Get Mystery Box with random crypto!

Футбол бўйича Ўзбекистон Кубоги вокзалдан чипта олиб, Coca-Col | Муҳрим

Футбол бўйича Ўзбекистон Кубоги вокзалдан чипта олиб, Coca-Cola’ни ичиб, Бухорога боргани, туристлар билан расмга тушгани ҳақидаги роликни кўргандирсиз; зўр чиқибди, деб ҳамма айтяпти. Ҳақиқатан ҳам.

Бугун, 30 октябрь куни соат 17:00 да Бухорода Ўзбекистон Кубоги финалида Қаршининг “Насаф” жамоаси Наманганнинг “Навбаҳор”ига қарши ўйнайди. Шу икки жамоа Суперлигада ҳам Ўзбекистон чемпионлиги учун баҳс олиб боряпти. Ўйин атрофидаги интрига даҳшат, албатта, ишқилиб, майдонда ҳам (дарвоқе, майдон зўр!) шунга яраша чиройли ўйин кўрайлик бугун — “Насаф” реализацияни сал яхшиласа, “Навбаҳор” бабаянчасига ҳимояга ётиб олмаса, ҳаммага ёқадиган зўр ўйин бўлади, шубҳасиз.

Ташкилотчилик масаласида эса, афтидан, ҳатто Осиё Чемпионлар Лигасининг финали ҳам бунчалик бўлмаётгандир ҳозир (муболағада ҳам меъёр бўлиши керак-да, жуда ЕЧЛ билан таққославорсам, супермуболаға бўлиб кетмасин). Роликни кўриб турибсиз, буёқда ярим кун Лабиҳовузда, ярим кун Пои-Калонда, яна Аркнинг олдида кубок билан фотосессиялар, (қарийб) Санта-Клауснинг кортежи билан Бухоро кўчаларида сайр ва ҳоказо, ва ҳоказо.

Финални томоша қилинглар. Унгача эса сўровномаларда қатнашиб туриш мумкин.