Get Mystery Box with random crypto!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Telegram kanalining logotibi ibratli_sozlar — 📚 Ibratli Hikoyalar 📚 I
Telegram kanalining logotibi ibratli_sozlar — 📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Kanal manzili: @ibratli_sozlar
Toifalar: Iltimoslar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 34.64K
Kanalning ta’rifi

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...
Hamkorlik va reklama uchun 👇👇
https://t.me/ibratli_reklama
.
.
.
.
.
.
.
.
.

Ratings & Reviews

4.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar

2024-04-10 03:27:22
РАМАЗОН ХАЙИТИ МУБОРАК

Ассалому алайкум ва рахматуллохи ва барокотух .
Дилга якин Кадрдоним !

Бугунги Рамазон Хайит айёмингиз муборак! Бугун сизлар эзгу тилакларимни тилагим келди. Сизлар билан ширин сузларимни булишгим келди.

Аллохим тутган рузаларингиз ибодатларингизни бериё Кабул килсин илохим. Тутган рузаларингиз кадамларингизни Жаннатнинг Район эшиги томон элитсин.
Ин Шаа Аллах.

Хонадонингизга тинчлик- хотиржамлик, тан- сихатлик, хайр ва барокотини ёгдирсин.
Ишларингизга ривож барокот ва рахматларини сочиб, нимаики уйлаган яхши ниятларингиз булса Роббим руёбини берсин.

Рамазон ойи давомида билиб билмай гапирган гапларимизни, нотугри айтиб куйган муборак каломларимизни Узи кечирсин. Хакир санаган кичик гунохларимизни Саттор номи бн яширсин.
Умрингизни зиеда килиб яхшиликлар устида бардавом килсин, илохим! Доим тинч булинг , сог- саломат булинг.


https://t.me/ibratli_sozlar
19.7K viewsedited  00:27
Ochish/sharhlash
2023-11-29 06:01:05 Мактабга келдим деб, дарсга кирмаса,
Ёнида ё китоб, дафтар бўлмаса,
Юрагим ачишиб айтай бир нарса,
Уйғонинг оналар ғафлатда қолманг,
Илтимос фарзандлар ёнини олманг.

Тентираб юришар гўё мақсадсиз,
Кўзида қаҳр бор, жаҳл, шафқатсиз,
Дунёда яшайман десангиз дардсиз,
Уйғонинг оталар ғафлатда қолманг,
Илтимос фарзандлар ёнини олманг.

Илмсиз бўлмасин, қалби қотади,
Қотган қалбда эса зулм ётади,
Қўйиб берсак агар юртни сотади,
Уйғонинг оналар ғафлатда қолманг,
Илтимос фарзандлар ёнини олманг.

Худодан қўрқишсин, динни ўргатинг,
Дўст бўлиб ёнида Хақни кўрсатинг,
Болам умидимсан сен дея айтинг,
Уйғонинг оталар ғафлатда қолманг,
Илтимос фарзандлар ёнини олманг.

Жоҳиллик йўлини тутмасин дейман,
Ҳаёни тепкилаб ўтмасин дейман,
Ҳаётда ғофилдек ётмасин дейман,
Уйғонинг оналар ғафлатда қолманг,
Илтимос фарзандлар ёнини олманг.

Мактабга келишин назорат қилинг,
Илмни асосий мақсад деб билинг,
Тилагим устознинг ҳамкори бўлинг,
Уйғонинг оталар ғафлатда қолманг,
Илтимос фарзандлар ёнини олманг.

Ўқисин, улғайсин, камолга етсин,
Келажак кунига зиёлар битсин,
Кексалик гаштингиз роҳатда ўтсин,
Уйғонинг оналар ғафлатда қолманг,
Оталар илтимос эътиборсиз бўлманг.

             Заршидбек Матғозиев
Тошкент туманидаги 14-умумий ўрта таълим мактаби тарбия фани ўқитувчиси


