Get Mystery Box with random crypto!

Эрталаб уйдан чиқишимиз билан янги автобуслар - кеча Исузуда қ | Муҳрим

Эрталаб уйдан чиқишимиз билан янги автобуслар - кеча Исузуда қатнаётган йўналишларда бугун катта электробуслар юрибди. Бодомзорда гармошкали 115 нинг кетидан икки дақиқа ўтмай яна бир шунақа 115 келяпти. Олой бозорида аншлаг — энди пенсияга чиқиши аниқ бўлган Мерседес, ўсмир МАНнинг орасида иккита гармошка, иккита қора электробус йўловчи тушириб-чиқаряпти.

Бу сафар ҳайитликнинг энг каттасини Тошкент олди. Тошкент янада шаҳарлашди. Муборак бўлсин, ҳамшаҳарлар!