Get Mystery Box with random crypto!

Муҳрим

Telegram kanalining logotibi muhrim — Муҳрим М
Telegram kanalining logotibi muhrim — Муҳрим
Kanal manzili: @muhrim
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 12.82K
Kanalning ta’rifi

Мурожаат учун — @muhrimchatbot
Тижорий таклифлар учун — @VenkonPR

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 20

2022-11-14 13:59:02
Ўзим учун кутилмаган яхши янгилик бўлди материал. Шароит қилиб берилса, одамлар мошинасидан воз кечади, фойдали, безарар транспорт турларидан фойдаланишга ўтади. Ким ҳам умри пробкада ўтиб кетишини хоҳларди. Қойилман. Ҳаммаёқ негативга тўлиб кетган кунда бир ёруғликдек кўринди бу менга.
2.1K views10:59
Ochish/sharhlash
2022-11-11 11:39:59 Канадада касаба уюшмалари бир оёқ тираб олиб, давлатнинг нотўғри, халқнинг ҳаётини оғирлаштирадиган ташаббусларини йўққа чиқараркан. Бизда эса шунақа бир ташкилот меҳнаткашлар бир мазза қилсин деб халққа дам олиш куни ташкил қилиб беряпти, мана. Топган гул келтирар, топмаган бир боғ пиёз дегандек, ҳар ким қўлидан келганича-да. Фақат ўзлари учун қиволса шу дам кунини, додимизни кимга айтардик, қайси профсоюз бизни ҳимоя қилиб чиқарди? Шунинг учун ҳамма нарсанинг яхши томонини ўйлаш керак.
4.2K views08:39
Ochish/sharhlash
2022-11-09 10:36:51 Дарвоқе, яна бир нарса. Мани ишлайдиган соҳада мани ёшимдаги манга ўхшаган қўрқоқлар кам эмас. Ҳозир 10 йил аввалги ҳолатларнинг барини тўлиғича эслаш қийину, лекин бу қўрқоқлик, бу қўрқув ўз-ўзидан пайдо бўлмагани аниқ. Тизимли бир қўрқув ичида яшаганмиз-да, ҳатто эркинликнинг ўзи қўрқинчли кўринган шекилли. Шунинг учун ҳам ҳаёт бир маромда, ҳатто зерикарли эди, аҳвол шу даражага етгандики, Гангада оддий бир йўл ўтказгич очилса, йилнинг энг муҳим воқеасига айланарди, сайтларимиз "Дунёдаги энг чиройли 10 кўприк" деган материалларда Гангадаги кўприкни Сан-Францискодаги Олтин дарвоза билан ёнма-ён қўйиб рейтинглар тайёрларди.

Кеча Отабек Мадраҳимовнинг 15 йил запретда қолиб кетгани ҳақидаги видео чиқди-ку, шуни кўриб эслаб қолдим қўрқувни (умуман олганда, эсимдан чиқмагандияму). 15 йил-а! Ва, энг даҳшати, Отабек Мадраҳимов бу запрет яна қанча давом этишини билмаган. Запретга тушиш қамалишдан ҳам ёмонроқ-да: қамоқдаги маҳбус устидан ростманами, қалбакими, бир ҳукм чиқарилади, расман бир айб тиркалади ва аниқ бир муддат берилади (муддат исталган баҳона билан узайтирилиши мумкинлиги бошқа масала), лекин запретга тушган одам бу запрет қачонгача давом этишини билмайди.

Запретга тушганларнинг интервьюларида эътибор берсангиз, кўпи нега запретга тушганини билмаслигини айтади. Ва деярли ҳаммаси тахмин қилади ва "бу иш учун бўлса керак ёки у иш учунмикин", деб. Анвар Санаев уч марта запретга тушган экан - бир сафар қайсидир бир тўйда ўша замоннинг қонундаги зўри билан расмга у хоҳлагандек тушмагани учун. Бу ҳам унинг ўз тахмини. Хуллас, ўша 10 йиллар аввалги қўрқувлар бекордан бекорга пайдо бўлмаган - нозик одам билан расмга тушмаганинг учун сани қамамай ҳам севган ишингдан, келажагингдан айириб ташлашларини билиб тургач, қўрқасан-да.

