Get Mystery Box with random crypto!

Муҳрим

Telegram kanalining logotibi muhrim — Муҳрим М
Telegram kanalining logotibi muhrim — Муҳрим
Kanal manzili: @muhrim
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 12.82K
Kanalning ta’rifi

Мурожаат учун — @muhrimchatbot
Тижорий таклифлар учун — @VenkonPR

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 21

2022-11-03 10:21:52
VISA билан тўловлар янада манфаатли!

InfinBANK ўз мижозлари учун янги қулайликлар яратишда давом этмоқда. Эндиликда ушбу
банкнинг VISA Classic ва VISA Virtual карталаридан тўловлар 0% комиссия билан амалга оширилади. Шунингдек, InfinBANK кассаларида VISA InfinBANK'дан нақд пул олиш – комиссиясиз.

Атиги 35 000 сўм эвазига картани расмийлаштиринг ва ҳаракатларда эркинликни ҳис қилинг.

Бу ҳали ҳаммаси эмас: VISA карталарини "Нол" тарифи бўйича расмийлаштирган ва картадан камида 100$ миқдорида харидни амалга оширган мижозлар Тайландга йўлланмани қўлга киритиши мумкин!

Картани мобил илова орқали ёки банк филиалларида расмийлаштириш мумкин.

Иловани юклаб олинг

Call-марказ: 1214

Тelegram | Facebook | Instagram |
Реклама
1.9K views07:21
Ochish/sharhlash
2022-11-01 12:19:39 Россия Мудофаа вазирлигининг воизи бор, генерал Конашенков деган. Ҳар куни телекранларга чиқиб, бугун Украина қанчалик бомбардимон қилингани ва ҳоказо “ютуқлар” ҳақида ҳисобот беради. Эринмаганларнинг ҳисоблаб чиқишича, у ўзининг мана шундай кундалик чиқишларида украиналик ҳарбий хизматчиларни “националистлар” деб атамай қўйибди, ваҳоланки уруш бошланганидан то сентябрь бошигача у украиналик ҳарбий хизматчиларни мунтазам, ҳар куни “националистлар” деб атаб келган экан.

Хўш, генерал Конашенков украиналик ҳарбий хизматчиларни “националистлар” деб таърифламаётган бўлса, у ҳолда нима деб атамоқда? “Украиналик ҳарбий хизматчилар”, -- мана шундай. Инсоф берган, шекилли. Камига буёқда Путин Украина раҳбариятини “украиналик ҳамкорлар” деб атаган. Ғалатими? Албатта ғалати, ахир сен эмасмидинг бугунги “ҳамкорлар”ингни кеча “неонацистлар” деб чақираётган? Униси ҳам, буниси ҳам Путин. Инсоф берган, шекилли. Ëки бир хурсанд қилгиси келганми, ким билсин.

Дарвоқе, Россия Украинага, жумладан, ушбу давлатни “денацификация қилиш” мақсадида бостириб кирган эди, расман эълон қилинган мақсадлардан бири шу эди, Путин ҳам буни бошида роса айтганди. Кейинчалик Путин Россиясининг расмийлари ва уларнинг пропагандачилари “денацификация” деган сўзни ҳам, мақсадни ҳам унутди. Унутадиям-да – йўқ нарса ҳақида гапиришдан фойда йўқ, кулги бўлганинг қолади фақат.
5.8K views09:19
Ochish/sharhlash
2022-11-01 09:18:04 Бугун Afisha.uz лойиҳаси ишга тушганига 16 йил тўлди. Лойиҳа 5 ёшга тўлган вақти мен ҳам ёш эдим, шунга аллақачон архивларда қолиб кетган бир лойиҳа учун бир мақоласифат нарса ёзгандим, беш йиллиги билан табриклаб (ҳозир шунақа нарсалар ёзгани уяламан ё ёзолмайман, шунинг ўрнига ҳозир ёзаётганларимни ёзолмасам бўлмасмиди; ёш вақтинг "дух"инг бир бошқача баланд бўлади-да).

