Get Mystery Box with random crypto!

Муҳрим

Telegram kanalining logotibi muhrim — Муҳрим М
Telegram kanalining logotibi muhrim — Муҳрим
Kanal manzili: @muhrim
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 12.82K
Kanalning ta’rifi

Мурожаат учун — @muhrimchatbot
Тижорий таклифлар учун — @VenkonPR

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 25

2022-09-11 08:01:08
Бу видеони, иложи бўлса, Россиядаги, керак бўлса, ўзимизнинг Ўзбекистондаги пул учун урушга бормоқчи бўлаётган яқинларингизга, ватандошларга юборинг. Уларнинг огоҳлантиринг, уларни бу йўлдан қайтаринг. Бу ишнинг охири вой. Ўзбекистонликларни бу урушга тортаётганларга лаънат бўлсин, ўзбекистонликларни бу урушга тортаётган бошқа "ўзбекистонлик"ларга эса минг лаънат!
75.3K viewsedited  05:01
Ochish/sharhlash
2022-09-11 07:28:51 Украина аскарлари рус қўшинларини роса қувиб боришаяпти. Лекин мени бугун кўнглимни хира қилиб куни билан ғазабланатираётган ҳодиса руслар тарафида урушда иштирок этиб, асирга тушган ўзбекистонликлар сўроқ қилинаётган видеолавҳа бўлди. Россияда ватандошларини урушга тарғиб қилаётган хоинлар бор.

Шу ноинсоф жиноятчилар албатта ва тез кунларда жавобгарликка тортилишлари керак.
Расман ўзбек диаспорасининг раҳбарлари деб ҳисобланувчи бу шахслар ўз ватандошларининг қони ва жони ҳисобига “янги ватанларида” пул ва обрў орттиришдан ҳеч хазар қилишмайди.
Улар Россияда ризқ топаман деб юрган йигитларни алдаб авраб, рус армияси қаторида урушга сафарбар қилишаяпти. Уларнинг касрига эса мана шундай илмсиз, содда йигитлар жони, қони ва озодлигидан маҳрум бўлишаяпти ва устига устак, бу амаллари, яъни бошқа давлатда ёлланиб жанг қилганлари учун хатто ўз ватанларида жиноятчи бўлишаяпти.
Бу постни ёзайми ёзмайми, деб кўп ўйландим. Уни жойлашдан ягона мақсадим - шояд ушбу сўзлар ва келтирилган видеоилова, ҳеч бўлмаганда, биронта ватандош йигитимизни огоҳ қилиб, уни бошқа давлат манфаати учун жангари бўлиб қолишдан сақлаб қолармикан, деган умидим бўлди.


9.3K views04:28
Ochish/sharhlash
2022-09-09 15:41:46
Серқуёш республикамизда мутлақ кўпчилик Бирлашган Қиролликнинг янги қиролини ўзбек тилида Чарльз Учинчи деб аташ керак, деган фикрда. Халқ фикри — ҳақ фикр!

#НокамтарликВақти
11.1K views12:41
Ochish/sharhlash
2022-09-09 15:39:15
«Яхшиси, инглиз қироллари Генри, Жон ва Чарльз, французларники — Анри, Жан ва Шарль, немисларники эса — Генрих, Иоганн ва Карл бўлақолсин». Яхши мақола экан.
10.1K views12:39
Ochish/sharhlash
2022-09-09 11:29:00 Айтишларича, сўнгги пайтда биржа савдоларида иштирок этаётган сотувчи корхоналар сони ортиб, рақобатбардош муҳитни шакллантирмоқда, бунинг натижасида цемент ички нархлари барқарорлашуви кузатилган.

Қурилиш мавсумининг қизғин пайтида цементнинг биржада шаклланган ўртача нархи маҳсулотнинг бир тоннаси учун 606-597 минг сўмлик диапазонда сақлангани, сентябрь ойида эса цемент учун биржа котировкалари 594 минг сўмгача пасайгани хабар қилинмоқда.

Шунга ўхшаш ҳолатлар биржанинг қора металл прокати ва қурилиш ойнаси бозорларида ҳам қайд этилмоқда.

