Get Mystery Box with random crypto!

Кеча қўшни каналларнинг бирида пойтахт ҳокимига қаратилган “уч | Муҳрим

Кеча қўшни каналларнинг бирида пойтахт ҳокимига қаратилган “уч миллионлик шаҳарни яқин истиқболда нима кутаётганини била олганимиз йўқ” деган мурожаат чиқди-ку, кўрган бўлсангиз. Кетидан собиқ энергетика вазири энергетика соҳаси бўйича маслаҳатчи лавозимида ишлаб келаётгани ошкор қилинди (Твиттер фаолларидан бири таъкидлаганидек, “шундай юқори лавозимларга тайинловларни уч ойгача эълон қилмасдан ҳам юрса бўларкан-да, қаранг”).

Ҳаммаси прокурор-ҳоким айтганидек (“озгина кутинглар”) бўлди лекин – мен мана шу иккинчи хабарда нафақат уч миллионлик шаҳарни, балки ўттиз олти миллионлик мамлакатни яқин истиқболда нималар кутаётгани ҳақида ўзим учун жавоб топдим (янги жавоб йўқ – эски жавобларнинг кучлироқ тасдиғи бор, холос).

Хўш, нима қилмоқ керак? Ашула эшитиш мумкин, мисол учун. Умуман олганда, кайфиятни туширманглар – ҳаммаси яхши бўлади. Бўлиши керак.