@ibratli_sozlar
18.4K views03:01
Ochish/sharhlash
2023-07-03 21:04:19 No_45

Ниҳоят мижози кетгач Феруза опа Раънога юзланди...
-нечук мени йўқлаб қолдинг? Боланг қани?
-кичигини боғчага гаплашдим вақтинча...
-ҳаётинг тинчми?-деди Феруза уни синиққан юзига қараб...
Раъно лабини тишлади...рўй рост биринчи марта ёрилди...
-хўп Элнур сени севмаса нега сендан яширинча юради?
Феруза опани гапидан Раъно елка қисди...
-опа уни мен билан яшаш нияти йўқ!
-бекорларни айтибсан...яшагиси келмаса пешонанггача етаклаб келарди...у нимадандир аламзада ва аламини шу йўл билан олаяпти!
-опа сизга бир гап айтаман...фақат онт ичасиз ҳеч кимга айтмасликка!-деди Раъно қатъий...
Феруза ўша он нима эшитишини таҳмин ҳам қилмаганди...эшитиб ёқа ушлади...
-эсинг жойидами Раъно!
-мен ўғилли бўлишни истайман!
-қурбон берибми?-деди Феруза тутоқиб...нима деса ҳам Раъно фикридан қайтадиганга ўхшамагач секин унга боқди...
-мендан нима истайсан?
Раъно жилмайди...
-эримга жўнатиш учун шундай кўриниш ясангки токи дунёга келтирган онам ҳам танимасин!
Феруза ўрнидан туриб унга яна бир бор боқди...
-аминмисан Раъно шу тўғри йўл эканлигига!
Раънони кўзлари ҳиссиз боқди..
-мутлақ аминман!

Давоми эртага окшомда

@ibratli_sozlar
2.5K views18:04
Ochish/sharhlash
2023-07-03 21:04:10 No_44

Омина секин чиқиб дадасининг шкафда турган костюмига қўл.чўзди...ўқитувчиси ремонтга пул олиб келмайсанми деб чарчади...онаси менданмас дадангдан сўра деса дадасидан сўраш учун юрак йўқ Оминада...секин пуллардан кераклисини олдида қолганини солди..дадаси пулни ҳисобини билмай қолади барибир...онаси яширинча тоғасига қарз берганда билдики демак дадаси пулни ҳисобига бормайди...ҳеч ким сезмадими деб атрофга қараб хонасига қайтди...қўлидаги пуллар кўзига чўғдек кўриниб кетди...хонасига кириб пулни қайта қайта санади..яна бироз кўпроқ олса бўларкан...хаёлан.синфдошлари олдида кўп пул билан юришни ўйлаб ширин энтикиб қўйди..пули кўплигини кўрса унга ҳам бошқача муомила қилишармиди синфдошлари...айниқса ўқитувчиси..негадир Оминани доим пастга уради...Сухробни атрофида гирдикапалак бўлган қизларни кийими унда бўлса борми нақ малика бўларди..
Уёққа буёққа ағанаб охири уйқуга кетди...яширин олинган пуллар эса қизалоқнинг чангалида совуқ ялтираб турарди...





-яхшимисиз Феруза опа?
Раъно узоқ қариндоши Ферузани ёнига кирди...Феруза мижози борлиги учун унга ўтир ишорасини қилди...Раъно салончи қариндошига бошдан оёқ ҳайрон боқди...ёши неччида эди ўзи? Бунча ёш кўринади?
Феруза бот бот рўмолни босиб ўраганча ўзига тикилиб ўтирган Раънога хомуш қараб қўйди..
-бунча хотин бўлиб кетдинг?
Раъно жилмайди...
-ўзи хотинманку опа?
Феруза бош чайқаб қўйди...
2.4K views18:04
Ochish/sharhlash
2023-07-03 21:04:08 No_43

Энақиз оёғини номига уқалаб ўтиргандек кўринган ўғлига қараб оғриниб қўйди...бола шу эканда..бежиз аввалгилар ўғлинг еб ўрга кетар қизинг еб қирга дейишмаган экан..мана қариганингда ёнингда ким қолди..инсон қариб ё инжиқ бўлиб қоларканми? Ҳеч қачон бировга кунинг қолмасин экан ҳоҳ у боланг бўлсин ҳоҳ келининг...минг сўмми 200 сўмми ўзингни топган пулинг ўзингники...бозорларда совуқда заҳмат чекиб боққан болалари худди ўлимини пойлаб тургандек туюлади...қайнона ҳам она...у ҳам меҳрга муҳтож..ширин гапирса текин хизматкор келинга...гоҳида оёғи оғриб тура олмай қолса келини ўзини гарангликка солиб чой олиб келмайди...жойида Иродалаб қолиб кетаверади...шундай пайти алам қилади...ёшликда қонинг.қайноқлигида билинмаган дардларинг секин секин бош кўтаравераркан...хотинини гапирсанг ўғлинг авзойи бузулса...ини бузилмасин деб жим бўлсанг ичингда бир нималар ғимир ғимир этади...ахир у ҳам ёш эди..фарзандларини ўйлаб саёқ юрмади...бировлар бирни ечиб ўнни кийганда қопдек кўйлакларда далада ишлади...йиллаб армияда юрган эрига вафо қилди...эндичи? Инсон ётиб қолганда бутун бошли ҳаёти кўз олдидан ўтаркан...қариганда ёнида туриш ўрнига эри сенга муҳаббатим билан уйланмаган деса..нима Энақиз севибдими? Эрини тўй куни кўрган бўлса..шу ёшгача йигит зотига тик қарамаган қизга эрининг сал яхши гапи ҳам юрагини оловдек ёқарди...ҳаёт шу эканда деди..синовларда ортга боқмади..
Энақиз оғир ҳўрсиниб қўйди...
-Рустам...етади хонангга бор!
Рустам шуни кутиб тургандек шарт хонасига туриб кетди...бу ёнида эса Элнур донг қотиб ухлаб қолганди...охиста ўғлини бошини силаб қўйди...
-тур Элнур!
2.0K views18:04
Ochish/sharhlash
2023-07-03 21:04:07 No_42

