Get Mystery Box with random crypto!

Хотира ва қадрлаш куни арафасида Шон-шараф музейи ва урушга ба | Муҳрим

Хотира ва қадрлаш куни арафасида Шон-шараф музейи ва урушга бағишланган фотокўргазмаларга бордим.

Кўрганларим орасидан 3та ҳужжатни Сизга ҳам илиндим.

1. Негмат (Махамаджон) Холматов ҳалок бўлганлиги ҳақида оиласига юборилган қора хат.

2. Самарқандлик Ўсаров Йўлдошнинг 1943 йил бедарак йўқолгани ҳақида маълумот.

3. Самарқандлик Эгамберди Қўшматов 1941 йил ҳалок бўлиб, Мурманск вилоятида дафн этилгани тўғрисида уйига хатолик билан хабарнома юборилгани.

Бу хабарларни олганда яқинлари қай аҳволга тушган экан?
Урушда ҳалок бўлгани ва қаерга кўмилгани ҳақида хат олиб, кейин бу хато экани ҳақида хабар олган оила нималарни ҳис қилган экан? Буни эшитган бошқа қора хат олганларда ҳам умид уйғонган бўлса керак.

Нашид юборгани учун 3 йилга қамалган студент ўғлига куйган она расми кеча кўпчиликни эзди. Ростдан ҳам жуда оғир лавҳа эди бу. Ўғли урушда ҳалок бўлган оналарнинг аҳволи бундан ҳам чорасиз бўлгандир.

Уруш ёмон, уруш даврида яшаш қийин, яқинлардан ажралиш оғир. Урушлар бўлмасин!

@dilroz_abrayeva