Get Mystery Box with random crypto!

Ислом банклари омонат ҳисобларининг ишлаш тартиби ҳақида баъзи | Ислом молияси | Islom moliyasi

Ислом банклари омонат ҳисобларининг ишлаш тартиби ҳақида баъзи маълумотлар

Ислом
банклари мижозларнинг омонат ҳисобларини бошқариш учун, асосан, Музораба битимидан фойдаланади. Унга кўра, банк “Музориб” (иш бошқарувчи); мижоз эса “роббул мол” (сармоядор) бўлади. Бунда ислом банклари мижоздан қабул қилинган пул маблағларини бирор-бир лойиҳага сармоя сифатида киритади, лойиҳа фаолияти давомида олинган даромад шартномага мувофиқ нисбатда тақсимланади. Мижозларнинг инвестиция ҳисобварақларига келиб тушадиган фойда уларнинг сармоя сифатида киритган маблағларини банк тарафидан инвестиция қилишдан олинган фойдани ифодалайди. Ушбу фойда мижоз билан имзоланган шартномага биноан ҳар ой ёки йиллик кўринишда тўланиши мумкин.

Ислом банкларида аниқ фойда миқдори/ставкасини белгилаш (бу борада мижозларга қатъий кафолат бериш) тақиқланади, чунки у сармояга нисбатан даромадни кафолатлаш ҳисобланади. Ислом банки кутилаётган фойда ҳажмини фақатгина олдинги даромадлар тарихи ёки техник-иқтисодий ҳисоблашларга асосланган ҳолда тахминан баҳолаши мумкин.

батафсил:
https://islommoliyasi.uz/uz/islom-banklari-omonat-hisoblari/

@IslomMoliyasi канали