Донохол уйга қайтиб туғилган кундан олиб келган нарсаларни музлаткичга жойлаётганди эри Ботирни спортивка кийиб олганига ҳайрон бўлди...
-қаёққа?
-кўча айланиб келаман!-деди Ботир бамайлихотир...
Донохол Ботирга бошдан оёқ разм солди...
-буёққа келингчи...
-нега?-деди Ботир бирдан довдираб...
Донохол шахд билан келиб эрини оёқ томонини кўтариб пайпоғини қайирди...у ерда бир даста пул.қад ростлаб турарди...
-сиз ҳали болаларни ризқини ўғирлаб кетаябсизми?-деди овози титраб алам билан...
-бу пул мениям пулим!-деди Ботир жахл билан...
-ўлай деб кечаю кундуз ишлайман сизда инсоф борми ўзи? Сизга бир сўм топиш осонми? Иссиқда кун тиғида мой сотаман...ноқонуний савдо биласиз ҳар куним игна устида ўтади...сиз эса бу пулни олиб қочяпсиз?-деди Донохол бақириб...
-менга овозингни кўтарма!-деди Ботир қоши чимирилиб...-йўқса...
-нима йўқса? Бир гап десам калтаклайсиз? Мен ҳам истайман уйда ўтиришни...арава торт десам обройим дейсиз...бирон нарса сотинг деса ор қиласиз..менчи? Менда ор йўқми?
Ботир ўйлаб ўтирмай хотинини чаккасига қулф билан туширди..





-ини қисилиб хотининг бир қайнсингилларни тузук кутиб олишни билмайди!-деди Энақиз Рустамга қош чимириб...Рустам оғир уҳ тортди...
-ойи яна бошламанг!
Энақиз тутоқиб кетди...
-ҳа суягинг зирқирадими хотинингни гапирсам?
Элнур укасига ачиниб.қараб қўйди...назарида укасида ҳаловат йўқдек...
-қачон онам ухлайди хотинимни олдига борарканман деб ўтирган чиқарсан иккаланг!
Элнур кулиб юборди...
-ойи ҳоҳласангиз сиз билан тунаймиз!
1.9K views18:04
Ochish/sharhlash
2023-07-03 21:04:05 No_40 Аёллар эркакларчалик кучли жинс вакиллари бўлмаса ҳам ҳис туйғуларни ва жаҳлни бошқариш бобида анча олдиндалар... Дарвоза очилиб Элнурни отаси Холбой кўринди... -ким бор?-деди ичкарироқ кириб...ичкарида суҳбатлашиб ўтирган икки келин чопиб…
2.2K views18:04
Ochish/sharhlash
2023-07-03 19:02:53 ЎЛМАЙ ҚОЛГАН ҚИЗНИНГ ТЎЙИ...

Бир танишим бор. У қизини жуда ҳам қаттиқ яхши кўрар эди. Ўзи Аллоҳ таолога ибодат қилмас, шариатга зид ишларни қилиб
юрар эди. Ўша қизи давосиз дардга йўлиқиб қаттиқ касал бўлди. Бормаган доктори, кўрсатмаган табиби қолмади. Охири уйини сотиб, узоқ юртларга бориб даволатди. Аммо қизи ҳеч тузалавермади. Сўнгра, умидсиз кунларнинг бирида аёли билан бирга ўтирганида хотирасига Аллоҳга тавба қилиб, ушбу давоси бўлмаётган дарддан шифо тилашса, шояд қиз тузалиб кетса, деган ўй келди.
Сўнгра иккиси астойдил тавба қилишиб, Аллоҳ таолодан шифо сўрашди. Беш вақт намоз ўқиб, илм ола бошлашди. Аёли ҳижоб кийиб, иккиси иймон йўлига тушишди. Бу ишлари сабабли Аллоҳ таоло қизларига шифо беришидан умид қилишди.
Аллоҳ таоло ҳар нарсага қодир зот! Қиз аста-секин тузала бошлади.
Ўн йилдан сўнг ҳалиги танишим тўйга айтиб келди ва мен туйига бордим. Никоҳ тўйида ёшларга бахт тилаб дуолар қилдим. Қайтаётганимда танишим кузатиб қўйди. Хотирамга ие, бу ўша бемор бўлган қиз эмасмикан, деган ўй келди.
– Никоҳи бўлаётган қизингиз, ўша бемор қизингизми? – дея сўрадим.
– Худди ўша қизим, – деб жавоб берди.
Субҳаналлоҳ! Ушбу ўта оғир дард бу оилага худди меҳмондек келиб, кетибди-я! Қиз оғир касал бўлиб, ота-онаси тавба қилиб тўғри йўлга юра бошлагач, шифо топибди...
Бу эса – ботиний неъматдир!

