Get Mystery Box with random crypto!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Telegram kanalining logotibi ibratli_sozlar — 📚 Ibratli Hikoyalar 📚 I
Telegram kanalining logotibi ibratli_sozlar — 📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Kanal manzili: @ibratli_sozlar
Toifalar: Iltimoslar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 35.73K
Kanalning ta’rifi

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...
Hamkorlik va reklama uchun 👇👇
https://t.me/ibratli_reklama
.
.
.
.
.
.
.
.
.

Ratings & Reviews

4.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 4

2023-05-15 17:31:44
УЙДА ЎТИРИБ
ҲАМ БОЛАГА ҚАРАБ
ҲАМ УЙ ИШЛАРИНИ ҚИЛИБ
ҲАМ БУ БИЗНЕСДА ЯХШИ ДАРОМАДЛАРГА ЧИҚИШИЗ МУМКИН

БУНАҚА БИЗНЕСНИ ТОПИШ ҚИЙИН
ДИПЛОМ СЎРАЛМАЙДИ
ЁШИЗНИ АҲАМИЯТИ ЁЪҚ
БУНАҚА ЗЎР ИМКОНИЯТ ДОИМ ХАМ БЎЛАВЕРМАЙДИ

БАТАФСИЛ МАъЛУМОТ УЧУН


https://t.me/+fO6XrYhImUwN2My
https://t.me/+fO6XrYhImUwN2My
2.9K views14:31
Ochish/sharhlash
2023-05-15 17:23:18- Қаёққа
кетмоқчисан? - сўради Грач дабдала
бўлган кўйлагини ечиб хизматчи аёлга улоқтирар-
кан.
- йга.
- йингда нима бор?!
Муслим тилини тишлади. Бемаврид гапириб яна
қовун тушириб қўйди. Хўжайин кимга ғазабини со-
чишни билмаяпти. Энди жавоб берсаям, индамай
тураверсаям эшитадиганини эшитади.
- Нега индамайсан? й баҳона биронтанинг тўша-
гига чўзилмоқчисан, шундайми?!
- Хўжайин...
- Нима хўжайин, нима?! Сенларни едириб-ичиря-
пман, остинга машина, чўнтагинга пул солиб қўйиб-
ман! Сенлар эса битта қизни эплаб қўриқлашни бил-
майсанлар!
- Биздан хатолик ўтганини тан оламан...
- Тан олармиш! Ёнғиндан кейин... Э, сенларни!
Ҳеч қаёққа кетмайсан! Коктейл тайёрла!
Хўжайиннинг ғазабидан осонгина қутулганига су-
юнган Муслим барга интилди.
“ стадан роса таъзирини ебди-ку! - ўйлади юви-
ниш хонасидан чиққан Грачга кўз остидан қараб
қўяркан. - Бурни шишиб кетибди, лаблари дабдала,
ҳалиям оқсоқланиб юряпти. Машқларда аяб ҳаракат
қиладиган йигитларимизни эзғилаётганидан кери-
либ кетганди. Мана, зўрига йўликди, йигитлар кўзи
ўнгида ерни қучоқлаб, шарманда бўлди!”
нинг ўйларидан бехабар Грач ўзини креслога
ташлаб, рюмкага чўзилди. Коктейлдан бир ҳўпла-
дию, афтини буриштириб, туфлаб ташлади.
- Ароқдан қуй!
101


Давоми бор.

