Get Mystery Box with random crypto!

Муҳрим

Telegram kanalining logotibi muhrim — Муҳрим М
Telegram kanalining logotibi muhrim — Муҳрим
Kanal manzili: @muhrim
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 12.82K
Kanalning ta’rifi

Мурожаат учун — @muhrimchatbot
Тижорий таклифлар учун — @VenkonPR

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 16

2022-12-22 16:39:49 Самарқандда охирги икки ойда “Док-1 МАКС” дорисини ичган 15 нафар бола ўлибди. Даҳшат! Болаларнинг тинч замонда, осмони мусаффо юртда дори ичиб ўлиши - даҳшат! Бу ҳали дўхтирлар билиб қолгани. Бу дорини Ўзбекистонда сотиш бугундан бошлаб тақиқланибди.

Бу ҳолатга биринчи галда шифокорларни моддий жиҳатдан энг заиф, камбағал, тиланчи қатламга айлантириб қўйганлар сабабчи, менимча. Шифокор ўзига, қорни ва кўзи тўқроқ бўлса эди, фарм-кампанияларга сотилиб, улар тиқиштираверадиган ҳар хил дориларни беморларга ёзиб беравермасди.
7.8K views13:39
Ochish/sharhlash
2022-12-21 18:35:34
Innovatsiyalar Milliy ofisi tomonidan Yoshlar akademiyasi a’zolari o’rtasida “Ixtirochilik va ratsionalizatorlik” ko’rik tanlovi o’tkazildi va g’oliblar 90 mln so’mgacha bir martalik pul mukofotlari bilan rag’batlantirildi.

Bugun Innovatsiya vazirligida yil davomida o’z loyihalari bilan turli tanlovlarda ishtirok etgan Yoshlar akademiyasi a’zolari o’rtasida ko’rik tanlovda eng yaxshi loyihalar saralab olindi.

Yoshlar akademiyasi a’zolarining loyihalarini yanada rivojlantirish, ularni moliyaviy qo’llab quvvatlash maqsadida tashkil etilgan ushbu tanlov g’oliblari 90 mln, 75 mln, 60 mln so’m pul mokofotiga sazovor bo’lishdi.

Yoshlarni ixtirochilikka, jamiyat hayotini yaxshilashga yordam beradigan loyihalarni yaratishga ruhlantirish uchun bunday tanlovlar albatta katta ro’l o’ynashi shubxasiz.

Reklama
4.5K views15:35
Ochish/sharhlash
2022-12-21 15:17:01 2018 йили май ойида Қўйлиқ томон кетаётган Isuzu автобуси, олдидан кутилмаганда Nexia сапчиб чиқиб қолгани оқибатида, Толариқ ариғига қулаганди. Ағанаган вақти автобус салонида 20 га яқин йўловчи бўлган. Ўшанда орадан бир ҳафталар ўтиб берилган хабарларда ҳам қоидабузар Nexia ҳали ҳам топилмагани айтилганди. Умуман топилмаган бўлса керак.

Шу воқеадан сўнг, худди ўша 2018 йилнинг май ойида «Тошшаҳартрансхизмат» энди шаҳардаги барча йўловчи автобусларга босқичма-босқич видеорегистраторлар ўрнатиб чиқилишини эълон қилганди. «Бу эҳтимолий ЙТҲлар ва қоидабузарликларни батафсил ўрганиш ва таҳлил қилиш имконини беради», — деганди компания вакиллари.

Одамлар эса автобусларга ҳайдовчининг хатти-ҳаракатларини ёзиб борадиган камералар ҳам ўрнатишни таклиф қилганди. «Ана шунда рулда телефонда гаплашадиган, катта тезликда ҳаракатланаётиб пул санайдиган, бошқа автобуслар билан пойга ўйнайдиган ҳайдовчиларни аниқлаш ва жазолаш осонроқ бўларди», — деганди одамлар.

