Get Mystery Box with random crypto!

#Ҳукумат_қарори “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари | Huquqiy axborot | Lex.uz

#Ҳукумат_қарори

Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари жамоатчилик фикри асосида ташаббусли бюджетлаштирилади

Ҳукумат қарори (183–сон, 03.05.2023 й.) билан “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини жамоатчилик фикри асосида ташаббусли бюджетлаштириш жараёнлари орқали амалга ошириш тартиби тўғрисида низом қабул қилинди.

Низомга кўра, жамоатчилик фикри асосида лойиҳалар тўплами маҳаллалар (қишлоқлар) бўйича шакллантирилади ва ғолиб сифатида маҳаллалар (қишлоқлар) аниқланади.

Дастурлар доирасида жамоатчилик фикри асосида тадбирларни шакллантириш ва улар учун овоз бериш жараёни – ҳар йили ноябрь–декабрь ойларида (2023 йил учун, истисно тариқасида, 2023 йил май ойида) ўтказилади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6456544