Get Mystery Box with random crypto!

Муҳрим

Telegram kanalining logotibi muhrim — Муҳрим М
Telegram kanalining logotibi muhrim — Муҳрим
Kanal manzili: @muhrim
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 12.82K
Kanalning ta’rifi

Мурожаат учун — @muhrimchatbot
Тижорий таклифлар учун — @VenkonPR

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 19

2022-11-29 09:07:51 Нукус воқеалари бўйича Бухорода бўлаётган судни жонли эфирда бу ерда кўришингиз мумкин -

2.9K views06:07
Ochish/sharhlash
2022-11-28 20:54:27
Эзворарканда булар ҳам https://t.me/davletovuz/16716 “Булар” деганига ҳадеб мана шунақа шилқимлик қилаверадиган путиноидлар ҳам, бу шилқимликларга чидаб, жим тураверадиган жабрдийдастонлар ҳам тушаверади. Охири зўравонликка айланиб кетиши мумкин бўлган бунақанги…
4.7K views17:54
Ochish/sharhlash
2022-11-28 20:47:23 Эзворарканда булар ҳам https://t.me/davletovuz/16716

“Булар” деганига ҳадеб мана шунақа шилқимлик қилаверадиган путиноидлар ҳам, бу шилқимликларга чидаб, жим тураверадиган жабрдийдастонлар ҳам тушаверади.

Охири зўравонликка айланиб кетиши мумкин бўлган бунақанги шилқимликлардан мудофаа қиладиган ҳимоя ордери керак.
2.9K views17:47
Ochish/sharhlash
2022-11-28 17:12:43 Бу оилага кўп нарса керак эмас. Фарзандларнинг қолган умри осонроқ ўтса бўлгани. Бунинг учун пастроқ қаватдан уй, кенгроқ ҳаммом ва бир нечта тиббий воситалар кифоя. Бундан ташқари, қачондир Аваз (ҳозир 13 ёш), ундан кейин Билол (12 ёш), ундан кейин Солиҳа…
4.4K views14:12
Ochish/sharhlash
2022-11-28 17:06:47
Нукус воқеалари бўйича судланаётганлар орасида Қорақалпоғистон ИИВ мулозими ҳам бор экан. У одамларни оммавий тартибсизликларга жалб қилишда ва ўзи ҳам бу тартибсизликларда фаол иштирок этганликда айбланмоқда.
4.3K views14:06
Ochish/sharhlash
2022-11-24 05:53:48 Бу оилага кўп нарса керак эмас. Фарзандларнинг қолган умри осонроқ ўтса бўлгани. Бунинг учун пастроқ қаватдан уй, кенгроқ ҳаммом ва бир нечта тиббий воситалар кифоя. Бундан ташқари, қачондир Аваз (ҳозир 13 ёш), ундан кейин Билол (12 ёш), ундан кейин Солиҳа (7 ёш) бармоқларини ҳам сезмай қоладиган даражага келишганда уларнинг қалб яраларига қандайдир малҳамлар керак бўлади. Элементар ҳолатларда бу қадар муаммоларга дуч келаётган оила эса психологик кўмак ҳақида ўйлашга етиб ҳам бормаган.



3.9K views02:53
Ochish/sharhlash
2022-11-23 13:19:56
Пробкаларни йўқотиш учун кўчаларни кенгайтириш (полосалар сонини кўпайтириш) - катталашаётган қоринга қарши курашиш учун камарда яна битта янги тешик очишга ўхшайди. Ажойиб!
9.0K views10:19
Ochish/sharhlash
2022-11-17 15:00:01 Агар янгиликлар тасмасини кўрсангиз, ҳар куни кимнидир пора билан, кимнидир ер сотишда қўлга олганлари ҳақида хабарларни кўрасиз ва охирги пайтда контрабанда тўғрисидаги хабарлар жуда кўп учрамоқда. Афсуски, бундай ҳолатлар асло камаймаяпти, аксинча, кўпайиб боряпти. Пойтахтда бундай вазиятларга нуқта қўйишга уриниш давом этмоқда.

