Get Mystery Box with random crypto!

Муҳрим

Telegram kanalining logotibi muhrim — Муҳрим М
Telegram kanalining logotibi muhrim — Муҳрим
Kanal manzili: @muhrim
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 12.82K
Kanalning ta’rifi

Мурожаат учун — @muhrimchatbot
Тижорий таклифлар учун — @VenkonPR

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 8

2023-03-26 14:00:24 Дунёда яхши янгиликлар ҳам бор: Тошкентга ўта катта сиғимли (“гармошка”) автобуслар келишни бошлабди. Тошкент учун бундай катта автобуслар охирги марта 1995 йилда атиги бир дона сотиб олинган (бунгача, совет даврида “Икарус”нинг “гармошка”лари кўп бўлган шаҳарда)…
5.4K views11:00
Ochish/sharhlash
2023-03-26 12:33:01 Дунёда яхши янгиликлар ҳам бор: Тошкентга ўта катта сиғимли (“гармошка”) автобуслар келишни бошлабди. Тошкент учун бундай катта автобуслар охирги марта 1995 йилда атиги бир дона сотиб олинган (бунгача, совет даврида “Икарус”нинг “гармошка”лари кўп бўлган шаҳарда) ва 2013 йилга қадар афсонавий 72-йўналишда ишлаган. Шундан бери (ундан аввалроқ, 2010 йилда троллейбус қатновлари ҳам тугатилгани ҳисобга олинса – троллейбуслар орасида ҳам шундай “гармошка”лар бўларди) шаҳарда бундай транспорт воситалари йўқ эди. Шундан бери (аслида ундан аввалроқ бошланган) Тошкент жамоат транспорти деградацияни бошдан кечираётганди – шаҳар кўчалари автобусга пародия ҳисобланган “каттароқ Дамас” - “Отайўлу” “Исузу”ларга тўлдирилаётганди.

Хитой компаниялари нафақат Осиё, Африка ва Лотин Америкасининг бизга ўхшаш камбағал мамлакатларига, балки Европанинг ривожланган мамлакатларига ҳам шаҳар автобусларини етказиб бераётганига ўн йиллар бўлди. Ўн йиллар аввал – Тошкент учун катта сиғимли автобуслар сотиб олиш тўхтатилиб, охирги сотиб олинган автобуслар ойма-ой ёнишни бошлаган вақтларда ҳам фаол жамоатчилик энди аввалгидек “Мерседес” бўлмаса-да, ҳеч бўлмаса Хитойдан арзонроқ автобуслар сотиб олиш кераклиги ҳақида гапирган. Яъни, ҳар доим ҳар нарсанинг арзон муқобили бор – қимматбаҳо метро ўрнига нисбатан арзонроқ ва осонроқ трамвай, қимматбаҳо “Мерседес” ва “МАН”лар ўрнига нисбатан арзонроқ Хитой автобуслари ва ҳоказо.

Тошкент учун ва ниҳоят янги ва катта сиғимли, ҳатто ўта катта сиғимли автобуслар сотиб олина бошлаганидан чин кўнгилдан хурсандман. Мени янада хурсанд қилаётган яна бир нарса – янги автобуслар кўзимиз ўрганган оқ-яшил қия йўл-йўл “ливрея”да олиб келинаётгани. Мана шунисига ҳаммасидан ҳам кўпроқ хурсандман. Шаҳар жамоат транспорти, аҳолига хизмат кўрсатувчи бошқа хизматларининг алоҳида бир ранги, дарров ажратиб олиш мумкин бўлган белгиси бўлиши керак. Тошкент жамоат транспортини ажратиб кўрсатувчи нарса эса айнан шу оқ-яшил ранглар эди: мустақиллик даврида “Татра” трамвайлари ҳам, аксарият “Шкода” троллейбуслари ҳам, “Мерседес” автобуслари ҳам айнан шундай “ливрея”да бўлган ва охири рамзга айланган.

