash
2023-05-27 10:14:22
Нима кўрамиз? Блогер Нодир Нишонов тавсия қилади

Яхши кино — яхши китобдек. Айни дамда, бири иккинчисига халал бермайди. «Газета.uz» вақтни мазмунли ўтказишга кўмаклашмоқ ниятида «Нима кўрамиз?» лойиҳасини бошлади. Кўрилиши мақсадга мувофиқ ҳисобланган фильмлар ҳақида киноижодкорлар, журналистлар, жамоат фаолларининг тавсияларини сизга етказамиз.

«Нима кўрамиз?» лойиҳасининг бу галги меҳмони — блогер, «Susambil» лойиҳаси муаллифи Нодир Нишонов.

https://www.gazeta.uz/uz/2023/05/27/tomosha-nodir-nishonov/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
@gazetauz_uzb
7.1K views07:14
Ochish/sharhlash
2023-05-25 15:58:27 Булар байроққа қарши курашиб, Ўзбекистонни шарманда қилгани билан, Украина барибир ғалаба қозонади. Охири аниқ нарсага сиқилиб юрганимиздан фойда йўқ. Яхшиси, бундай ёмон хабарлардан чалғийлик.

Келинглар, ундан кўра Шоҳруххоннинг “Ой жамол” қўшиғи ва клипи ҳақида гаплашайлик. Сиз шу клипда қайси бошқа қўшиқлар, клиплар, киноларга ишоралар кўрдингиз? Ман, масалан, мана буларни кўрдим-сездим (баъзиларини кўриб-сезиш учун бир алоҳида билимдон бўлиш ҳам шарт эмас):

- бошидаги “Раф”да келиш саҳнаси бир “Олов қаъридаги фаришта”ни, бир “Кўзларим йўлингда”ни эслатди, лекин айнан иккиси ҳам эмас, бошқа бир фильм бор эди-да;
- “Келинлар қўзғолони”даги мусиқа;
- Ўликлар Майкл Жексоннинг “Триллери”дан – Шоҳруххоннинг ўзи ҳам ўшалардан бири бўлиб қолиши, улар билан бирга рақсга тушиши ҳам ўша клипдан;
- Қўшиқнинг сўзлари бошланганида мусиқа оҳанглари Модрина Токина деган гуруҳнинг “Акам Луи” деган қўшиғидан, шекилли;
- “Кўрмасам бўлмас” деган сўзлар – Оҳунжон Мадалиевдан (шекилли).

Яна нима бор? Менимча, мен кўриб-билганларим қўшиқ ва клипда бор ишораларнинг ярми ҳам эмас.
10.5K views12:58
Ochish/sharhlash
2023-05-25 14:50:47 2005 йили 9-синфни тугатиб, “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”нинг шарофати билан мактаб билан хайрлашгандим (кейин уч йил лицейда ўқиганман (ва прогул бўйича лицей рекорди ўрнатганман; ҳай, ўрнатмаган бўлсам ҳам, рекордга яқинлашгандирман - барибир бизга ҳеч ким етолмасди)). 18 йил аввал миллий терма сардори Миржалол Қосимов эди, лекин у битирувчиларга мурожаатлар қилмасди; 18 йил аввал энг зўр рэперлар Радиус 21 билан Шоҳрух эди (шекилли), лекин улар ҳам битирувчиларга тилаклар билдирмасди; 18 йил аввал муфтий зўр самимият билан битирувчиларга янги ҳаёт йўлида муваффақиятлар тиламасди. Ҳа, ўзгармаган нарсалар ҳам бор: 18 йил аввалги битирувчиларга вазирлар мурожаат қилса, эҳтимол, битирувчилар уларни танимаган бўларди – ҳозир ҳам танимаса керак деб ўйлайман, ахир ҳар бир-бир ярим йилда ўзгариб турадиган амалдорларни эслаб қолиш осон эмас, энди бизнинг даврда-ку... биз, вазирларни қўя туринг ҳали, бош вазир қандай одамлигини (суратини) у президент бўлганидан кейин билган авлодмиз. Хуллас, ҳозирги битирувчиларга мазза – мурожаат йўллаганларнинг кўпи таъкидлаганидек, ҳозирги битирувчилар қаршисидаги имкониятлар нафақат 18 йил аввалги, атиги 4-5 йил олдинги битирувчиларникидан ҳам кўпроқ. Ва уларга, юқорида айтиб бўлинганидек, шундай таниқли, ҳурматли одамлар мурожаат қилади, тилаклар билдиради, омад тилайди (замонангдан айланай!). Сизларга ҳавасим келади, 2023 йил битирувчилари! Омадингизни берсин! https://www.gazeta.uz/uz/2023/05/25/commencement-2023/

Дарвоқе, агар мен битирувчи бўлганимда эди ва мендан “шу қилинган мурожаатлар, билдирилган тилаклар, берилган маслаҳатлардан қай бири кўпроқ ёқди?” деб сўрашса, ҳеч иккиланмай элчининг учинчи саволга ёзган биринчи гапи деб жавоб берган бўлардим. Шунинг учун ҳам мен бу йилги битирувчилардан омаддан бошқа ҳеч нарса тиламайман – одам ўз йўлини ва ўзлигини йўқотмай яшаб қолиши ҳам, менимча, бир омад.
8.6K views11:50
Ochish/sharhlash
2023-05-25 14:25:04 Айтишларича, Тошкентдаги хонадонлардан бирининг балконидан Украина байроғини олиб ташлаш учун кранлар (суратда ўт ўчириш машинасининг нарвони) жалб қилинибди. Бир томондан тушунгинг келади, чунки воқеа Тошкент марказидаги Янги Москва номли турар жой мажмуасида бўлган, лекин барибир: эй, шу ишни қилганлар - сизлар кимсизлар, қанақа одамсизлар? Соғмисизлар ўзи? Нега Ўзбекистонни бунчалик ёмон кўрасизлар?