Масалан, Бектемир туманидаги тезкор тадбир давомида белгиланган тартибда тумандаги турар жойлардан бири кўздан кечирилганда, унда қонуний асосларда олиб кирилганини тасдиқловчи бирор-бир ҳужжатларсиз ва рақамли маркировка кодларисиз 4440 қути тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланди. Улар ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.
Дастлабки баҳолашга кўра, бу тамаки маҳсулотларининг қиймати 84 миллион 360 минг сўмни ташкил қилади. Рақамларга мурожаат қилсак, жорий йилнинг ўтган ойи давомида идора ходимлари контрабанда билан боғлиқ 14 та қонунбузарлик ҳолатларини фош этдилар ва умумий суммаси 1 миллиард 398 миллион сўм бўлган 133 минг 40 қути тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига чек қўйдилар.
Солиқ хизмати идоралари янада фаоллашиши ва рейдлар ўтказиб, қонунбузар сотувчиларга намойишкорона жарима солишда давом этишлари лозим.

Ҳукуматнинг саъй-ҳаракатларига қарамай, Ўзбекистонда ноқонуний маҳсулот истеъмоли улуши 2022 йилнинг биринчи 6 ойида ҳануз юқорилигича қолган – 15%.

Манба
4.0K viewsedited  12:00
Ochish/sharhlash
2022-11-15 10:58:28 1. Қозоғистонда ижтимоий тармоқ фаолларининг норозиликларидан сўнг, россиялик хонанда, Россиянинг Украинадаги ҳаракатларини қўллаб-қувватлаётган Полина Гагаринанинг Олмаотадаги концерти бекор қилинибди. Концерт 14 февралга режалаштирилган экан, унинг анонси чиқиши билан ижтимоий тармоқларда "Қозоғистонга машҳур Z-санъаткорни таклиф қилган" ташкилотчилар танқидга учраган. Қозоқларга қойил.

2. Украинадаги жангларда замбиялик 23 ёшли Лемехани Натан Ньиренда ҳалок бўлибди. У аслида талаба экан, аммо 2020 йилда 9,5 йилга қамалган, Москвадаги қамоқда ўтирган экан. 22 сентябрь куни ҳалок бўлган, ҳозир жасади Ростовда. Унинг Украинага қандай қилиб бориб қолгани номаълум. Шу сабабли Замбия ҳукумати Россиядан унинг фуқароси қандай қилиб Украинага бориб қолгани ҳақида зудлик билан маълумот беришни талаб қилибди. Замбияга ҳам қойил.
6.7K views07:58
Ochish/sharhlash
2022-11-15 09:13:32 Соат ҳам, мана, 11:00 дан ошди. Жамоатчилик фикрини ўрганувчи қанчада-қанча бир-биридан баттар кучли давлат тузилмаларимиз бор, лекин шу вақтгача Тошкентдаги бир туман ҳокимлигининг бир фуқарога (унинг сиймосида ҳаммага деса ҳам бўлади) нисбатан жамоат олдида қилган қўрслиги-қўполлиги бўйича ҳали ҳам бир оғиз бир нима дейилмаяпти, фуқаронинг кўнгли учун бўлса ҳам. Яхши гумонда бўлайлик — ҳамма глобал боғча форуми билан банддир ҳозир. Гапириб қолишар, ҳеч бўлмаса "техник носозлик юз берибди", деб айт(тир)ишар. Лекин сукут сақлаш ҳам бир вариант — "давлатимиз ўзи шунақа қўрс, қўпол, муомалани билмайди, биринчи марта бўлаётганмидики чора кўрсак", дегани деб, тўғри тушуниб қўяверамиз. Лекин бир нарсани эсдан чиқармаслик керак — туман ҳокимлигининг хатти-ҳаракати юзасидан муносабат бериш, масалан, газ-свет беришдан кўра осонроқ нарса.

UPD. Туман ҳокимлиги матбуот котибига огоҳлантириш интизомий жазо чораси берилибди.
6.4K viewsedited  06:13
Ochish/sharhlash