Get Mystery Box with random crypto!

Савол: Музориб бир неча кишилардан музораба шартномаси асосида | Ислом молияси | Islom moliyasi

Савол:
Музориб бир неча кишилардан музораба шартномаси асосида маблағ олиб, ҳар бирига фойданинг нисбатини турлича белгилаб ишлаши мумкинми?

Жавоб:
Музориб бир нечта сармоядор билан музораба асосида ҳамкорлик қилиши ва сармоя эгаларига турли нисбатда фойда бериб туришни келишиши жоиз. Лекин келишув фоиз ёки улушларга кўра, яъни фойданинг 30-40-50 фоизи ёки учдан бири, иккидан бири каби бўлиши лозим. 
Аммо, ҳар ойда муайян бир миқдорни тайин қилиниши, масалан эллик мингдан бериб турасан дейилиши мумкин эмас, чунки бу судхўрлик саналади.

Манба: fiqh.uz да қўйилган мақолалар асосида тайёрланди.