Нега салкам беш йил аввалги бу гапларни эслаб қолдим ҳозир? Президентнинг ўтган ҳафтадаги “сеҳрли тепки”сидан кейин ИИВга бириктирилган пойтахт транспортига масъуллар яна автобусларга видеорегистраторлар ўрнатиш ҳақида гапирибди – бу сафар машинасини йўл четига қоидага зид парковка қилиб кетганларга қарши ишлатиларкан.

Кўрамиз, айтилган гап амалга ошармикин, амалга ошгач, қоидабузарларга қарши жазо муқаррарлиги таъминланармикин. Биринчиси (видеорегистраторлар ўрнатилиши)дан кўра иккинчиси (қоидабузар ким бўлишидан қатъий назар, жазо муқаррарлиги) амалга ошса, ҳам ҳайратланарли, ҳам таъсирли бўларди.
4.8K views12:17
Ochish/sharhlash
2022-12-21 13:06:22 Ўзгаришлар бор

Давлат раҳбарининг транспорт вазири Илҳом Маҳкамов ҳар ҳафта камида 4 кун уйдан ишга боришда автобусдан фойдаланиши лозимлиги тўғрисидаги топшириғи ҳам сезиларли психологик таъсир кўрсатган бўлиши табиий.

Энди шу трендни токи вазият тўлиқ барқарорлашмагунча узмаслик зарур. Кўпроқ мулоқот керак. Бевосита мулоқот, жонли мулоқот. Энергетика вазири Мирзамаҳмудов энг мураккаб кунларда оғир саволларга рўпара бўлишдан қочмагани сингари, Маҳкамов ҳам очиқ мулоқотга борса, бундан ҳамма ютади.

Бугун масалан, 2- автобус 8 минутда, 116- автобус 12 минутда келди. Бу тушлик вақтида. Ўзгаришлар бор. Автобуслар ювилган, ҳар бекатда узоқ тўхтаб йўловчи йиғиш йўқ, қизлар, аёллар хотиржам бўлиб автобусга чиқаяпти. Энди Президент Раматов ва Артикходжаевниям автобусга чиқарса, 25 йил аввалги 6-8 минутлик интервалга қайтамиз.

Автобуслар учун алоҳида йўлаклар фақат асосий кўчаларда эмас, автобуслар юрадиган барча кўчаларда бўлиши керак. Агар кўчада биттагина йўлак бўлса, ўша кўча автобус учун бўлиши зарур.

Ва бу ҳаракатлар шафқатсизларча, айбдорларга жазо муқарррарлигини намойиш қилиш билан рўй бериши лозим.

Тошкент яна одамлар бағрига қайтиши зарур.
3.7K views10:06
Ochish/sharhlash
2022-12-19 08:56:48 Пойтахтлар мамлакати

Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти Туризм вазирларининг IV йиғилиши якунига кўра, Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳри ташкилотнинг 2024 йилдаги туризм пойтахти этиб тасдиқланибди. Уч-тўрт йил аввал ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси репрезантатив рўйхатидан чиқиб кетишига бир баҳя қолган шаҳар (бунга аслида фақат реставрация ишлари амалга оширилиши мумкин бўлган шаҳарда аёвсиз реконструкция ишлари олиб борилгани сабаб бўлганди) бугун "туризм пойтахти"га айлана олаётгани эътиборга молик ҳам қизиқ.

Сўнгги йилларда Ўзбекистон шаҳарлари ҳар турли ташкилотларнинг туризм, маданият пойтахти бўлиши одатий ҳолга айланиб қолди. Масалан, 2007 йили Тошкент, 2020 йили эса Бухоро Ислом маданияти пойтахти бўлган. 2020 йили (ёки 2021 йилими, тушунмадим) Туркий дунёнинг маданият пойтахти бўлган Хива 2024 йилги Ислом дунёсининг туризм пойтахти ҳам ҳисобланади. Қўқон эса 2022 йилги Туркий дунёнинг туризм пойтахтига айланган бўлса, Самарқанд 2023 йилда Бутунжаҳон туризм пойтахти, дея эълон қилинган. Бу ҳали мен фақат “туризм пойтахти” ва “маданият пойтахти” деган калит сўзлар ёрдамида излаб тополганларим.