Паспорт оладиган ёшинг билан, Афиша! Тўйларингни кўрайлик, Газетаўз, Спотузга ўхшаган элга намуна "болалар"инг кўп бўлсин, ҳаммасининг бахтини кўргин!
4.5K views06:18
Ochish/sharhlash
2022-10-31 17:55:42 Россияга керакли қувурларга зарар етмайдиган уруш хабарлари

“Ғалла олиб чиқилиши майли-куя, аммо Россия “ғалла келишуви” доирасида Украина билан Тольятти—Одесса аммиак қувури ишини қайта тиклаш бўйича музокаралар олиб бораётган экан. Бу ҳақда сентябрда инглизларнинг Financial Times’и ёзганди, бир ҳафта аввал эса Россия ҳукуматининг “Российская газета”си ёзди: “Россия аммиакининг экспорти ‘ғалла келишуви’ни сақлаб қолишга кўмак беради, деди БМТ бош котиби Антониу Гуттериш. Афтидан, ҳозир томонлар шу масалага қайтган”.

Урушгача бу қувур орқали йилига 2,5 миллион тоннагача аммиак ўтган. Бу россиялик олигархларга йилига 2,5 миллиард долларгача пул келтирган. Украина эса аммиак транзити ва Одесса портида қуйиб бериш эвазига йилига 200 миллион долларгача ишлаган (дарвоқе, ушбу аммиак қувури 1973 йили Американинг Occidental Petroleum компанияси томонидан қурилган — бу, ҳалиги, СССР Ғарб давлатларининг қамали остида яшаган, дегувчилар эътиборига яна бир факт).

Ва яна бир қизиқ топишмоқ: Украина ракета ва снарядлар билан қанча ўққа тутишмасин, мана шу аммиак қувурига ҳеч бало бўлмаган. Худди Украина ҳудудидан ўтган ва Россия ҳамон Европага ўз газини сотаётган газ қувурига уруш бошидан бери ҳеч қанча зарар етмаганидек” (с)
3.3K views14:55
Ochish/sharhlash
2022-10-31 11:22:29 Ўқишга иккита материал тавсия қиламан. Биринчиси, эски дард ҳақида, буни ҳатто изоҳлашга ҳам ҳожат йўқ; беш йил аввал ҳам шундай кўзбўямачилик эди, ҳозир ҳам шундай, беш йилдан ҳам кейин шундай бўлса керак. Шукр қилиб яшайверамиз, “шу баҳона, мана, мана бу, анави жойлар сал бўлса-да яхши бўлиб қолди-ку”, деб –– https://www.gazeta.uz/uz/2022/10/29/welcome-mr-president/

Иккинчи материал –– давлатимиз томонидан (ҳа, ҳеч иккиланмасдан “давлатимиз” деса бўлади бу ерда, чунки бу расвогарчиликнинг барчаси давлат ташкилотлари томонидан қилинган –– буюртмаси ҳам, ижроси ҳам, “приёмка”си ҳам) расвоси чиқарилган, юнусободликларнинг ҳаётини салкам дўзаҳга айлантирган Аҳмад Дониш кўчасининг реконструкцияси оқибатлари ҳақида. Буни ўқинг, албатта – https://www.gazeta.uz/uz/2022/10/30/ahmad-donish/

Метро қурилишидан аввал ўзи аллея эди, метро қурилиб бўлгач ҳам аллеялигича қолдирса бўладиган жойни давлатимиз “Ипподромдан Қозоғистонгача” давом этадиган тезюрар шоссенинг бир қисмига айлантираман деб (шаҳарнинг, “спалний район”нинг қоқ ўртасидан шоссе ўтказишни қайси ақлли ўйлаб топган экан, қизиқ), расвосини чиқарди (мен қўполроқ таъриф ишлатгим келяпти, лекин расвосини чиқарганлар арбоб-да).