Шаҳар кўчаларида илк оқ-яшил “Исузу”лар пайдо бўлганида бу одамларга “проездной” ўтадиган “Отайўл”лар пайдо бўлгани ҳақидаги биринчи хабар эди: йўловчилар ҳали автобусга чиқмай туриб, “проездной ўтадиган Отайўл ҳам чиқибди-да, проездной ўтадими ростан”, деб чиққанларини ўзим кўрганман. Бу ҳар қандай рекламадан яхшироқ, ҳар қандай тарғиботдан кучли рамз. Мана шу рамз сақлаб қолинганидан ва у яна давом этишидан жуда хурсандман. Орада бир “Ҳюндай” автобуслар олиб келинди, “Алихан”лар қатнади, Беларусь ва Россиядан ҳам автобуслар олиб келиб синашди – шуларнинг ранги бошқача экани ғашимни келтирарди, улар Тошкентга бегонадек кўринарди. Мана, энди яна “тошкентлик” автобуслар келяпти. Ажойиб!

Ҳадеб мақтаб юборсам ҳам бўлмайди-ку, ўзимга ўхшамай қоламан, тўғрими? Ҳозир фақат газда юрадиган автобуслар оқ-яшил “ливрея”да олиб келиняпти, лекин электробуслар – қора. Электробуслар қандайдир ажралиб туриши кераклигини тушунаман (негадир бутун дунёда шунақа шекилли, бошқа катта шаҳарларда ҳам электробуслар қандайдир алоҳида ажратилган бўлади), лекин, манимча, шуни ҳам “тошкентчалаштириш” мумкин. Мутахассисига айтса, ечим топиб берарди, деб ўйлайман. Имкони бўлса, бир ўйлаб кўриш керак шу нарсани ҳам.

Дарвоқе, мана шундай рамзлар бошқа шаҳарларда ҳам бўлиши керак, менимча. Дейлик, Самарқанд жамоат транспортининг ўзининг ранги, Бухоро жамоат транспортининг ўзининг ажралиб турувчи белгиси бўлиши керак. Ëки бутун Ўзбекистон шаҳарларидаги жамоат транспортининг алоҳида фарқли белгиси бўлиши керак – сан қайси шаҳарга борсанг, у ерда қайси автобус шаҳарникию, қайсиниси шаҳарники эмас (дейлик, хусусий ёки шаҳар атрофида қатнайдиган йўналиш) – осон ажратиб олишинг мумкин бўлсин. Таклиф-да.

PS. Мен тарихий суратларни титкилиб, эски вақтларда Тошкент ташқари фақат Навоийда гармошка-автобуслар қатнаганини кўрдим. Сиз Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларида шундай автобуслар жамоат транспортида мунтазам қатнаганини кўрганмисиз?
5.7K viewsedited  09:33
Ochish/sharhlash
2023-03-26 12:03:49 Биржа йил бошидан бери 134,4 млн АҚШ долларлик ташқи савдо битимлари тузган ва бу ўтган йилнинг мос даври билан солиштирганда 13 фоизга кўп дегани. Асосан озиқ-овқат ва минерал ўғитлар харид қилинмоқда. Шу давр мобайнида Беларусь ва Қозоғистонда 2 та биржанинг янги хорижий савдо майдончалари ва 4 та хорижий брокерлик идоралари очилган.

Бундан ташқари, xarid.uzex.uz электрон савдо тизимида жами 6,6 трлн сўмлик 163 мингдан зиёд битимлар тузилган ва бу 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 1,4 мартага кўпдир. Ўтказилган электрон давлат харидларининг 20 фоизи бюджет буюртмачилари, 80 фоизи корпоратив буюртмачиларининг улушларига тўғри келган.

Реклама
5.4K views09:03
Ochish/sharhlash
2023-03-25 10:58:39
Нима ўқиймиз? Тарихчи Дилноза Дутураева тавсия қилади

«Газета.uz» китобхонликни тарғиб этишга қаратилган «Нима ўқиймиз?» лойиҳасини давом эттиради. Сара асарлар, ўқилиши мақсадга мувофиқ ҳисобланган китоблар рўйхати ҳақида олим, тадқиқотчи, ёзувчи-шоир, таржимон, журналист ва жамоат фаолларининг тавсияларини сизга етказамиз.