Манба
9.2K views08:29
Ochish/sharhlash
2022-09-08 22:20:56 Беҳзод Ҳошимов яхши ва тўғри савол беряпти: шаҳзода Чарльз (Charles) тахтга Charles III номи билан ўтираётган бўлса, биз унинг қироллик исмини ўзбек тилида нима деб ёзсак тўғри бўлади — Чарльзми ё эски анъаналарга содиқ қолиб Карлми? Испанларда ҳам Карл III…
Шундай қилиб, ҳазрат олийларининг ўзбекча исмлари шундай дейилса тўғри бўлғай:
Anonymous Poll
29%
Чарльз Учинчи
71%
Карл Учинчи
8.4K voters13.3K views19:20
Ochish/sharhlash
2022-09-08 22:19:47 Беҳзод Ҳошимов яхши ва тўғри савол беряпти: шаҳзода Чарльз (Charles) тахтга Charles III номи билан ўтираётган бўлса, биз унинг қироллик исмини ўзбек тилида нима деб ёзсак тўғри бўлади — Чарльзми ё эски анъаналарга содиқ қолиб Карлми?

Испанларда ҳам Карл III бор, лекин у аслида Карлос III; ҳар хил фарангий қиролликларда ҳам Карл IIIлар бўлган, лекин улар аслида Шарль. Инглизлардаги Карллар эса аслида Чарльз. Хўш, нима қиламиз энди? Нима қилсак тўғри бўлади? Қачон мана шунақа нарсаларни аниқ-тиниқ тушунтириб, кўрсатиб бера оладиган бир тайинли тил-адабиёт институтимиз бўлади? Ўзбек тили ва унинг луғати қачон одам бўлади?

Бугун бўлмаса, қачон? Биз қилмасак, ким?
8.7K views19:19
Ochish/sharhlash
2022-09-08 09:57:56
Тошкент талабаларни эплай олмаётгани, қабул қилишга қийналаётгани 2021 йил январида, пандемиядан сўнг анъанавий таълим қайта тикланган вақтда биринчи марта кўзга яққол ташланганди. Шунинг учун ҳам ўшанда дарҳол видеоселекторлар ўтказилган, ҳар қалай топшириқлар…
3.2K viewsedited  06:57
Ochish/sharhlash
2022-09-08 09:46:05 Тошкент талабаларни эплай олмаётгани, қабул қилишга қийналаётгани 2021 йил январида, пандемиядан сўнг анъанавий таълим қайта тикланган вақтда биринчи марта кўзга яққол ташланганди. Шунинг учун ҳам ўшанда дарҳол видеоселекторлар ўтказилган, ҳар қалай топшириқлар берилган, яхшиликка умид пайдо бўлганди.

Шунга ҳам икки йил бўлади яқинда. Агар хоҳиш бўлса, агар “қатъий топшириқ” бўлса, баъзи иншоотларни, бутун бошли маҳалла-мавзеларни, 20-30 қаватли биноларни бир йилга қолмай қуриб ташлашяпти. Лекин нега талабалар учун ижарага берса бўладиган арзон уйлар, ётоқхоналар қуришга келганда шундай бўлмайди, тушуниш қийин.

Талабалар уй тополмай, кўчада ётиб юриши, шаҳарга талабалар қайтиши билан жамоат транспорти ўзини эплай олмай қолиши, тирбандликлар... Бу нарсалар тўсатдан бўлаётгани йўқ, биринчи марта бўлаётгани ҳам йўқ. Биринчи марта бўлган тақдирда ҳам, ҳаммасини олдиндан кўра билса (масалан, қабул квоталарини ошириш вақтида), прогноз қилса бўладиган нарсалар.

Бу ишларнинг, бу бепарволикларнинг оқибати яхши бўлмаса керак.

https://www.gazeta.uz/uz/2022/09/08/homeless-students/
3.5K views06:46
Ochish/sharhlash
2022-09-06 08:54:50
Бугунги кунда Ucell офисларида оптимал тариф режали сим-картадан тортиб, кенг ассортиментдаги девайс ва гаджетларга ҳам эга бўлиш мумкин.

Таклиф қилинаётган қурилмалар рўйхати ўз ичига Honor, Vivo, Хiaomi Redmi, Tecno POP5, Tecno Spark ва Huawei смартфонларининг 21та моделини олади.
Хусусан, Huawei Nova Y70 эксклюзив модели Ўзбекистонда шу кунлари фақатгина Ucell офисларида сотувда бор.

Агар сиз Ucell сим-картали телефон харид қилсангиз, Sof 40 тариф режасида ярим йиллик алоқа учун тўловни амалга ошириб, 2 530 000 сўмлик Huawei Nova Y70 девайсини 1 890 000 сўм эвазига олишингиз мумкин.

Реклама
2.7K viewsedited  05:54
Ochish/sharhlash