Get Mystery Box with random crypto!

#Ҳукумат_қарори Ҳукумат қарори билан Олий таълим муассасалари | Huquqiy axborot | Lex.uz

#Ҳукумат_қарори

Ҳукумат қарори билан Олий таълим муассасаларида иккинчи ва ундан кейинги таълимни олиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга кўра, олий маълумотга эга бўлган бакалавр (дипломли мутахассис) даражасига эга шахслар бакалавриат таълим йўналишлари бўйича иккинчи ва ундан кейинги олий таълимни олишлари мумкин.

Иккинчи ва ундан кейинги олий таълим бўйича қабул параметрлари ОТМ кенгаши томонидан белгиланади.

Ўқишга кириш учун абитуриентлар ҳар йили 10 июлдан 10 августгача (шу куни ҳам) Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган махсус электрон тизим орқали рўйхатдан ўтади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/5657199