Энди шу пойтахтлар дунёнинг энг қулай, одамлар учун мўлжалланган шаҳарларидек бўлиб олса, олам гулистон.
2.9K views05:56
Ochish/sharhlash
2022-12-17 12:54:58
Нима ўқиймиз? Таржимон ва блогер Сардор Салим тавсия қилади

«Газета.uz» китобхонликни тарғиб этишга қаратилган «Нима ўқиймиз?» лойиҳасини давом эттиради. Сара асарлар, ўқилиши мақсадга мувофиқ ҳисобланган китоблар рўйхати ҳақида олим, тадқиқотчи, ёзувчи-шоир, таржимон, журналист ва жамоат фаолларининг тавсияларини ҳар шанба сизга етказамиз.

«Нима ўқиймиз?» лойиҳасининг навбатдаги меҳмони — таржимон ва блогер, америкалик тарихчи Адиб Холиднинг «Ўзбекистон таваллуди: илк СССР даврида миллат, империя ва инқилоб» асарини ўзбек тилига ўгирган жамоатчилик фаоли Сардор Салим.

https://www.gazeta.uz/uz/2022/12/17/mutolaa-sardor-salim/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
@gazetauz_uzb
3.2K views09:54
Ochish/sharhlash
2022-12-16 13:28:50
Ҳув, чапда, лабини тишлаб турган одам - Ўзбекистон транспорт вазири. Кулранг формали, фуражка кийган одам - энди Тошкент шаҳрида жамоат транспортига масъул қилиб белгиланган Ўзбекистон ички ишлар вазири (қизиқ манзара -- худдики милиция мамлакат транспорт вазирига жамоат транспортининг ҳақиқий аҳволини кўрсатаётгандек, худдики, милиция олиб келмаса, бошқа ҳеч ким олиб келолмасди).

Биринчидан, нега Ички ишлар вазирлиги транспорт масаласи билан шуғулланиши керак? Тартиб ўрнатади, дейдиган бўлишса,.. ғалати, ИИВ бир батартиб вазирлик сифатида алоҳида ажралиб турмаса, энг кўп танқид қилинадиган ва устидан эътирозлар тушадиган тузилмалардан бири бўлса, ўзи масъул қилиб белгиланган соҳалар бўйича ҳам вақти келса тайинли жавоб беролмаса, унинг бир "қўли" ҳисобланган ЙҲХХ ҳам кўчаларда тайинли бир тартиб ўрната олмаган бўлса... Мантиқни топиш қийин.

Иккинчидан, модомики, ИИВ шунча вазифаю секторларидан ортиб энди жамоат транспорти билан ҳам шуғуллана оладиган бўлса, у ҳолда Транспорт вазирлиги, Тошшаҳартрансхизмат ва ҳоказо шу каби идораю ташкилотлар нега керак? Поездга чипта тополмайсан - бу томонига энди, нима, Миллий гвардия бирикитириладими? Авиақатновлар масаласида ҳам шунча бўлув-қўшувлар, Россиядан Алишер Усмоновнинг танишларини олиб келиш билан кўп нарса ўзгариб қолгани йўқ, хўш, тартиб бўлиши учун энди у ерда ДХХ бириктириладими?

Қачон ҳамма ўз ишини қилишни бошлайди? Бунақада қачон одам бўламиз?
4.6K views10:28
Ochish/sharhlash
2022-12-16 09:22:04
InfinBANK Visa карталардан ўтказмалар учун комиссияни бекор қилди

Янги йил байрамида яқинларга совға улашиш - бу энг мароқли ишлардан бири. Агар сиз совға борасида ҳали бир тўхтамга кела олмаётган бўлсангиз, яқинларга шунчаки совға сифатида пул жўнатишингиз мумкин. Бу борада сизга InfinBANK ёрдам беради.

