Get Mystery Box with random crypto!

Агар янгиликлар тасмасини кўрсангиз, ҳар куни кимнидир пора би | Муҳрим

Агар янгиликлар тасмасини кўрсангиз, ҳар куни кимнидир пора билан, кимнидир ер сотишда қўлга олганлари ҳақида хабарларни кўрасиз ва охирги пайтда контрабанда тўғрисидаги хабарлар жуда кўп учрамоқда. Афсуски, бундай ҳолатлар асло камаймаяпти, аксинча, кўпайиб боряпти. Пойтахтда бундай вазиятларга нуқта қўйишга уриниш давом этмоқда.

Масалан, Бектемир туманидаги тезкор тадбир давомида белгиланган тартибда тумандаги турар жойлардан бири кўздан кечирилганда, унда қонуний асосларда олиб кирилганини тасдиқловчи бирор-бир ҳужжатларсиз ва рақамли маркировка кодларисиз 4440 қути тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланди. Улар ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.
Дастлабки баҳолашга кўра, бу тамаки маҳсулотларининг қиймати 84 миллион 360 минг сўмни ташкил қилади. Рақамларга мурожаат қилсак, жорий йилнинг ўтган ойи давомида идора ходимлари контрабанда билан боғлиқ 14 та қонунбузарлик ҳолатларини фош этдилар ва умумий суммаси 1 миллиард 398 миллион сўм бўлган 133 минг 40 қути тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига чек қўйдилар.
Солиқ хизмати идоралари янада фаоллашиши ва рейдлар ўтказиб, қонунбузар сотувчиларга намойишкорона жарима солишда давом этишлари лозим.

Ҳукуматнинг саъй-ҳаракатларига қарамай, Ўзбекистонда ноқонуний маҳсулот истеъмоли улуши 2022 йилнинг биринчи 6 ойида ҳануз юқорилигича қолган – 15%.

Манба