Ҳар ерни қилма орзу, ҳар ерда бор тошу тарозу, дейди. Истанбулда фалон йўллар, фалон тизимларни лойиҳалаштирган деб олиб келган аллага азиз туркларнинг лойиҳаси шу қадар расвоки, авваллари сокин, тинч бўлган 11-мавзе ичи бугун трассага айланган –– Қулоқтепа айланасидан Мегапланет олдига (қандайдир ярим километр масофага) келмоқчи бўлганлар квартал ичидан босади, чунки бошқа яқин йўл йўқ, қоидаси ва инсоф бўйича энг яқин йўл 4 километр чиқади. Сўкмаслик иложсиз.

Аҳмад Донишнинг расвосини чиқарганлар бу йил ёзда Юнусота кўчасини ҳам кирадиган жойига кирғазди. Йўл ўртасидаги яшил зона (ҳа, қақраб ётганди, лекин ҳалиги гидросидингини қилса, буёғам яшнарди) йўқ қилиниб, икки полоса қўшилди. Авваллари, масалан, туман поликлиникасига келаётганлар коляскали оналар шу хавфсизлик оролчаси вазифасини бажарувчи мана шу яшил зонада машиналар тўхташини бехавоттирроқ кутарди.

Бундай эски бир харитасини олиб қарасанг, Юнусобод тузук бир режа билан, ақл билан қурилганини кўрасан –– “спалний район” бўлгани учун катта кўчалари ҳам аллея, кварталлар ичи ҳам аллея, ҳаммаёқ аллея –– хиёбон. Лекин йилига миллион-миллион дарахтлар экиб, Ўзбекистонни яшнатиб юборишни ваъда қиладиган давлатимиз бу аллеяларни сақлаб қолиш ўрнига ҳаммасини йўқ қилди. Аввалига Янгишаҳар кўчасидагиси, кейин Аҳмад Дониш, бу йил Юнусотадагиси. Янги Юнусобод кўчасидаги яшил зонанинг ҳали ҳам сақланиб турганига сабаб –– унинг устидаги электр ўтказиш линиялари, йўқса энг биринчи шу кўча кенгайтирилган бўларди.

Нега Маҳтумқули ёки Чингиз Айтматов кўчасига татбиқ этилган нарса Юнусободдаги кўчаларга ҳам татбиқ этилиши мумкин эмас? Иккиси ҳам Тошкентники-ку. Айби кўчанинг номи МДҲдаги бирор давлатнинг қаҳрамони номи қўйилмагани, бу ерга ўша давлат раҳбари келмаслигими?

Нима ҳам дердик –– давлатимизга инсоф берсин. Шундан бошқа умид ва чора йўқ буларга.
4.4K views08:22
Ochish/sharhlash
2022-10-31 07:53:36
"Ипак Йўли" янги акцияни ишга туширибди

Банкнинг исталган турдаги VISA карталари соҳиблари ушбу картадан 5 АҚШ долларидан кам бўлмаган миқдорда тўлов амалга ошириш орқали Акция иштирокчисига айланади ва қуйидаги совғалардан бирини ютиб олиш имкониятига эга бўлади:

- Apple iPhone 14 Pro мобил телефони;
- Apple AirPods Max;
- Apple Watch Series 7 smart соати;
- Электр самокат;
- Apple AirPods Pro;
- Yandex Станция ақлли колонкалари.

Акция 31 октябрдан 25 декабргача давом этади.

VISA картасини Ipak Yo'li Mobile иловаси орқали белгиланган локациягача бепул етказиб бериш хизмати билан буюртма қилиш мумкин.