Бу қўрқув бир доирада сақланиб қолмайди-да - сани запретга тиққан одам балки бир йилга қолмай қамалиб кетгандир, лекин "запретга тиқиш тартиб-таомиллари" деган ҳужжат йўқ, ким, қачон, нима учун, ким томонидан запретга тиқилганини кўрсатувчи реестр ҳам бўлмаган. Фалончи запретда, 10 йилча бўлиб қолди, лекин у нега запретга тиқилганини ҳеч ким билмайди, ким тиққанини ҳам. Табиийки, янги авлод запретга тиқувчилари ҳам таваккал қилиб ўтирмайди - балки запретга тиққан одам ҳозир аввалгидан ҳам каттароқ одамдир, ман чиқарсам, билиб қолса (билмай ўлибдими, дарров билади), ўзимни запретдан баттар жойга тиқиб қўймасин. Шундай қилиб, одамлар 10-15 йиллаб запретда юраверади.

Даҳшат бу. Бу даҳшат бўлмаганида, эҳтимол, Абдулазиз Карим ҳали ҳам Ўзбекистонда, ижодини тинчгина давом эттириб юрган бўларди, Отабек Мадраҳимов ҳам АҚШга кетиб қолмаган бўларди ва ҳоказо, ва ҳоказо... Эркинлик бўлса, бу даҳшатлар ҳам бўлмасди, албатта. Тотал қўрқув йўқолиши учун, ким билсин, эркинлик ортидан келадиган биринчи тарсаки - тўғри гапни айтишдан эмас, балки уни эшитишдан қўрқув йўқолиши керакдир. Чунки атиги 10 йил аввалги, лекин энди узоқдек кўринадиган ўша даврдаги муаммо ва даҳшатларнинг деярли бари тўғри, ҳақ гапга нисбатан тоқатсизликдан келиб чиққан, манимча.
3.5K views07:36
Ochish/sharhlash
2022-11-09 10:07:40 Охирги икки куннинг икки қизиқ хабари. Биринчиси, муҳтарам ҳокимбувамизнинг Чилонзор 10-кварталдаги қаҳрамонликлари ҳақида.

Бундан бир кун аввал тарқалган видеоларда ҳоким томонидан “нопок” дея таърифланган тадбиркор ҳали дадил эди, ерни шу мутҳарам ҳокимбувамизнинг қарорлари билан олганини, ҳаммаси қонуний эканини айтаётганди. Кеча ҳокимбува иштирокида тарқалган видео эса ажойиб: “Бир киши норози бўлса ҳам, ташлаб чиқиб кетаман деб ваъда берганмидиз? Эркак бўлиб айтинг”.

Қизиға, ҳокимбуванинг олдига бориб, “шу ерда мана шунча ер бор, ҳаммани рози қилдим, ҳеч ким норозилик билдирмайди”, деса, ер бериб юборилавераркан-да? Ундан ҳам қизиғи, тўсатдан бир киши норозилик билдириб қолса, тамом, сан шунча қилиб қўйган харажат куярмиш-да, “эркак бўлиб”, “100 кишининг олдида берган ваъда”нгга вафо қилиб, ташлаб чиқиб кетишинг керакмиш.

Бу манзарани кўриб, булар қандайдир қонун-қоидага таяниб ҳам иш қиладими ё ҳаммаси “эркакча ваъда бериш” устига қурилган жунглими бу, деб ўйланиб қоласан киши. Йўқ, ишониш қийин-да ростдан ҳам – бирор нарса қиламан десанг, мингта ҳужжат, мингта кафолат сўрайдиган давлат қандай қилиб тадбиркорнинг битта гапига ишониб унга яшнаб турган ерни беради?

(Тўғри, бу томошанинг фақат биз кўрган қисмидир балки, парда ортида “нопок” дея таърифланган, “бошқа одобли тадбиркорлар”нинг ҳам юзини қора қилаётганликда айбланган тадбиркорга одамлари индамас бошқа бир жойдан яшнаб турган ер берилар)

Иккинчи қизиқ янгилик – Файненшл Таймснинг Ўзбекистон Европа Иттифоқининг олдида россиялик миллиардер Алишер Усмоновга “адвокатлик” қилаётгани ҳақида. Ҳали расмий воизларимиздан бирортаси буни рад этиб чиқар ҳам, ҳақиқатан ҳам “ғирт ёлғон”дир бу. Аммо, айтишларича, “шамол бўлмаса, дарахтнинг учи ҳам қимирламасмиш”.

