Get Mystery Box with random crypto!

Муҳрим

Telegram kanalining logotibi muhrim — Муҳрим М
Telegram kanalining logotibi muhrim — Муҳрим
Kanal manzili: @muhrim
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 12.82K
Kanalning ta’rifi

Мурожаат учун — @muhrimchatbot
Тижорий таклифлар учун — @VenkonPR

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 7

2023-04-03 16:43:01
Қозоқларга ҳам "бўлди энди, ё у томонга ўтгин, ё бу томонга ўтгин", дейишибди, улар бўлса худди биздек жавоб беришибди, деярли.
3.4K views13:43
Ochish/sharhlash
2023-04-03 15:14:19 МДҲ давлатлари халқаро биржалар уюшмасининг ҳисоботига кўра, Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси яратилган инфратузилма ва электрон савдо майдончалари, сотиладиган товарларнинг ассортименти ва савдолар ҳажми бўйича МДҲ мамлакатларининг товар биржалари орасида етакчи ўринларни эгалайди. UZEX биржасида амалга ошириладиган транзакцияларнинг йиллик ҳажми 13,0 млрд АҚШ долларидан ошади, бу эса Ўзбекистон Ялпи Ички Маҳсулотининг қарийб 16% га тенг демакдир.

2022 йил якунлари бўйича Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖ "Ўзбекистон капитал бозорида энг яхши" танловига кўра 2022 йилда "Энг яхши корпоратив бошқарув" номинацияси ғолибига айланди.

Манба | Реклама
4.2K views12:14
Ochish/sharhlash
2023-04-01 16:46:22 Хоразмдаги воқеа бўйича бугун Олий суд, Адлия вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Болалар омбудсмани, хуллас, шанба куни кимда иш куни бўлса, ҳамма муносабат билдиряпти.

Мени назаримда бу ишда бир қизиқ жиҳат бор. Хабарларда ёзиляпти-ку, нафақат вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ёки фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи, балки бошқалар ҳам бўлган, деб. Ва улар бу иш билан мунтазам (ойлаб, эҳтимол, йиллаб) шуғулланишган.

Улар жабрланувчи қизлар бу ишлар бўйича қаергадир шикоят қилиб бормаслигига ишончи комил бўлган. Шунинг учун ҳам қўрқмай ойлаб, эҳтимол, йиллаб шу иш билан шуғулланишган. Нафақат улар, катта эҳтимол билан, бошқалар ҳам.

Бу ҳали бор-йўғи адлия бошқармаси, ФВБ – тайинли қудрати йўқ ташкилот вакилларининг қилмиши. Уларки шунчаликка борган бўлса, қудратлилари ҳақида ўйлашга ҳам қўрқасан. Бу қандайдир тизимли жараён, анъанами, одатдаги ишдек бўлиб қолган нарса, назаримда.

Хуллас, ҳеч ким ҳеч нарсадан қўрқмайдиган, жабрланувчилари ҳеч қаерга шикоят қилмайдиган ёпиқ тизимда бирдан “сбой” бўляпти-да, икки “мижоз” жазоланяпти. Лекин жамоатчиликка берилаётган хабарларда бир муҳим саволга жавоб йўқ: бу икки “мижоз”ни ким судга берган?

Хизмат уйида “детдом” қизлари билан ойлаб хоҳлаган ишини қилиб келган амалдорни ким бирдан фош қилгану, бу иш қандай қилиб судгача етиб борган? Менимча, шу саволнинг жавоби очиқ ва тўлиқ айтилиши керак. Берилажак жавобдан кейин яна саволлар туғилиши мумкин.

Ҳозир кўпчилик адлия бошқармаси ва ФВБ бошлиқларига енгил жазо тайинланганидан норози бўляпти, бу жазоларни адолатсиз дея атаяпти. Юқоридаги саволга жавоб берилса, жазолар нега бундай ғалати ҳам адолатсиз экани ҳам ойдинлашар эҳтимол.
7.2K viewsedited  13:46
Ochish/sharhlash
2023-03-31 19:00:18
Нима кўрамиз? Блогер Аъзам Қаҳрамоний тавсия қилади

Яхши кино — яхши китобдек. Айни дамда, бири иккинчисига халал бермайди. «Газета.uz» вақтни мазмунли ўтказишга кўмаклашмоқ ниятида «Нима кўрамиз?» лойиҳасини бошлади. Кўрилиши мақсадга мувофиқ ҳисобланган фильмлар ҳақида киноижодкорлар, журналистлар, жамоат фаолларининг тавсияларини сизга етказамиз.

«Нима кўрамиз?» лойиҳасининг бу галги меҳмони — блогер Аъзам Қаҳрамоний.

https://www.gazeta.uz/uz/2023/03/31/tomosha-teacher-azam/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
@gazetauz_uzb
5.4K views16:00
Ochish/sharhlash
2023-03-31 12:10:46 Нима сабаблигини билмадиму, лекин бу йил “Ташаббусли бюджет” ҳақида негатив чиқишлар ҳам кўп (бошқа тизимларнинг муаммолари, хато-камчиликларини ҳам унга боғлаб ташлашяпти фурсатдан фойдаланиб), уни мана шу негатив чиқишлардан ҳимоя қилишга уринишлар ҳам кўп. Мана яна битта қарши ҳужум: https://t.me/davletovuz/17471

Ким билсин, балки лойиҳа устига ҳақиқатан ҳам унинг дискредитация қилинишидан манфаатдор “қора булутлар”нинг катта-катталари келиб қолгандир, шунча миллион одамларга маъқул келаётган лойиҳани ҳар доимгидек икки-учта асоссиз негатив баҳона йўқ қилишмоқчидир. Билмадим, нима бўлаётганидан бехабарман, тўлиқ бехабарман.

