Get Mystery Box with random crypto!

Муҳрим

Telegram kanalining logotibi muhrim — Муҳрим М
Telegram kanalining logotibi muhrim — Муҳрим
Kanal manzili: @muhrim
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 12.82K
Kanalning ta’rifi

Мурожаат учун — @muhrimchatbot
Тижорий таклифлар учун — @VenkonPR

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 4

2023-05-05 15:25:52 Қандайдир фантастик фильмдан лавҳаларга ўхшайди, лекин, бахтга қарши, бу Термизда кузатиладиган одатий манзаралардан бири https://t.me/gazetauz_uzb/27041
12.8K views12:25
Ochish/sharhlash
2023-05-04 15:00:43 Чилонзордаги 230-боғча мудирасининг 15 ёшли ўғли шу боғчада тарбияланувчи камида тўрт қизалоққа тегажоқлик қилганликда гумонланмоқда экан.

Нега гумонланяпти, нима – боғчада камера йўқми? Йўқ экан-да, давлатимиз боғчалари ҳали видеокузатув билан тўлиқ қамраб олинмаган экан. Жумладан, Чилонзорнинг киндигидаги бу боғча видеокузатувдан четда экан – хоналарда камера йўқ, фақат йўлакларда бор экан. Лекин, тасодифни қарангки, воқеа юз берган куни шу камералар ҳам ишламай қолибди.

Боғча мудираси унинг ўғли қизалоқлар ётган хонага кирганини рад этмаяпти. Лекин тегажоқлик қилганини қатъий рад этяпти. Ҳозирча буни тегажоқликка учраган қизалоқларнинг сўзларидан бошқа тасдиқловчи далил ҳам йўқ, тушунишимча. Улар алдаётган бўлиши мумкинми? Қизалоқлар билан суҳбатлашган психолог “бола қизларга тегинган”, деб хулоса берибди. Кейин, тўрт қизалоқ, шунингдек, уларга тегажоқлик қилинаётганига гувоҳи бўлган бошқа қизча бир хил гап гапирган – болалар билан бунақа нарсани уюштириб бўлмаса керак.

Мудиранинг сўзларига кўра, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари унга индамай туришни ва орадан 3−4 кун ўтиб, ҳаммаси унутилиб кетишини айтибди. Мухбирлар билан суҳбатда терговчи маълумот бера олмаслигини, бунинг учун пойтахт ИИББдан рухсат олиш зарурлигини таъкидлабди.

Эй, каттаконлар, рухсат беринглар, маълумотлар беринглар, бу иш унутилиб кетмасин. Гап 6-7 ёш болалар ҳақида-ку ахир.

UPD. Боғча мудираси ишдан ҳайдалибди, иш ОАВда ёритилгач каттаконлар томонидан қатъий назоратга олинибди.
24.6K viewsedited  12:00
Ochish/sharhlash
2023-05-04 10:51:36 “Меҳрибонлик корпуси” деган халқаро ташкилот ва АҚШ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан молиялаштириладиган бир дастур Ўзбекистондаги 58 та болалар боғчасида китоб бурчаклари ташкил этибди. Совға қилингани фақат китоб эмас, шу китоблар учун мебель, уларни бемалол ўтириб (ё ётволиб) ўқиш учун гилам ва ёстиқлар ҳам экан. 2023 йил давомида яна 100 та боғчада шундай бурчаклар ташкил этиларкан.

Мен кимнидир мақтамоқчи ё бировни қораламоқчи эмасман (лекин ҳозир кимгадир ё ундай, ё бундай кўринаётганини ҳам тушунаман). Мен фақат сўрамоқчи эдим, билмаганим учун ҳам сўрамоқчи эдим – Ўзбекистонда Боғча вазирлигига алоқаси йўқ ташкилотлар, вазирликлар ҳам шундай ишлар қилиб турадими?

Ўзбекистондаги кутубхоналар сони “маънавият, фақат маънавият, юксак маънавият!” дея жар солинган йилларда ўнларча эмас, юзларча эмас, мингларча камайиб кетганини ҳисобга олсак, бу каби ишларни ким – АҚШ вазирликларими ё Ўзбекистон ташкилотларими, фарқи йўқ – ва қандай ҳажмда қилишидан қатъи назар, қўллаб-қувватлаш ва олқишлаш керак, менимча.

Болалар учун яхши китоблар кўп ва яқин бўлиши керак.
9.4K viewsedited  07:51
Ochish/sharhlash
2023-05-03 19:16:35 Ўлим таҳдиди Биринчи хабар: “Зўравонликка қарши курашувчи Nemolchi.uz лойиҳаси асосчиси Ирина Матвиенко унга номаълум шахслар ўлим билан таҳдид қилгани сабабли Ўзбекистонни вақтинча тарк этганини маълум қилди”. Иккинчи хабар: “Самарқанд тумани “Бадал” маҳалласида…
8.5K views16:16
Ochish/sharhlash
2023-05-03 18:53:44 Ўлим таҳдиди

Биринчи хабар: “Зўравонликка қарши курашувчи Nemolchi.uz лойиҳаси асосчиси Ирина Матвиенко унга номаълум шахслар ўлим билан таҳдид қилгани сабабли Ўзбекистонни вақтинча тарк этганини маълум қилди”.

Иккинчи хабар: “Самарқанд тумани “Бадал” маҳалласида фуқаронинг олти бош қўйи кечаси бўғизланиб, оилага: “Ўзинг ҳам шу ҳолга тушасан”, мазмунидаги хат қолдириб кетилган. Оиланинг тахминича, бу таҳдид ер учун бўлиши ҳам мумкин”.