Самарқанду Тошкентда казо-казоларни йиғасан, уларга 70 минг сўмлик сомсаларни едириб, иқтисодий форум-морумлар ўтказасан, “бизга инвестиция киритинг, ҳаммаси зўр бўлади”, деб ваъдалар берасан, керак бўлса шу Файненшл Таймсу Евроньюсларда буюртма материаллар чиқарасан бу қандай мафтункор юрт, бўлажак Осиё йўлбарси ҳақида.

Кейин, буёқдан, санкцияларга ботиб кетган бир шубҳали миллиардерни ҳимоя қилиб юрганинг ҳақида гап чиқади. Тўғри, ўзимиздан чиққан бу бойвочча. Лекин санга фақат шунинг пули керакми ёки шунга ўхшаган яна бошқа ўнлаб бойларнинг пули керакми? Бир шубҳали бой учун шунчалик ҳаракатни кўр ақли-ҳуши жойида инвестор келмаса керак Ўзбекистонга. Чегирмасига фуқаролик берсанг ҳам.

Ҳар ҳолда, ўша келиб, пул тикмоқчи бўлган ўйласа керак: “Бугун булар ўзининг бутун обрўси, иқтисодиётини хавф остига қўйиб, ўзи ҳам санкциялар остида қолиб кетиши мумкин бўлса-да, “у Ўзбекистонга инвестиция кирита олмаяпти-да”, деган баҳона билан Алишергинани санкциялардан чиқармоқчи, эртага ман борсам, ҳай, пул тиксам, бир яхши ишни йўлга қўйсам, иш ҳам юриб кетса, кейин бу ишим ўша миллиардерга ёки унинг миллионерчаларига ёқиб қолса, яхшиликча кўнмасам... яна шу “адвокатлар” мани ишимни олиб, унга олиб беради-да”, деб, масалан (“Тошкентга саёҳат”даги “доруси бўлса-ю, сизга кор қилмаса-чи”дан бўлиб кетди-ю, лекин фалон миллион пулни тикадиган одам ўша хизматчидек ўйласа керак, манимча).

Хуллас, ғалати бу ишлар. Ҳай, буларни ўйлагандан кўра ашула эшитамиз:

21.7K views07:07
Ochish/sharhlash
2022-11-07 10:48:34 Биринчи галда шу Чилонзорнинг эски кварталлари ҳар қандай янги қурилишлардан холи, янги қурилишлар тақиқланган ҳудуд деб эълон қилинса эди. Барибир пора эвазига ер сотишни тўхтатиб бўлмайди (тўхтатишга хоҳиш бўлса, аллақачон тўхтатиларди, менимча), барибир эплаб дарахт экилмайди, экилса ҳам қаралмайди. Бошқача талқин қилиб бўлмайдиган, ҳеч қандай истисноли ҳолатлари йўқ тақиқ бўлса, балки, шу Яшил Чилонзорни сақлаб қолиш имкони бўлар https://t.me/davletovuz/16554
3.7K views07:48
Ochish/sharhlash
2022-11-05 14:37:40 Дунёда билмадиму, Ўзбекистонда эгизаклар туғилиши кўпаймоқда. Уч эгизак туғилгани ҳақидаги хабарлардан ҳайратланмай қўйдик, чунки бизда тўрт эгизак туғилиши ҳам камёб ҳолат бўлмай қолди. Cтатистика қўмитасидан эгизаклар статистикасини сўрагандим, улар берган маълумотга кўра, 2022 йилда Жиззах ва Қашқадарёда ҳатто 5 эгизаклар туғилган экан, фақат чақалоқлар яшаб кетмагани учун алоҳида хабар берилмаган шекилли.

Йиллар кесимида тирик туғилган 3 нафар эгизак болалар сони қуйидагича:

2010 йилда – 103 нафар;
2011 йилда – 106 нафар;
2012 йилда – 166 нафар;
2013 йилда – 143 нафар;
2014 йилда – 177 нафар;
2015 йилда – 206 нафар;
2016 йилда – 244 нафар;
2017 йилда – 263 нафар;
2018 йилда – 346 нафар;
2019 йилда – 381 нафар;
2020 йилда – 430 нафар.

