Get Mystery Box with random crypto!

Соат ҳам, мана, 11:00 дан ошди. Жамоатчилик фикрини ўрганувчи | Муҳрим

Соат ҳам, мана, 11:00 дан ошди. Жамоатчилик фикрини ўрганувчи қанчада-қанча бир-биридан баттар кучли давлат тузилмаларимиз бор, лекин шу вақтгача Тошкентдаги бир туман ҳокимлигининг бир фуқарога (унинг сиймосида ҳаммага деса ҳам бўлади) нисбатан жамоат олдида қилган қўрслиги-қўполлиги бўйича ҳали ҳам бир оғиз бир нима дейилмаяпти, фуқаронинг кўнгли учун бўлса ҳам. Яхши гумонда бўлайлик — ҳамма глобал боғча форуми билан банддир ҳозир. Гапириб қолишар, ҳеч бўлмаса "техник носозлик юз берибди", деб айт(тир)ишар. Лекин сукут сақлаш ҳам бир вариант — "давлатимиз ўзи шунақа қўрс, қўпол, муомалани билмайди, биринчи марта бўлаётганмидики чора кўрсак", дегани деб, тўғри тушуниб қўяверамиз. Лекин бир нарсани эсдан чиқармаслик керак — туман ҳокимлигининг хатти-ҳаракати юзасидан муносабат бериш, масалан, газ-свет беришдан кўра осонроқ нарса.

UPD. Туман ҳокимлиги матбуот котибига огоҳлантириш интизомий жазо чораси берилибди.