@ibratli_sozlar
2.8K views14:23
Ochish/sharhlash
2023-05-15 17:22:40 га рақобатчи деб ҳисоблар, збекни қанчалик ёмо1
кўрса, шунчалик ҳайиқиб ҳам турарди.
— Мастер ҳозирча мураббий мақомида юрибди
— дерди ўзига ўзи. - Эрта-индин ўрнимни эгалла!
олиши мумкин!
Бундай фикрга боришига асос бор, илло Грач ун1
ҳурмат қиларди. Ғазаби қўзиса Муслимни аяб ўтир
маслиги, ҳатто бир-икки мушт тушириши ҳам мум
кин. Аммо шу пайтгача бирон марта збекка қатти!
гапирганини эшитмаган. Агар хўжайин хавфсизли!
хизматини унинг қўлига топширгудек бўлса, Мус
лимнинг аҳволи оғирлашади. Қўл остидаги йигит
лар орасида унга зимдан тиш қайраб юрганлари кўп
Грачнинг эътиборидан четда қолиши билан тилка
пора қилиб ташлайдилар.
Шундан қўрққани учун ҳам зўр бериб рақибин!
йўқотиш йўлларини излар, тиш ботириш учун қу
лай фурсат келишини кутарди. Грачнинг шаҳарда}
ташқаридаги уйида юз берган воқеа унинг кўнгли
да умид учқунларини уйғотди. Мастер хўжайиннин;
амрига бўйсунмади, уста йигитни отиб ташлашда!
бош тортди. Ғазабга тўлган Грач унинг ўзини гумдо!
қилади деб ўйлаганди. Афсуски, ўйлаганидек бўл
мади, жазолаш ўрнига, устани ўрмонга олиб чиқиб
отиб ташлашни буюриш билан чекланди. Амм<
уларнинг орасига совуқлик тушганига Муслимнин!
ишончи комил эди. Шу билан бирга збек миллатдо
шини гумдон қилишига ҳам ишонмасди. Акси бўл
ганида, уни Грачдан ҳимоя қилмаган бўларди.
Шу ўйга борган Муслим хўжайинини шаҳардагғ
уйига кузатиб қўйгач, кетишга рухсат сўради. збе»
буйруқни бажардими, йўқми, тафтиш қилмоқчи эди
100
2.7K views14:22
Ochish/sharhlash
2023-05-15 17:22:40 - Сергак бўлиш керак! - деди ўзига ўзи. - Ўр-
мон Грачнинг шахсий қабристонига айланган. Қанча
одамни ўлдириб, кўмиб ташлаганини Худо билади!
Агар бу йигит унинг каллакесарлари қўлидан қочиб
қутулган бўлса, янада сергак бўлишга тўғри кслади!
Василий Степанович, ҳамқишлоқлари ҳурмат би-
лан Степанич деб атайдиган чол қорга томган қон
томчиларини илғагани йўқ. Бир муддат ўрмонга ти-
килиб тургач, уйига кириб кетди.
15
Қор босган йўлда ғизиллаб кетаётган “мерседес”
нинг олдинги ўриндиғида Муслим ўтирарди. Орқа-
да кайфияти расво Грач нималар ҳақидадир ўй су-
ряпти. Олдинда кетаётган “тойота” билан орқадаги
“лендровер”ни қуролланган соқчилар банд қилиш-
ган. Салгина хавф-хатар туғилиши билан дарров уни
ҳимояга олишади.
- Нега тошбақадек имиллаяпсан?! — пўнғиллади
Грач ўйдан узилиб. - Тезроқ ҳайда!
- Йўл сирпанчиқ. — Муслим унга қараб қўй-
ди. — Шундоғам соатига бир юз йигирма километр
тезликда кетяпмиз. Сақланганни сақлайман деган,
хўжайин.
- Кейинги вақтларда ҳамманг ақлли бўлиб ке-
тяпсанлар! Мақол қўшиб гапирадиган бўлиб қолган-
санлар! Тезлат дедим!
Ҳайдовчи тезликни бир оз оширди. Грач яна ўйга
толгани учун машина ичига сукунат чўкди. Муслим-
нинг кўз ўнгида тўппонча дастасини маҳкам чангал-
лаб олган збек гавдаланди. Ақлдан кўра кўпроқ
кучга суянишни маъқул кўрадиган бу одам уни ўзи-
99
2.4K views14:22
Ochish/sharhlash
2023-05-15 17:22:40 лашди. Йиқилиб тушмаслик учун кесакига бошини