«Нима ўқиймиз?» лойиҳасининг навбатдаги меҳмони — тарихчи, Буюк Британиянинг Йорк университети лектори Дилноза Дутураева.

https://www.gazeta.uz/uz/2023/03/25/mutolaa-dilnoza-duturayeva/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
@gazetauz_uzb
3.1K views07:58
Ochish/sharhlash
2023-03-23 17:21:51
Ғафур Ғулом парки ҳақида гап очилган экан, йўл-йўлакай бир гап: мана шу (сарғайиб турган) тупроқли жойни ҳали ҳеч нарса қилишмабди, нима қилишмоқчи эканлигини ҳам билмайман (объектнинг бирор паспорт-маспорти йўқ, балки бордир, жуда қидирганим ҳам йўқ), лекин аввалгидек пляж қилишса яхши эди. Миллий боғдагидек, лекин ундан каттароқ пляж қилишса, ундан ҳам яхши (лозим даражада сақлаб туриш қийин бўлса керак лекин).
4.5K views14:21
Ochish/sharhlash
2023-03-23 17:17:20 “Озгина кутинглар”

Пойтахтимизга янги ҳоким муборак бўлсин! Шу муносабат билан, бошкентимизнинг аввалги ҳақиқий ҳокимини қўлдан келганича мақташ 5 дақиқалигини очиқ деб эълон қиламиз.

Пойтахтимизнинг аввалги ҳокими бошида матбуот билан келишишга ҳаракат қилиб кўрди. Келишишга қанча тиришса, уни шунча масхара қилаверишгани боис, охири у қалам аҳли билан гаплашишни бас қилди. Ҳамма саволга бир хил жавоб қайтара бошлади. Фалон кўча нега халқ билан келишилмай қайта қуриляпти? “Озгина кутинглар, кўрасизлар, аввалгисидан яхши бўлади”. Фалон паркни қайси танишингизга бериб юборгансиз, нега таъмирланмай ётибди, қачон очилади? “Озгина кутинглар, кўрасизлар, аввалгисидан яхши бўлади”. Фалон майдон плиталарини нега бузиб, қайтадан ўз фирмаларингиз орқали қурдиряпсиз? “Озгина кутинглар, кўрасизлар, олдингидан яхши бўлади”.

Яъни, соҳибқирончасига айтганда, “бизнинг қудратимизга шубҳа қилганлар биз қурган, қайта қурган ва таъмирлаган парку биноларга боқсин! Уларга бошқа гапимиз йўқ”. Фақат бир шарти бор – “озгина кутиш” керак.

Сабрнинг таги сап-сариқ олтин бўлмаса-да, ҳар ҳолда кўзни қувнатгувчи ялтироқ бир нарса чиқаётганини аввалги ҳокимимизнинг ашаддий танқидчилари ҳам бугун тан оляпти: “Дод-вой солмай турсак бўларкан, аввалгисидан ҳам яхшироқ парк бўлибди”, деяпти улар, масалан, Ғафур Ғулом номидаги (дрим)паркни айланиб чиққач. Мен ҳам ўша, аввалдан яхши ҳисобланган паркка оилам билан бордим ва чилонзорликларга ҳавасим келди – серсоя, яп-янги, шаҳарнинг ҳамма яхши ва машҳур емакхоналарининг филиаллари бир жойга тўпланган табиат қўйнидаги кўнгилочар савдо маркази (Мирзо Улуғбек номидаги (централ)парк ва Миллий-Мэжикситига ўхшаб қолганидан хафа бўлмаслик керак – 2000 йиллар бошида ҳам бу учала парк бир хил эди). Юнусободликлар бунақа паркларни орзу ҳам қила олмайди (дарвоқе, таъмирдан кейинги Миллий боғ ҳам менга ёққанди, айниқса, пляжи).

