Get Mystery Box with random crypto!

Тошкент зилзиласи ҳақида энг яхши репортажни 1966 йил майида р | Муҳрим

Тошкент зилзиласи ҳақида энг яхши репортажни 1966 йил майида россиялик журналист Василий Песков ёзган экан (унинг ҳозирги бир машҳур Песковга алоқаси йўқ), деган хулосага келдим. Зилзиладан кейинги Тошкент ва тошкентликлар ҳақидаги ҳамма нарса қамраб олинган. Унинг репортажида ҳатто Шароф Рашидовдан ҳам иқтибослар бор (бунинг нимаси ҳайратланарли эканини тушунишингиз учун - масалан, Ўзбекистон газеталари ҳеч йўғи шу воқеа бўйича Ўзбекистон раҳбаридан иқтибос ололмаган, йўқ ундай иқтибос). Бирор бир видео ё фотосиз, вазиятни тасаввур қила оласан. Ҳаммаси расвою, лекин кайфият тушкун эмаслиги қандайдир самимий ҳикоя қилинган, ўқиб ғашинг келмайди.

Энг ҳайрон қолганим, бутун бошли репортажнинг бирор жойида Ленин партиясига, ўша вақтдаги раҳбари олий Брежневга ё бошқа валломатга ҳамду сано йўқ, “унинг шарофати билан”, “давлатимизнинг бетакрор сиёсати самараси ўлароқ” деган гаплар йўқ. Тавба, 1966 йилда ленинчи комсомолларнинг бош газетаси учун ҳеч қандай маддоҳликсиз ҳам мақола ёзиш мумкин бўлган экан-да, қаранг.

Бир бўш вақт бўлганида, Песковнинг бу репортажини ўқиб чиқишни тавсия қиламан. Анча катта, лекин ўқишга арзийди. Мавзу қизиқ бўлса, бу ерда бошқачароқ давоми ҳам бор.

https://www.gazeta.uz/uz/2023/04/26/ofat-jasorat/