Яшасин Украина, қаҳрамонларга шон-шараф!

UPD. Бибисида байроқли уй эгаси билан суҳбат чиқибди. Айтишича, милицияга байроқни олиш ҳақида топшириқ берилган экан.
37.5K viewsedited  11:25
Ochish/sharhlash
2023-05-25 14:17:19 1990 йиллар бошидаги матбуотимиз бир ажойиб – қизиқ-қизиқ хабарлар чиқиб қолади. Масалан, 1993 йил май ойида Шайхонтоҳурдаги бир кўча номи ўзгариши муносабати билан ташкил этилган оилавий бир тадбирда Тошкентдаги икки туманнинг ўша вақтдаги ҳокимлари қатнашган экан. Хўш, нима бўпти? Бу гаплар шунгаки, ҳокимлар ҳозир ҳам кўп қизиқ тадбирларда қатнашади, лекин уларнинг ҳаммаси ҳақида билдирилавермайди.

Дарвоқе, ўша номи ўзгарган кўчанинг тарихи ҳам қизиқ экан. Биринчидан, у Тошкентдаги энг қадимий кўчалардан бири экан – 1893 йили (яъни, 130 йил аввал) унга Камолон деб ном берилган. Совет ҳокимияти ўрнатилгач, қайсидир йилдан то 1992 йилгача Большевик деб аталган. 1992 йили ҳокимлар қатнашган маросимга сабаб бўлган ном ўзгариши юз берган ва 2008 йилгача ўша номда аталган. Сўнг кўчага яна ўша тарихий ном – Камолон номи қайтарилган. Қизиға?
8.9K views11:17
Ochish/sharhlash
2023-05-24 11:12:52 Бир йил аввал худди шунақа вақтда – апрель ойида бундан 90, 60 ва 30 йил аввал ўзбек матбуоти нималар ҳақида ёзганига доир кунма-кун материал тайёрлашни бошлагандим. Бу ўтган йилги дам олиш (ёки, бошқачасига, аниқроқ айтганда – ишсизлик) даврида қилган ишларим…
8.3K views08:12
Ochish/sharhlash
2023-05-23 09:03:44 Ўзбекистоннинг 25 ёшгача бўлган фуқаролари учун хорижга чиқиш паспорти энди 5 йил муддатга берилади. Бу ҳақда жамоатчилик фаоллари ва ОАВ 2023 йилнинг май ойида гапира, ёза бошлади. Тартиб қарийб бир йил аввал – 2022 йил июнида ўзгарган экан (бунгача 16 ёшдан катта ҳаммага 10 йилга бериларди).

Ўзим ҳам бир ғалати бўлиб қолдим – бир йил аввал Ўзбекистонда бола ҳисобланиш ёши 16 ёшдан 25 ёшгача оширилган, шунча вақтдан бери 16 ёшдан 25 ёшгача бўлган ҳамма 10 йиллик ўрнига 5 йиллик “загранпаспорт” олиб юрган, биров “10 йил эди-ку, нега 5 йил бўлиб қолди?” деб сўрамаган, индамаган, индаган бўлса ҳам буни ёруғга олиб чиқоладиган биров эътибор бермаган. Мен ҳам ишим тушмаганидан кейин билмаганман-да. Боз устига, ҳужжатлар билан ишлашда нўноқман. Алам қиладигани, ишлашга нўноқмаслар ҳам эътибор бермаган, “нега бундай бўлди ўзи?”, деб савол қўймаган.

“Айқаш-чуйқаш ҳиссиётлар оғушидаман”, дейди-ку – менда ҳам ҳозир тахминан шундай. Биласизми, энг ғалатиси нима – бола ҳисобланиш ёшини 16 ёшдан 25 ёшга кўтариб қўйганлар бу ҳужжатни яширмаган, ўша жойини кўринмайдиган қилиб қўймаган ҳам, ҳеч нарса қилмаган. Ҳа, ялтир-юлтур чироқлар билан алоҳида кўрсатиб ҳам қўймаган, “ёшлар, эътибор беринг, сизларга энди 10 йилга бермаймиз!” деб жар солмаган, лекин беркитмаган ҳам-да. Очиқ-ойдин ҳужжат, лекин биров эътибор бермаган (мен ўзимдан хафа бўляпман).

Ваҳоланки, етарлича кўп ёмон сигнал берадиган жуда муҳим ҳужжат бу: бугун “25 ёшгача бўлган болалар”га бериладиган паспорт муддатини 5 йил қилишади, кейин 3 йил, охири беш-олти йил аввалги “икки йиллик ОВИР”га ҳам қайтамиз, дўппи тор келса ундан ҳам ўтилади (охири бутунлай тақиқлашларидан асрасин!). “Болалар”га 1-2 йилга берила бошлагач, катталарники ҳам 10 йил бўлмайди, у ҳам қисқаради, катта эҳтимол. Тўғри, унгача ҳали бор, лекин шу кетишда, бу эътиборсизликда, бу бефарқликда, албатта, шу босқичга ҳам етилади.

Ҳозир қайси бирига кўпроқ куюнишни билмаяпман – ёшларнинг йўлига ҳозирча кўп ҳам сезилмайдиган, кўринмас бир тўсиқ қўйилаётганигами ёки умуммиллий эътиборсизлигимизга? Эътиборсизлигимиз, бефарқлигимиз оқибатлари оғирроқ, албатта. Ҳушёрлик ва огоҳлик давр талаби, азиз ватандошлар.
10.8K views06:03
Ochish/sharhlash