Get Mystery Box with random crypto!

Давлатдан иқтисодий-молиявий имтиёзлар олишга оид баъзи саволл | Ислом молияси | Islom moliyasi

Давлатдан иқтисодий-молиявий имтиёзлар олишга оид баъзи саволлар

#САВОЛ

Ассалому алайкум!

Сувсиз ердан жой олиб боғ яратган эдик. Ўша жойдан қудуқ кавлатганмиз. Ҳозирда ушбу йўналишда давлат имтиёзи берилмоқда, имтиёз қилинган харажатнинг 60%ини қоплаб беришдан иборат. Аммо бунинг учун сиз ўз ҳисобингиздан қудуқ кавлаган фирма ҳисобига пул ўтқазилганлигини, у фирма эса сизга қудуқ кавлаб берганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этишингиз керак. Биз ҳужжат тақдим қилолмаймиз, чунки биз қудуқни нақд пулга кавлатганмиз. Биз имтиёздан фойдаланиш учун (кетган харажатни тахминан чиқариб, чунки аниқ қанча харажат қилинганлигини билмаймиз) қудуқ кавлаш билан шуғулланадиган “А” фирмага пул ўтқазиб берсак (улар бизга қудуқ кавланди деб ҳужжат қилиб беради ва буни эвазига ҳақ олишади), “А” фирма кейинчалик биз ўтқазган пулимизни ўзимизни таниш “Б” фирмага қайтариб беради (ўртада биз солиқ ва шу каби тўловлардан оз миқдорда пул йўқотамиз). Шу ишимиз жоизми? Ёлғон, рибо, бировни ҳаққини ейиш каби ҳаром амаллар арашалиб қолмайди?.

Эндиликда биз томчилатиб суғориш системасини ўрнатмоқчимиз. Бунга ҳам худди юқоридаги каби қилинган харажатнинг 60%ини қайтариб олиш имтиёзи мавжуд. Биз шу имтиёздан фойдалансак бўладими? Ўша имтиёздан фойдаланиш учун баъзи инсонларга совға бериш керак бўлиб қолса ёки бошқа харажат қилишга тўғри келиб қолса, харажат қилишимиз жоизми? Бунда бошқаларнинг ҳаққини еган бўлиб қолмаймизми? Яъни танишлар хизматидан фойдаланиш ёки харажат қилиш орқали бошқаларни имкониятини олиб қўйган бўлмаймизми? Ишимизни ҳалол, шубҳадан ҳоли ҳолатда ривожлантирмоқчи эдик. Тўғри йўл кўрсатиб, маслаҳат беришингларни илтимос қиламиз.

Жавоб:

https://islommoliyasi.uz/uz/davlatdan-imtiyoz/

@IslomMoliyasi канали