тираб, эшикни кафти билан урди. Кейин яна. Сўнг
яна... Ниҳоят, эшик орқасидан аввал қадам товушла-
ри, кейин уйқуси бузилган кекса одамнинг норози
овози эшитилди.
- Ким бемақалда санғиб юрган?!
- Мен... — пичирлади Камол. — Очинг...
- Сен кимсан?
- Илтимос...
Ҳушидан кетиб қор устига йиқилган йигит ич-
карида чироқ ёнгани, эшик очилиб саксон ёшлар
атрофидаги чол билан кампир кўриниш берганини
сезмади. Бўсағада ётган нотаниш йигитни кўриб чол
кампирга қаради, кампир чолга.
- Ким бу, Вася?
- Мендан сўраяпсанми?
- Ҳамма ёғи қонга беланган, қара. Ўрмондан
чиқиб келган кўринади. Бўрилар талаганмикин?
- Бўрилар бир ёпишса, қўйиб юбормайди!
ерда
бошқа гап борга ўхшаяпти. Лизавета, қотиб турмай
иссиқ сув тайёрла!
- Нима қилмоқчисан?
- Ўзинг нима деб ўйлайсан?
Елизавета Михайловна ортиқча синчковлик қилмай
ичкарига йўналди. Чол ёқ-бу ёққа қараб қўйганидан
сўнг Камолнинг икки қўлтиғидан олиб, ичкарига су-
драб кетди. Орадан бир муддат ўтгач, қалин пўстинга
ўралиб, уйдан чиқди. Ўрмонга қаради. Тунда ўрмондан
ўқ товуши эшитилганди. Товуш тўппончага тегишли
эканлигини англади. Бир умр овчилик қилди, ўқ отар
қуролларнинг товушини бир-биридан фарқлай олади.
Отилган ўқ шу йигитга аталган кўринади. Жони те-
мирдан экан, тирик қолибди.
98
2.3K views14:22
Ochish/sharhlash
2023-05-15 17:22:40 - Сиздан хафа бўлганим учун келдим. Менга бер-
ган ваъдангизни бажармаяпсиз. Ичган қасамингизни
дарров унутдингиз...
- Ваъда?..
- Сени ҳеч кимга бермайман, дегандингиз...
- Иложсиз қолдим, Раъно...
- Соғинаман, дегандингиз...
- Соғинчим жудоликка айланди, Раъно...
- Мени бадном қилмоқчи бўлган одамлардан қа-
сос олишга онт ичгандингиз. Мен метин иродали
йигитга кўнгил бердим, деб ўйлагандим. Адашган
эканман. Ҳатто, ўз ҳаётингизни сақлаб қолишга ҳам
куч тополмаётган экансиз, мен учун қандай қасос
оласиз? Сиздан хафа бўлдим, Камол ака, қаттиқ хафа
бўлдим!..
- Раъно... мени кечир!.. Кетма... Раъно... Кетма,
жоним, кетма!
Қиз ғойиб бўлди. Яна Камолнинг мижжаларига
ёш қалқди. Алам, алам ва яна алам ёшлари эди бу.
- Тур! - бақириб юборди соғ қўли билан муз қот-
ган ерга чанг солиб. — Суйган қизингни авайлаб-а-
срашни эплолмадинг, ҳеч бўлмаса, ичган қасамингга
содиқ қол! Тур дедим сенга, тур!!!
Даҳшатли оғриққа қарамай, ўрнидан турди. Сўн-
гги кучини оёқларига йиғиб, олдинга судралди. Ҳар
қадам ташлаганида қизнинг исмини айтар, ҳар са-
фар исмини айтганида қасос истаги зўраярди. Қан-
ча юрди, билмайди. Бир вақт ўрмон икки томонга
ёйилиб, мўриларидан тутун чиқаётган уйлар кўрин-
ди. Қоқилиб-туртиниб энг чеккадаги уй томонга
одимлади. йнинг деразаларида милт этган чироқ
кўринмас, ичкаридан тиқ этган сас-садо эшитил-
масди. Буткул ҳолдан тойган йигит эшикка яқин-
97
2.3K views14:22
Ochish/sharhlash
2023-05-15 17:22:40 чалқанча ағдарилди. Юлдузларга қаради. Кўз ўнгида
Раъно гавдаланди. Бу ерга келишидан бир кун олдин
унинг уйи ёнидан оқиб ўтадиган анҳор бўйида уч-
рашгандилар. Кечки пайт эди, худди ҳозиргидек кўк