Хуллас, гап аввалги ҳокимимизнинг “озгина кутинглар” деган универсал жавоби ҳақида эди. Озгина, озгинагина кутилсами... Ҳай, кунларнинг исиши бошқа мавзу, чалғимайлик... Шундай қилиб, маҳалла раисини дўппослагани бутун элу юртга достон бўлган бир гумонланувчи аномал совуқнинг охиридан бери пойтахтимизда “вақтинча шоҳ вазифасини бажариб тургани” жуда ғашимни келтираётганди. Мана, озгина кутгандик, келгуси уч ойларда “вазифасини бажарувчи” деган қўшимчадан қутулиб кетадиган янги ҳоким ҳам тайинланди. Ўша гап – пойтахтимизга янги ҳоким муборак бўлсин!

Пойтахтимизнинг пешонаси ярқираган – кўп нарса ўзгармади, унга яна “озгина кутиш”ни сўрайдиган одам ҳоким бўлди. “Майгача кутинглар, оз қолди, машинага навбатлар тугайди, навбат бўлмайди”, деган одам шу бўлади. “Ониксни 9-12 минг доллардан сотамиз”, деган гапни у айтмаган лекин - унинг қўл остида ишлайдиганларнинг гапи бу (ўша вақтда бу гапга балки у ҳам ишонгандир, шундай бўлишига кўзи етгандир – йўқса: “Жиннимисан, нима деяпсан ўзи, ҳозир 20 йиллик Ласеттининг нархини 9 мингга тушира олмаяпмизу, яп-янги Ониксни қандай қилиб 9 мингдан сотамиз?”, деб айтарди-ку, тўғрими, жим ўтирмай?). Аммо 2023 йил февралида бўлган ўша Оникснинг тақдимотида: “Навбатлар йўқолади, ишонинглар, фақат озгина кутинглар, илтимос”, деган одам шу бўлади.

Бу одам автосаноатга раҳбар бўлгач, тўғри, расмий статистика бўйича монополистимизнинг ишлаб чиқариш кўрсаткичлари ошди (улар билан бирга, негадир, монополистимизнинг тайёр машиналарни импорт қилиш кўрсаткичлари ҳам ошди), лекин навбатлар ҳам ўн минглар қадар ошди. Миллий монопол автосаноатимизнинг маҳаллий мижозлари, ўзбек примадоннаси таърифи билан айтганда, бу одамнинг раҳбарлик даврида эзилди. У эса “озгина кутинглар”дан бошқа эсда қоларлироқ гап айта олмади.

Энди у ватанимиздаги энг катта шаҳарнинг раҳбари. Балки, озгина кутсак, мамлакатимиз тарихидаги энг яхши ҳам ҳоким бўлар. Шу, прокуратурадан чиққанини ўйласанг, “пойтахтимизга янги ҳоким муборак бўлсин” эмас, “пойтахтимизнинг шўри қурсин!” дегинг келадию, ҳай, яхши ният билан озгина, озгинагина кутайлик-чи, шу сафар яхши бўлиб кетар.

Пойтахтимизга мана шу янги ҳоким муборак бўлсин!
11.9K views14:17
Ochish/sharhlash
2023-03-22 23:41:20
Нега барча зилзилаларни башорат қилиб бўлмайди?

Тарихда Ўзбекистон олимлари зилзилаларни муваффақиятли башорат қилган бир неча ҳолатлар бўлган. Нима учун барча зилзилаларни башорат қилиб бўлмайди?

Февраль ойида «Газета.uz» Туркиядаги зилзилалардан сўнг Ўзбекистон аҳолисини мамлакатда ҳам худди шундай зилзилалар бўлиш эҳтимоли қизиқтираётганини инобатга олиб, олимлар билан шу ҳақда суҳбатлашганди. Ушбу мақолани қуйидаги линк орқали ўқишингиз мумкин:

https://www.gazeta.uz/uz/2023/02/23/earthquake-predictions/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
@gazetauz_uzb
4.4K views20:41
Ochish/sharhlash
2023-03-22 23:16:05 Даҳшат!
5.3K views20:16
Ochish/sharhlash
2023-03-22 23:09:46 Даҳшат!
5.2K views20:09
Ochish/sharhlash
2023-03-19 13:59:33 ЎзАда Янги Тошкент қандай бўлиши ҳақида қисқа видеотақдимотча чиқибди. Унда икки нарса қизиқ кўринди.

