Get Mystery Box with random crypto!

#Ҳукумат_қарори Аэровокзал, темир йўл ва автобус вокзаллари | Huquqiy axborot | Lex.uz

#Ҳукумат_қарори

Аэровокзал, темир йўл ва автобус вокзалларида хизмат кўрсатиш сифати яхшиланади

“Аэровокзал, темир йўл ва автобус вокзалларида хизмат кўрсатиш сифатини яхшилашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (159-сон, 17.04.2023 й.) қабул қилинди

Қарор билан қуйидаги низомлар тасдиқланди:

Аэропортларнинг аэровокзал мажмуаларида ва вокзал олдидаги майдонларда хавфсизликни таъминлаш тартиби тўғрисида;

Темир йўл вокзалларида (станцияларида) йўловчилар ва ташриф буюрувчиларнинг қўл юки ва багажини кўздан кечириш, уларнинг темир йўл вокзалларида (станцияларида) бўлиши тартиби тўғрисида;

Автовокзалларда (автостанцияларда) йўловчилар ва ташриф буюрувчиларнинг қўл юки ва багажини кўздан кечириш, уларнинг автовокзалларда (автостанцияларда) бўлиши тартиби тўғрисида.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6435331