Қўрқинчлими? Қўрқинчли. Ваҳоланки, сизу биз эмас, шу таҳдидларни қилаётганлар қўрқиши керак эди. Қўрққанидан бундай таҳдидлар қилолмаслиги керак эди. Лекин улар қўрқмаяпти. Қўрқмай қўйди, шекилли. Кимдан, нимадан қўрқиши керак ўзи?
8.7K views15:53
Ochish/sharhlash
2023-05-03 13:22:36 “Чегара билмас мухбирлар” томонидан тузиладиган Сўз эркинлиги индексининг 2022 йилги рейтингида Ўзбекистон ўз кўрсаткичларини 24 позицияга яхшилаб, 157-ўриндан 133-ўринга кўтарилибди. Яхши нарсани яхши дейиш керак — Сўз эркинлиги индексида Ўзбекистоннинг ўрни…
7.8K views10:22
Ochish/sharhlash
2023-05-01 13:41:21
#Хайрия
Бемор Игамбердиев Анвар Маҳмудович.

1986 йилда туғилган, 3 фарзанди бор, оила боқувчиси.

Буйрак етишмовчилиги
(иккала буйрак ҳам ишдан чиққан)
хасталигига чалинган, операция учун моддий ёрдам керак. Сахий инсонлар, сизлар сабабли бир оила хонадонида яна хурсандчилик чироғи ёнади, инша Аллоҳ.

«Эҳсоннинг мукофоти, фақат эҳсондир», (Роҳман - 60).

Манзил: Қўқон шаҳри, Амир Темур кучаси, 5-уй, 26-квартира.

Алоқа учун: +998905862520

Uzcard карта рақами:
8600490458848447
Анвар Игамбердиев

Visa:
4278320020531652
Анвар Игамбердиев.
7.9K views10:41
Ochish/sharhlash
2023-05-01 09:26:19
Ucell мобил оператори «Ўзтрансгаз» AЖ билан ҳамкорлик қилади. «Ўзэкспомарказ»да бўлиб ўтган «ИННОПРОМ. Марказий Осиё» Халқаро саноат кўргазмасида бу бўйича келишув ҳам имзоланди.

Унга кўра, томонлар транспорт тармоқлари, телекоммуникация инфратузилмаларини фойдаланишга топшириш ва ривожлантириш билан боғлиқ капитал ҳамда операцион харажатларни мувофиқлаштириш каби лойиҳаларни биргаликда бажаради.

Реклама
7.8K views06:26
Ochish/sharhlash
2023-04-28 11:11:23 Давлатимизнинг эринмаган хизматчилари Olx’да Тошкент 250 млрд долларга сотилиши ҳақида яққол ҲАЗИЛ экани шундоқ ҳам кўриниб турган эълонни жойлаштирган одамни топишибди. У 8-синф ўқувчиси экан. Ўша ўқувчи болани юзини яшириб, лекин синф раҳбарини кўрсатиб (синф раҳбарининг айтаётган гапларига чидаб бўлмайди), қилган ишидан, яъни, ҲАЗИЛлашганидан пушаймонлиги ҳақида тавба-тазарру ҳам олишибди. Ва давлатимизнинг бу эринмаган хизматчилари ролик охирида жиддий оҳангда, ҳазиллашмасдан, Ватанни сотмаслик ҳақида ваъз ўқишибди.

Қиладиган бошқа жиддийроқ ишинглар йўқми? Ўрганса арзийдиган нарсалар тиқилиб ётибди-ку! Ана, қайсидир вилоятнинг уятсиз ҳокими ётоғидан бир бемаъни видео тарқатган, деган гаплар чиқди – шуни ўргансаларинг бўлмайдими: ҳақиқатан ҳам ҳокимми у ё йўқми, видеони ўзи тарқатганми ё бошқасими, шундай видео тарқатганлик учун энди жазоланиши керакми-йўқми – яққол ҲАЗИЛ ортидан бир мактаб ўқувчисини террор қилгандан кўра шуни ўргансаларинг бўлмайдими? Ахир жамиятни ҳақиқий ларзага солган воқеа шу-ку! Нима бало, бу давлатда бошқа ўргангулик иш қолмадими? Сал ғалатироқ эмасмисизлар?

Ëки... қонунчилик ташаббуси ҳуқуқингиздан фойдаланинг-да, “Ўзбекистон – жиддий одамлар ва жиддий ишлар мамлакати. Ўзбекистонда ҳазиллашиш тақиқланади. Ўзбекистонда ҳазиллашиш аҳолининг ижтимоий ахлоқига зиддир. Ўзбекистонда ҳазиллашиш қонун билан чекланади” деган нормаларни қонунчиликка киритишни таклиф қилинг. Ҳазиллашишни тақиқлаш - бу сўз эркинлиги, фикр эркинлигини тақиқлаш билан тенг, лекин сиз албатта мен айтган таклифни илгари суринг. БЕҲАЗИЛ айтяпман. Ҳали ҳам кеч эмас.

Тавба, тавба. Нега ҳам бу хабарни ўқидим, нега ҳам бу хабарни кўрдим?! Яна қанақа жинниликлар кўраркинмиз ҳали?
38.7K views08:11
Ochish/sharhlash
2023-04-26 19:20:56 Тошкент зилзиласи ҳақида энг яхши репортажни 1966 йил майида россиялик журналист Василий Песков ёзган экан (унинг ҳозирги бир машҳур Песковга алоқаси йўқ), деган хулосага келдим. Зилзиладан кейинги Тошкент ва тошкентликлар ҳақидаги ҳамма нарса қамраб олинган.…
3.1K views16:20
Ochish/sharhlash