Биринчиси – “Марказий кутубхона” сифатида кўрсатилган бино. ЎзАдан кўра мўътабарроқ манбаларда у “Миллий кутубхонанинг янги бинолари” дея таърифланган экан – дастлаб шунисига тушунмадим: “янги бинолари” деганда Миллий кутубхонанинг ҳозир мавжуд биносига ундан узоқда қўшимча бинолар қурилиши назарда тутилганми ёки Миллий кутубхонанинг ҳозирги биноси ўрнига Янги Тошкентда янгитдан янги бино қурилишими?

Видеотақдимотчадаги “Марказий кутубхона”нинг лойиҳавий кўриниши икки йил аввал бузиб ташланган “Наврўз” тўйхонаси ўрнида қурилиши айтилган “Янги Ўзбекистон” номли улкан кутубхонаники билан бир хил экан (лекин, бир нарсани ҳам ҳисобга олиш керак: лойиҳа тасвирлари лойиҳанинг қийматидан ҳам кўпроқ ўзгарадиган нарса). “Наврўз” тўйхонаси ўрнида энди кутубхона қурилмайдими? Кутубхона қурилмаса, нима қурилади? Шаҳар марказидаги бу жой ва унинг атрофини улкан “маданий-маърифий мажмуа”га айлантириш режалаштирилаётган эди.

Видеотақдимотчадаги қизиқ кўринган иккинчи нарса – “Катта театр” номли, кўриниши Москвадаги Большой театр ёки Остонадаги Опера биносини эслатувчи объект (дарвоқе, кутубхона кўриниши ҳам Анқарадаги Эрдўғон кутубхонасига ўхшаш). “Катта театр” деб одатда опера ва балет театрларига айтилади, Тошкентда эса биноси миллий ёдгорликка айланиб улгурган шундай театр биноси борлиги ва у ҳам “катта театр” дейилишини биласиз. ЎзАда кўрсатилган лойиҳавий тасвирга кўра, янги "катта театр"нинг олдида ҳам ҳозирги "катта театр"никига ўхшаш фаввора бўлади, атрофи эса ҳозирги "катта театр"ники каби қуюқ дарахтзор бўлади.

Янги Тошкентда қуриладиган “катта театр” қандай театр? Агар у ҳам опера ва балет бўлса, у эскисининг ўрнига бўладими ё бир шаҳарда иккита бир хил театр бўладими? (бир шаҳарда икки ва ундан ортиқ опера ва балет театрлари бўлиши мумкин эмас, деган қоида дунёда бўлмаса керак – керак бўлса, бўлаверсин, мен бор-йўғи савол беряпман, холос). Айтганча, ўша бузиб ташланган “Наврўз” тўйхонаси яқинида – Олий Мажлиснинг қуритилган кўли ўрнида ҳам ҳажм жиҳатидан бир катта театр қурилиши айтилганди (лекин у, адашмасам, опера ва балет театри эмасди).

Дам олиш кунлари тугагач, шу каби саволларга жавоблар улаша оладиган бирор тадбирча (онлайн кўринишда бўлса ҳам) ўтказворилса, фойдадан холи бўлмас. Ҳар ҳолда, тошкентликларга уларнинг шаҳрида қурилиши айтилган ва айтилаётган нарсалар энди қаерда ва қандай бунёд этилиши қизиқ бўлса керак, деб ўйлагандим. “Сандан бошқа ҳеч ким қизиқмаяпти” десанглар ҳам – ҳай, бунисига ҳам кўнаман: мен, ўзи, жавоб ҳам кутаётганим йўқ.
3.5K views10:59
Ochish/sharhlash