юзига юлдузлар тариқдек сочилганди.
- Сиз кетаётган юртда чиройли қизлар кўп эмиш,
- деганди Раъно маъюс тортиб. - Биронтаси бошин-
гизни айлантириб қўйса, мени унутиб ҳам юборар-
сиз...
- Сени ҳеч қачон унутмайман! Сени соғинаман!
Сени ҳеч кимга бериб қўймайман!
- Мени соғинсангиз, осмонга қаранг. Юлдузларга
тикилсангиз, мени кўргандек бўласиз...
Юлдузлар ҳар доимгидек жимир-жимир қиляпти.
Аммо суйган қизи энди йўқ. Камолнинг оёқ-қўлини
қимирлатишга ҳам ҳоли қолмаган, қор устида кўк-
ка тикилиб ётибди. Жим-жит. Бутун борлиқ сукунат
қўйнида ором оляпти. нинг толиққан вужуди ҳам
ором истаяпти. Шу истак зўриданми, яраланган қў-
лидаги оғриқ ҳам сусайгандек бўлди. Ғалати енгил
ҳис қила бошлади ўзини. йқуси келди. Қор пардек
юмшоқ эди. Қовоқлари оғирлашди. Бир кўзи шун-
доқ ҳам юмуқ эди, мана иккинчи кўзи ҳам юмилди.
хла, пичирлади кимдир қулоғига, қаттиқ чарчаган-
сан, ором ол...
Айни шу вақт қорни ғарчиллатиб келаётган қадам
товушлари эшитилди. Товуш ёнига келгач тинди.
- Камол ака... - Раънонинг пичирлагани эши-
тилди қулоғига. Секин кўзини очди. Шундоқ ёнида
суйган қизи турарди. Эгнига майда гулли енги калта
кўйлагини кийиб олибди. Шу кўйлакни кийганида
янада очилиб кетарди...
- Сен бу ерда нима қиляпсан, Раъно?
96
2.3K views14:22
Ochish/sharhlash
2023-05-15 17:22:40 бек буйруқни бажармабди, уни бу ерга олиб келиб,
ўлдирмай ташлаб кетибди. Ташлаб кетишга мажбур
бўлганига ишончи комил. Акс ҳолда бу аҳволда ўр-
монда ёлғиз қолдирмаган бўларди.
Камол катта йўлга қарама-қарши томонга одим-
лади. Рўпарасидан эсаётган совуқ шамол димоғига
тутун ҳидини урди. Шу томонда қишлоқми, ўрмон-
чининг уйими, одамлар яшайдиган нимадир бор.
Ўрмондан чиқиб олса бўлди, Грачнинг одамларига
рўпара бўлмай шаҳарга қайтишнинг йўлини топади.
Бир неча ўн қадам ташлагунча терлаб кетди. Қор
тиззани кўмар, юриш оғир эди. стига устак мадори
йўқ, кўз олди тиниб, боши айланяпти. Ойдин тунда
ўрмон қўйни ваҳимали кўринар, дарахтлар ораси-
да аллақандай йиртқич ҳайвонлар писиб тургандек
туюларди. Дард устига чипқон бўлиб, совуқ қотган
танаси қизигач, яраланган қўлидан қон оқа бошла-
ди. Камол қадамини тезлатди. Қон ҳиди ўрмонда тез
тарқалади. Бўрими, уйқуси бузилган айиқнингми
бурнига кирса, ҳолига вой! Ўрмон йиртқичлари қон-
хўрликда одамлардан қолишмайдилар.
Бир вақт дарахтлар орасидаги қоронғилик қўйни-
да нимадир қимирлагандек бўлди. Ялт этиб ўша то-
монга бош бурган Камол чайқалиб кетиб, қор устига
юзтубан йиқилди. Яраланган қўли қор остидаги то-
шгами, қотиб қолган кесакками урилди. Оғриққа чи-
долмай бақириб бормаслик учун тишларини маҳкам
қисиб, ўрнидан турди. Олдинга судралди. Бир неча
қадам ташлагач, яна йиқилди. Тағин турди, тағин
судралди, кўп ўтмай яна қор устига чўзилиб қолди.
Дир-дир титраётган чап қўлини ерга тираб қаддини
ростлашга уринди, қўли тирсакдан букилиб кетди.
Ўрнидан туришга мадори қолмаганди. Бир амаллаб
95
2.3K views14:22
Ochish/sharhlash
