Get Mystery Box with random crypto!

Музорабага оид савол-жавоб Савол: Музориб сармоя эгасининг иж | Ислом молияси | Islom moliyasi

Музорабага оид савол-жавоб

Савол:
Музориб сармоя эгасининг ижозатисиз қарз олди-берди ишларини қилиши мумкинми?

Жавоб:
Битм тузиш вақтида билганингча иш тутавер деб айтган бўлса ҳам музориб сармоя эгасининг ошкора қарз беравер деган ижозатисиз бирортасига қарз ҳам бера олмайди ва музорабага маблағ/қарз ҳам ола олмайди.
“Музориб бировларга қарз бериши ёки қарз олиши жоиз бўлмайди. Агарчи битм вақтида билганингча иш тутавер деб айтилган бўлса ҳам. Чунки, бу нарса савдгарларни одатидан эмас. Модомики, сармоя эгаси унга ошкора ижозат бермас экан, қарз олди-бердисини қилишлик билганингча иш тутавер деган ижозатни остига кирмайди” (Раддул мухтор).

Манба: fiqh.uz