Get Mystery Box with random crypto!

#Ҳукумат_қарори Ҳукумат қарори билан Ота-онаси ёки уларнинг б | Huquqiy axborot | Lex.uz

#Ҳукумат_қарори

Ҳукумат қарори билан Ота-онаси ёки уларнинг биридан айрилган муҳтож қизлар, боқувчиси йўқ ёлғиз аёллар олий таълим олишларини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб ҳар йили ўзларининг ҳудудларидан ўқишга кирган 25 нафардан ҳамда 2-4-курсларда ўқиётган 75 нафар (ҳар бир курсдан – 25 нафардан), жами 100 нафар хотин-қизлар учун тўлов-контракт суммасини тўрт ўқув йилининг якунланишига қадар тўлаб беради.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/docs/5640194