2023-05-15 17:22:40 бўлганида биқинида қўзғалган оғриқ миясига чиқиб
кетди. Грачнинг қўриқчилари ўртага олиб роса теп-
килашди. збек ҳимоя қилмаганида уларнинг оёқла-
ри орасида ўлиб кетарди. Миллатдоши унинг жони-
ни сақлаб қолди. Раъно эса...
Камол елкалари силкиниб, йиғлаб юборди. Бу-
тун вужуди билан севарди уни, Раъносиз ҳаётини
тасаввур ҳам қилолмасди. Юртга қайтгач, уйига
совчиларини юбормоқчи, онаси баҳорда тўй қил-
моқчи эди. Севгиси ҳазон бўлди, онасининг ни-
яти армонга айланди. Раъно энди йўқ. Иффати,
қадр-қимматини ҳаётидан ҳам устун қўйиб, фа-
риштага айланди...
Жудоликка чидолмай исён кўтарган қалбининг
туб-тубида вулқон портлаган йигит бир амаллаб,
ўрнидан турди. Соғ қўлининг мушти қисилган, ўт
чақнаётган кўзларида кучли ғазаб, зўр қатъият ифо-
даси зоҳир эди. Армонга айланган ҳис-туйғулари ин-
тиқом талаб қиларди.
- Грач! Сендан Раънонинг хунини олмагунимча
она юртимга қайтмайман! Интиқом қиёматга қол-
майди!
Дарахтларни оралаб, туртиниб-қоқилиб ўрмон
ичидан ўтган энсиз йўлга чиқди. Чиққан пайти йи-
гирма қадамча наридаги катта йўлдан чироқлари-
ни лопиллатиб келаётган машина ўтиб кетди. Катта
йўлга чиқиш хатарли эди. Грачнинг одамлари изғиб
юрадиган йўл бу, биронтаси кўриб қолиши мумкин.
Кўриб қолса, нафақат ўзи, балки збекнинг ҳаёти ҳам
хатар остида қолади. Қор устида ҳуш-беҳуш ётганида
Грачнинг унга айтган сўзларини эшитди. Раънонинг
бевақт хазон бўлишига сабаб бўлган бу аблаҳ уни ўр-
монга олиб чиқиб, отиб ташлашни буюрганди. з-
94
2.3K views14:22
Ochish/sharhlash
2023-05-15 17:22:40 “Ор-номусни ҳар нарсадан устун қўядиган довюрак
қиз экан, - ўйлади касалхона йўлига қайриларкан.
- Грачнинг хирсига қурбон бўлишдан кўра, ўлим-
ни афзал билди. Қойилман сенга, ўзбек қизи! Сен
яшашинг керак, Раъно!
ер-бу еринг синган-чиққан
бўлса ҳам, тирик қолсанг бўлди. Сал оёққа турга-
нингдан сўнг ҳамюртларингни қидириб топиб, уй-
ингга юбораман!”
Тонг ёришаётган палла касалхонадан чиққан з-
бек машинасининг ўриндиғига ҳорғин чўкди. Доктор-
нинг айтишича, Раънонинг оёғи синган, боши ёрилиб,
мияси чайқалган бўлса-да, ҳаётига хатар йўқ экан.
Шукрки, ички аъзоларига жиддий зарар етмабди.
Моторни ўт олдирди, Камолнинг холидан хабар
олишни қанчалик истаётган бўлмасин, машинани
уйи томонга бурди. Орқасида пайдо бўлган “опел”
унга шубҳали туюла бошлаганди...
15
Совуқдан ҳушига келган Камол кўзини очди. Ос-
монга қаради. Шундоқ тепасида чарақлаб турган юл-
дузлар ёниб-ўчаётгандай туюлди унга. Бир кўрина-
ди, бирдан йўқолиб қолади, зум ўтмай тағин пайдо
бўлиб, милт-милт қила бошлайди. Кўриниб-кўрин-
май қолаётган юлдузлардан кўзини олиб, ўнг-сўли-
га назар ташлади. Ўрмонда ётгани, дарахтларнинг
шамолда чайқалаётган новдалари юлдузларни тўсиб
қўяётганини англади. Чап қўл тирсагига таяна-та-
яна бир амаллаб қаддини рослади. Бутун вужуди
қақшаб оғрир, боши ғувиллар, қонга беланган ўнг
қўли жонсиз, осилиб ётарди. Юзи шишганидан чап
кўзи бутунлай юмилиб қолибди. Ўрнидан турмоқчи
93
2.4K views14:22
Ochish/sharhlash