Батафсил | Реклама
4.7K views04:53
Ochish/sharhlash
2022-10-30 17:40:46
Футбол бўйича Ўзбекистон Кубоги вокзалдан чипта олиб, Coca-Cola’ни ичиб, Бухорога боргани, туристлар билан расмга тушгани ҳақидаги роликни кўргандирсиз; зўр чиқибди, деб ҳамма айтяпти. Ҳақиқатан ҳам. Бугун, 30 октябрь куни соат 17:00 да Бухорода Ўзбекистон…
6.0K views14:40
Ochish/sharhlash
2022-10-30 13:33:18 Футбол мавзуси очилиб қолганига. Бир нарсани ўтказворибман — 6 октябрь куни футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси биринчи марта Осиё чемпиони бўлганига 10 йил тўлганди. 2012 йил сентябрь–октябрида Эронда бўлиб ўтган мусобақа Ўзбекистонга терма жамоалар даражасидаги иккинчи Осиё чемпионлигини келтирган эди (бунгача биринчиси Хиросима–94 эди). Мен ҳам ўша жамоа аъзоси, жамоа матбуот котиби эдим. Эмоцияларга бой мусобақа бўлганди.

Ўзбекистон мусобақага фаворитлардан бири сифатида келганди. Гуруҳ босқичидан осон ўтасизлар, деганди ҳамма (ўзимиз ҳам шунақа ўйлаганмиз, албатта). Саралашда 9:0 ҳисобида мағлуб этилган Ҳиндистонни гуруҳ босқичининг 1-турида базўр 3:2 ҳисобида мағлуб этганмиз. 2-турда Хитой билан ўйинни зўр бошлаб, охири 1:1 ҳисобида тугатганмиз. Охирги турда эса жуда расво ўйин кўрсатиб, Сурияга 0:1 ҳисобида мағлуб бўлганмиз. Гуруҳда қолиб кетишимиз керак эди.

Лекин бизнинг ўйинимиз билан бир вақтда ўтган Хитой — Ҳиндистон ўйинида аутсайдер ҳиндлар сўнгги сонияларда пенальтидан гол уриб, Хитойни ўзи билан олиб қолиб, Ўзбекистонни чорак финалга чиқарган (2 дақиқа ичидаги бу кайфият ўзгаришини албатта кўриш керак). Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида бош мураббийимиз Дилшод ака Нуралиевнинг биринчи айтган гапи “Ҳиндистонга раҳмат!” бўлганди (бир гуруҳдаги жамоалар бир меҳмонхонада турарди, кечки овқат вақтида Хитой дарвозасига Ўзбекистонга “ғалаба” келтирган голни урган ҳинд футболчига совғалар бергандик).

Ана шундан кейин фаворит фаворитга ўхшаб ўйнай бошлаган. Гуруҳ босқичидаги нурсиз ўйинларимиздан кейин ҳамма “Жанубий Корея Ўзбекистонни чилпарчин қилиб ташлайди”, деб турганида, шунақанги чиройли ўйин кўрсатганмизки, ўйиндан кейин эронлик журналистлар бари “жамоангиз уч кун ичида худди алмаштириб қўйилгандек”, деганди. Камига, гуруҳ босқичида бирорта ўйинда ўйнамаган ҳужумчи Акобир Тўраев ҳамма учун сюрприз бўлганди. Корейсларни ютиб, жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритганмиз.

Шундан кейин елкадан тоғ ағдарилгандек бўлган — минимум вазифа жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритиш эди-да. Ярим финалда мезбон Эрон билан ўйнаганмиз. Ўйиндан олиб “элчилар” келиб, “Эрон сизларни камида 5:0 га ютмоқчи экан”, дегани эсимда (ҳақиқатан ҳам кучли эди Эрон). 3:1 га ютганмиз, менимча, мусобақадаги энг чиройли ва энг енгил ўйинимиз шу бўлган. Отабек Шукуров шунақанги зўр рейд билан гол урган, ваҳ! Иззатилла Абдуллаевнинг пушка-голига ҳам гап йўқ!

Финални кўпчилик кўргандир, балки эслар олар — Япония эзиб ташлаган, лекин жамоа ҳақиқий матонат, маҳорат, айниқса, дарвозабонимиз Сарвар Каримов қаҳрамонлик кўрсатиб, чемпионликни қўлга киритганмиз. 10 кун аввал мусобақа билан хайрлашиб турган жамоа мана шундай қилиб Осиё чемпионига айланган.

