Get Mystery Box with random crypto!

Бугун Afisha.uz лойиҳаси ишга тушганига 16 йил тўлди. Лойиҳа 5 | Муҳрим

Бугун Afisha.uz лойиҳаси ишга тушганига 16 йил тўлди. Лойиҳа 5 ёшга тўлган вақти мен ҳам ёш эдим, шунга аллақачон архивларда қолиб кетган бир лойиҳа учун бир мақоласифат нарса ёзгандим, беш йиллиги билан табриклаб (ҳозир шунақа нарсалар ёзгани уяламан ё ёзолмайман, шунинг ўрнига ҳозир ёзаётганларимни ёзолмасам бўлмасмиди; ёш вақтинг "дух"инг бир бошқача баланд бўлади-да).

Паспорт оладиган ёшинг билан, Афиша! Тўйларингни кўрайлик, Газетаўз, Спотузга ўхшаган элга намуна "болалар"инг кўп бўлсин, ҳаммасининг бахтини кўргин!