Масалан, 2022 йилнинг ўзида 5 ноябрга қадар ОАВда тўрт эгизаклар туғилиши билан боғлиқ камида 5 та ҳолатни ўқидим — тўрттаси Тошкентда ва биттаси Самарқандда. Статистика қўмитаси маълумотига кўра, Хоразмда ҳам битта шундай ҳолат қайд этилган.

Самарқандда туғилган 4 эгизак ҳақидаги хабарда туғруқ оғир кечгани, кесарча усули қўллангани ва аёлдаги бир даста касалликлар айтиб ўтилган: “Преэклампсиянинг оғир даражаси. Сурункали пиелонефритнинг хуруж даври. Резус манфий қон. Кўп сувлилик. Анемиянинг оғир даражаси”

Қон босими, буйрак билан боғлиқ касалликлар кўпчилик ҳомиладорларда кузатилади. Лекин анемияни оғир даражагача етказиш жуда ёмон ҳолат. Анемиянинг оғир даражасида гемоглабин 70 г/л дан паст бўлади. Бу эса ҳомилага кислород кам етиб боради, ривожланиши, айниқса мия ривожланиши суст кечади, дегани. Муддатидан олдин туғруқ бошланиши ҳам мумкин.

Анемиянинг оғир даражасида табиий туғруқ ҳам, кесарча усули ҳам аёл ҳаёти учун хавфли. Хуллас, ҳомиладор аёлда оғир даражадаги камқонлик бўлса, она ва болаларнинг ҳаёти хавф остида қолиши мумкин. Тиббиёт ходимлари яна бошқа кўплаб асоратларни санаши мумкин. Менинг билганларим шулар. Вазият қанчалик мураккаб эканини яхшироқ тушуниш учун майдалаб ёзишга ҳаракат қилдим.

Бу ҳали бола туғилгунича бўлган ҳолат. Камқон она уйга чиққандан кейин тўрт чақалоққа қараши, тўйдириши керак. Она сути етмаслиги аниқ. Эгизак чақалоқларнинг вазни кам бўлади. Уларга кам вазнли чақалоқларга мўлжалланган махсус озуқа олиш керак. Бунақаси анчагина қиммат. Ҳали олдинда аёлнинг тикланиши учун дори-дармон, яхши парвариш, болалар учун таглик ва яна бошқа зарур нарсалар бор.

Шуларни ўйладиму, майли, икки эмас, уч ёки тўрт нафар эгизаклар учун қандайдир алоҳида имтиёз бормикан, деб қонунчиликни роса титдим. Ҳеч нарса тополмадим (агар Сиз билсангиз, кўрсатинг).

3-4 нафар эгизак туғилиши оила учун фавқулодда ҳолат. Масалан, оила тўртинчи ё бешинчи фарзандини режалаштириб дунёга келтиради. Қандайдир ҳисоб-китоб бўлади. Лекин уйга бирваракайига тўрт чақалоқ келишини УТТ текширувидагина билади. Бу инсон ихтиёридан ташқаридаги ҳолат.

Уч ёки тўрт нафар эгизаклар туғилишини ижтимоий ҳимоя тизимига алоҳида банд қилиб киритиш вақти етгандир, балки. Исмига ёки шов-шувига қараб кимгадир мошина берилиши эмас, кафолатланган доимий ёрдам бўлиши керак бу.

Масалан, ҳомиладор аёл 12 ҳафталиккача яшаш жойидаги поликлиника ҳисобига киритилиши керак. Бу вақтда ҳомилалар сони аниқ билинади. Ижтимоий ҳимоя шу ердан бошланса — керакли витамин-дорилари текин берилса, балки зарур озиқ-овқатларгагина ўтадиган талон-карта ҳам берилиши мақсадга мувофиқдир. Токи анемия оғир даражагача етиб бормасин. Болалар туғилгандан кейин эса озуқа текин берилса ёки нафақа ажратилса — номига эмас, дўкондаги нарх-навога мос равишда. Шу карталар қайсидир раҳбарнинг қариндошларига тегишли дўконларгагина ўтса ҳам майли.

Уч ёки тўрт нафар эгизаклар учун бюджетдан алоҳида пул ажратилиши давлатимизни қашшоқлаштириб қўймаса керак.