Ўша таркибда бўлганлардан Жамшид Болтабоев (дарвоқе, Сурия билан ўйиндан кейин йиғламаган кам сонли футболчилардан бири, “йиғламаларинг” деб йиғлаётганларни уришиб ҳам берганди) ҳозир “Навбаҳор” етакчиларидан бири (суратлари постерларга қўйиляпти, мана); Жавоҳир Сиддиқов ҳозир Қўқоннинг Мессиси; Отабек Шукуров эса ҳозир Туркияда Андреа Пирло қўл остида ўйнаяпти; Акрам Комилов, Иззатилла Абдуллаев, Достон Ҳамдамов ҳам Суперлигада ўз жамоаларида асосий ўйинчилар.

Хуллас, мен ҳам Осиё чемпиони бўлганимга 10 йил бўлди шу октябрда Дарвоқе, нафақат Осиё чемпиони бўлганимга, балки Шерали Жўраевни эшитишни бошлаганимга ҳам. Мен матбуот котиби бўлсам, Жамол Бобо жамоа оператори эди. ОАВ бир жойда яшайди-да. Устозим Жамол Бобо шунда “Сарбон”дан бошлаб, Шералини оҳиста эшитишни ўргатган (ҳа, қаришим Теҳронда бошланган). Мана шунақа.

Шу ғалабага алоқадор барчани яна бир бор табриклайман!
5.7K views10:33
Ochish/sharhlash
2022-10-30 11:30:29 Футбол бўйича Ўзбекистон Кубоги вокзалдан чипта олиб, Coca-Cola’ни ичиб, Бухорога боргани, туристлар билан расмга тушгани ҳақидаги роликни кўргандирсиз; зўр чиқибди, деб ҳамма айтяпти. Ҳақиқатан ҳам.

Бугун, 30 октябрь куни соат 17:00 да Бухорода Ўзбекистон Кубоги финалида Қаршининг “Насаф” жамоаси Наманганнинг “Навбаҳор”ига қарши ўйнайди. Шу икки жамоа Суперлигада ҳам Ўзбекистон чемпионлиги учун баҳс олиб боряпти. Ўйин атрофидаги интрига даҳшат, албатта, ишқилиб, майдонда ҳам (дарвоқе, майдон зўр!) шунга яраша чиройли ўйин кўрайлик бугун — “Насаф” реализацияни сал яхшиласа, “Навбаҳор” бабаянчасига ҳимояга ётиб олмаса, ҳаммага ёқадиган зўр ўйин бўлади, шубҳасиз.

Ташкилотчилик масаласида эса, афтидан, ҳатто Осиё Чемпионлар Лигасининг финали ҳам бунчалик бўлмаётгандир ҳозир (муболағада ҳам меъёр бўлиши керак-да, жуда ЕЧЛ билан таққославорсам, супермуболаға бўлиб кетмасин). Роликни кўриб турибсиз, буёқда ярим кун Лабиҳовузда, ярим кун Пои-Калонда, яна Аркнинг олдида кубок билан фотосессиялар, (қарийб) Санта-Клауснинг кортежи билан Бухоро кўчаларида сайр ва ҳоказо, ва ҳоказо.

Финални томоша қилинглар. Унгача эса сўровномаларда қатнашиб туриш мумкин.
6.6K views08:30
Ochish/sharhlash
2022-10-25 15:48:22 «Расмда ҳам сумка размери кўриниб турибди. Ўша вақтда хизмат вазифасини ўтаётган ходим ҳам, менимча, ҳазилнамо нимадир деган бўлиши мумкинки, қиз ҳадди сиғиб бомба бор деворган» — https://t.me/dilrozabrayeva/27

«Ҳатто ўша бутун мамлакатда “Огоҳ бўлинг!” шарпалари кезиб юрганда, тинчлик энг катта неъмат эканлиги уқтирилган замонда ҳам мени ҳеч ким 5 суткага қамамаган эди» — https://t.me/qurbonova_a/6000
9.8K views12:48
Ochish/sharhlash