Лекин уни қоралаётган, унга қарши чиқаётганларга ҳеч иккиланмай бир гапни айтишим мумкин: “ТАШАББУСЛИ БЮДЖЕТ”ДАН ҚЎЛИНГНИ ТОРТ!

“Ташаббусли бюджет” ишлашда давом этиши, унинг бюджети ҳозиргидан ҳам катта ва қамрови ҳозиргидан ҳам кенгроқ бўлиши керак.
6.6K views09:10
Ochish/sharhlash
2023-03-29 06:41:22 "Ташаббусли бюджет" ҳақида ажойиб репортаж



Пул эвазига овоз тўплаётганлар ҳам бор, лекин кўчада овоз сўраб юрганларнинг аксарияти - ўзи яшаб турган ҳудуд ободлиги учун курашаётганлар. Репортаждаги боёвутлик болани қаранг - "ҳокимга, депутатга чиқиб, ёрдам сўрасанглар бўлмайдими?" деган саволга: "Улар мактабимизни таъмирлаб берди-да, ўзимиз ҳам ҳаракат қилишими керак-ку", деб турибди. Яъни, дейлик, йиллаб таъмирланмаган, йиллаб дастурларга киритилмаган, йиллаб қуруқ ваъдалардан нарига ўтилмаган йўлини таъмирлаш учун бир имкон топилган экан, (ҳали) ноқонуний (деб топилмаган) бўлмаган ҳар қандай йўл билан шу имкониятни қўлга киритиш илинжида.

Репортажни кўринглар, хуллас.
1.4K views03:41
Ochish/sharhlash
2023-03-28 11:57:16
InfinGREEN - InfinBANK билан энергияга ортиқча пул сарфламанг!

InfinBANK
кредит асосида қуёш панеллари эгасига айланишингизда кўмаклашади. Қуёш панеллари билан биргаликда аномал ҳаволардан чўчимасангиз ҳам бўлаверади.

Қуёш панелларининг афзалликлари:
— панеллар энергияни қамраб олиш ва қайта ишлашда атмосферани ифлослантирмайди;
— энергия бепул, бу узоқ муддатда электр нархининг ошиши ҳақида ташвишланмаслик имконини беради;
— улар ёрдамида сиз электр энергияси харажатларини тежашингиз мумкин;
— панеллардан фойдаланиш учун махсус рухсат талаб қилинмайди.

Ишлаб чиқариш фаолиятингизни хавф-хатарсиз, ишончли ва узлуксиз қувват манбаи билан таъминланг, InfinGREEN панелларини танланг!

Жисмоний шахслар учун кредит шартлари:
— кредит 50 миллион сўмгача;
— муддати — 5 йил;
— фоиз ставкаси — 23,99%.

Юридик шахслар учун кредит шартлари:
— кредит 1 миллиард сўмгача;
— муддати — 5 йил (имтиёзли давр 6 ойгача);
— фоиз ставкаси — 23,99%.

+998712025080
Батафсил маълумот

Реклама
3.1K views08:57
Ochish/sharhlash
2023-03-28 09:50:46 Негадир Солиқ қўмитаси ҳар йили камида битта катта қовун тушириши керак. Можаро кўтарилади, тадбиркорларнинг олиб қўйилган пуллари қайтарилади, узрлар сўралади, майда-чуйда ижрочиларга чора кўрилади. Деярли ҳар йили шундай.

Хато қилиш - нормал, лекин бир хил хатони мунтазам қилиш - нормал эмас. Бундай хатоларнинг мунтазам бўлиши, масалан, тадбиркорларнинг давлатга нисбатан ишончини оширмайди. Давлатнинг мисқоллаб йиғаётган обрўсини бир пул қилади.
2.5K views06:50
Ochish/sharhlash
2023-03-27 19:22:16 "Ташаббусли бюджет"га лойиҳа киритган одамлар сизнинг овозингизни олиш учун нималар таклиф қилаётгани ҳақида: https://www.gazeta.uz/uz/2023/03/27/open-budget/

Жараён кўпчиликка ғалати кўриняпти, лекин макон ва замоннинг ўзи нормал бўлганида эди, бунақа ғалати ишлар ҳам бўлмасди. Атрофга қаранг - нима ғалатимас ўзи ҳозир?

Фурсатдан фойдаланиб, халққа шундай восита берганларга раҳмат деб қоламан. Бу восита янада катталашиши, унинг таъсир доираси янада кенгайиши керак.
5.9K views16:22
Ochish/sharhlash
2023-03-26 21:47:03 Муштарийлар ёзишяпти (фикрларингиз учун ташаккур!): “Ҳатто Қўқондай кичкина шаҳарда ҳам гармошкали автобуслар бўлган. Бундай техникага қизиққаним учун тушгунимча гармошкали жойини кузатардим. Мен эслаганим – 1993-1995 йиллар” “Болалигимда ўзим Самарқандда…
4.3K views18:47
Ochish/sharhlash