Тушунаман, ҳамма чақалоқлар учун шундай имтиёз имкони йўқдир, аммо алоҳида ҳолат бўлган — уч ёки тўрт нафар эгизакларга бу ёрдам жудаям муҳим, менимча. Буни самарқандлик тўрт эгизак туққан аёл билан учрашувда ўзини “ҳамма ўзбекистонлик аёлларнинг опаси” дея таништирган Сенатимиз раиси Танзила опа бошлиқ қонун ижодкорларимиз ўйлаб кўришса ёмон бўлмасди.

@dilrozabrayeva
3.6K views11:37
Ochish/sharhlash
2022-11-04 15:10:25
Fermerlik sohasida yetakchilardan biriga aylanib, o'z biznesingizni yo'lga qo'ymoqchimisiz? Unda shoshiling, chunki Fermerlar maktabining 8-mavsum o'quv kurslariga qabul tugashiga oz qoldi!

Shunchaki, @fermerlar_maktabi_bot yoki fermermaktab.uz sayti orqali onlayn so'rovnoma to'ldiring va kurs tinglovchisi bo'lish uchun suhbatdan o'ting.

Batafsil ma’lumot va ariza topshirish uchun:
Telegram-bot: @fermerlar_maktabi_bot
Sayt: fermermaktab.uz

Telefon:
+998955008010
+998955008001
1216

Web Sayt | Telegram | Instagram | Meta

Reklama
1.9K viewsedited  12:10
Ochish/sharhlash
2022-11-04 13:19:28
1991 йили Тошкент шаҳар жамоат транспортида, метродан ташқари, 2236 та автобус, 527 та трамвай, 428 та троллейбус - жами 3191 та ҳаракатланувчи таркиб бўлган. Ҳозир эса троллейбус йўқ, трамвай ҳам йўқ, автобуслар сони эа 1991 йилгидан икки баробар кам. Энг қизиғи, 1991 йилда Тошкент аҳолиси 2 миллион бўлган, ҳозир расман 3 миллионга яқин, аслида ундан ҳам кўпроқ: 1991 йили ҳар минг тошкентликка 1,5 та автобус тўғри келган бўлса, ҳозир яримта ҳам автобус йўқ. Даҳшат.

Бундан ҳам даҳшати шуки, давлат роса ҳаракат қилиб, 2026 йилгача мингга яқин автобус сотиб олади, лекин бу билан автобуслар сони 2001 йилги кўрсаткич (1444 та)га ҳам етмайди. Ахир янги автобуслар эскириб кетган, ёшини яшаб бўлган автобуслар ўрнига олиб келинади.

Юқоридаги слайдда хурсанд қиладиган фақат битта нарса бор - 2023-2025 йилларда Тошкент учун сотиб олинадиган автобусларнинг 53 таси ўта катта сиғимли (гармошкали) бўларкан. Бу яхши янгилик, агар амалга ошса, сенсацияга тенг бир воқеа бўлади. Лекин 2025 йилгача... Худо билади нима бўлади.
9.2K views10:19
Ochish/sharhlash
2022-11-04 13:12:20
Шаҳарда, айниқса, унинг марказида парковка пулли бўлиши керак. Бунинг иқтисодий ва экологик самараси ҳақида гап-сўз бўлиши мумкин эмас.

Айни вақтда, пулли парковкаларни жорий этиш билан бирга, яна икки ишни ҳам қилиш керак, бир вақтда: жамоат транспортини сезиларил кучайтириш ва ҳовли (двор)ларга кириш жойларига шлагбаумлар ўрнатиб ташлаш.

Шлагбаумлар ҳақидаги гап, ҳақиқатан ҳам, қўрқинчли эшитилади. Лекин пулли парковкалардан кутилаётган самарага, афтидан, бошқача йўл билан эришиб бўлмайди. Тўлақонли самарага эришиш учун эса қулай, хавфсиз, ҳозиргисидан кўра нисбатан тезкор жамоат транспорти зарур.
3.2K views10:12
Ochish/sharhlash
2022-11-04 08:57:30
Ўзбекистонда, айниқса, Тошкентда бирор нарса айтилган вақтида қилинса, катта эҳтимол билан, ё қизил қор ёғиши ёки осмон узилиб, ерга тушиши мумкин бўлса керак. Шундай бўлмаслиги учун ҳам ҳеч нарса вақтида қилинмаса керак. Мана, парковкалар масаласида ҳам шундай.
4.4K views05:57
Ochish/sharhlash