2022 йил 15 декабрдан бошлаб InfinBANKнинг Visa картаси фойдаланувчилари мобил иловадаги Visa Direct хизмати орқали ўтказмаларни мутлақо бепул тарзда амалга ошириш мумкин.

Яқинларга InfinBANK хизматлари билан биргаликда ғамхўрлик қилинг!

* InfinBANKдан VISA карталар учун комиссиясиз ўтказмалар акцияси 2022 йил 15 декабрдан 2023 йил 31 январгача давом этади.

Иловани юклаб олинг

Тelegram | Facebook | Instagram | Реклама
4.2K views06:22
Ochish/sharhlash
2022-12-15 11:04:58 Тошкентда автомобиллар сони кескин ортганини сездим. 2016 йилда бунчалик машина кўп эмасди. Светофорнинг битта циклида ўта олмаслик камдан-кам учрайдиган ҳолат эди. Ҳозир эса светофорда узоқ туриш одатий ҳолга айланибди.

Камералар бор жойда ҳайдовчилар “полоса”ларни босмасликка ҳаракат қилишяпти, стоп-линиядан анча берида туришибди. Иккинчи “полоса”дан чапга бурилишлар анча камайибди. Бу жуда яхши. Камераларни янада кўпайтириш керак.

Шаҳарда светофорлар сони кўпайибди. Аввал оддий “зебра” бўлган жойларга светофорлар қўйилибди. Буям яхши.

Лекин ҳалигача 8та “полоса”ли кўчаларда светофорсиз “зебра”лар кўп. Бу жуда-жуда ёмон ва хавфли. Юнусобод ҳокимияти олдидаги пиёдалар ўтиш жойига ҳалиям сон кирмапти. Липиллайдиган “знак” — ғирт шармандагарчилик.

Машиналар, светофорлар, камералар кўпайгани ортидан автомобилларнинг ўртача тезлиги ҳам пасайибди. Маъқул!

Энг жиннихона чорраҳалар ўзгартирилиб, сал тартибга солинибди. Масалан, Аҳмад Дониш ва Мойқўрғон кўчалари чорраҳасидаги ўзгартиришларни оқлайман.

Аммо иккинчи даражали кўчалар, Тошкент ҳалқа йўли ўша-ўша дабдала. Ҳайдовчилар ҳам тор кўчаларда “встречка”дан обгон қилишяпти. Ҳаммаёқ “пробка” бўлган жойларда тутқаноқ тутгандек силтаб-силтаб ҳаракатланишяпти. Пиёдалар устига тўғри босишяпти.

Камера бор жойларда эса мўминтой бўлиб юришибди. Демак камераларни кўпайтириш керак. Қалаштириб ташлаш керак.

2016 йилга солиштирганда прогресс, аҳволни ўнглашга ҳаракат бор, аммо етарли эмас. Бу ҳаракатларни камида 10 бараварга кучайтириш, тезлаштириш керак, токи кўчаларда ўлимлар сони нолга тушмагунигача.

@zambarakning_oqi
1.9K views08:04
Ochish/sharhlash
2022-12-13 12:23:39 Тошкентда сақлаб қолиб, энг камида туристик осори-атиқага айлантириш мумкин бўлган кўплаб объектлар ўрнига дом ё парковка қуриш учун мунтазам бузилади. Масалан, Тоштурмани сақлаб қолиб, “Қора туш даври” музейи сифатида қайта қурса бўларди. Худди шундай, “Рак корпуси” ҳам жаҳонга машҳур, бутун дунё ўқийдиган муаллифнинг мухлислари учун бир ташриф нуқтасига айлантирилиши мумкин эди. Тошкент шундай қизиқарли, ўзининг тарихи, ҳикояси бор жойларга тўла, лекин яқин келажакда унинг зилзиладан сўнг таг пойдеворигача бузилиб кетиб, сўнг қайта қурилган шартли турк шаҳарчаларидан фарқи қолмайди.
4.5K views09:23
Ochish/sharhlash