@ibratli_sozlar
4.4K views16:02
Ochish/sharhlash
2023-07-03 18:37:48
#МАГНИТЛИ_БРАСЛЕТ

Семиз одамнинг ички организмига саёхат

функциялик браслет - озиш учун, қорин, бўкса, қўл, оёқдаги ёғларни эритишга ёрдам беради.

Организмнинг умумий аҳволини яхшилаш ва ишчанлигини оширишда ёрдам беради.
Иммунитетни ошириб, жисмоний ва ақлий қобилиятни яхшилаш,
Чарчоқ ва ҳолсизликни камайтириш,
Бўғим ва бош оғриқларини қолдириш,
Буқоқ касалликларида ёрдам беради.

Маҳсулот нархи:
Қора ранг:  67000 сўм
Кумуш ранг:  67000 сўм
Тилла ранг:  67000 сўм

1+1=3 Акцияси мавжуд
Тўловни маҳсулотни қўлингизга олганда қиласиз
Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш хизмати мавжуд
4.1K views15:37
Ochish/sharhlash
2023-07-03 18:37:45 ​​​Шоҳидани фаришта аёл эканини англаган сайин қийноқлар уни ширин жонига қасд қиларди. Ёруғ дунё кўзига тор кўринди, дегунча, Шоҳидани олдига чопади. 
“ Бугун ҳам бир жанжал бўлган эҳтимол”, -хаёлидан ўтказаркан Шоҳида. Ойнадан кўчага қараганди, ташқарига эри шумшайиб унга нажотсизларча тикилиб турарди. Унга жуда раҳми келди. Шошиб елкасига халатини ташлаб, ташқарига чиқди. 
- Яна жанжаллашдиларингми? -сўради Шоҳида. 
- Эй, -Муталиб қўл силтадию, сигарета тутатишга киришди. 
Ҳаётнинг найрангларига тушуниб бўлмайди. Бир жуфтлик эр-хотинликдан бегона бўлиб, сирдош дўстга айланиб қолдилар. 
-Шоҳи, бу кунингдан баттар бўл, дерсан. Сени шунча хўрлаб, яна дардимни сенга тўкаман. 
-Отимни ўлишини билганимда бир коп кепакка алиштирардим, -деган экан бир одам, - дея кулди Шоҳида. 
- Бемаҳал ит қутирар, пул топса эр қутирар, демайсанми? 
Улар бир муддат бир- бирларига тикилиб турдилар-да, ҳоҳолаб кулар эканлар, кўп қаватли уйлар оралиғидаги ўриндиқлардан жой олдилар. 
-Сени севганман-а. 
-Сизни бир кун кўрмасам ўша куни ақлдан озай, дердим. 
-Муҳаббатимиз шунчалик ўткинчимиди-а. 
-Йўқ. Ўзимиз ўткинчи. Муҳаббатимиз уйига ўтин ташиб, оловда куйдириб юбордик.- Шоҳида миннат қилиб, эрини дилини оғритиши ҳам мумкин эди. Аммо истамади. У Муталибни юрагини нимталаётган оғир туғённи кетказиш учун яна ҳазил қилди. 
“Ўзбек аёли бўлиш осонми? Атала ичсанг- ош, деб мақтанасан. Онанг йиғиб-териб олиб берган биттагина кўйлагингни эрим олиб берди, деб кериласан. Эрдан калтак еб, бузоқ сузди, дейсан. Касал бўлсанг, касалингни тан олмаган эринг этагини ёпиб, докторларни кўрсам жиним қўзийди, дейсан. Оиланинг шаънини сақлаш учун мингта ёлғон айтиб, ўзинг шу ёлғонларни қулига айланасан. 
Шоҳида уч боласини чирқиратиб ташлаб кетиб, кўнгли ёш хотинни тусаган эрининг ҳозирги ҳолига ачинарди. Уни таъна - дашномаларсиз жимгина тинглади: 
-Шоҳи, мен сени қарғишингга қолдим. Пулсизлигимда ёнимда эдинг, пул топдим бегона бўлдинг. Яна чой-чақасиз қолиб, ёнингга келиб турибман. Эҳ, пушаймонликларимни ошнам билан оширади, душманларим билса тоширади. Жим юрсам ёрилиб ўламан. 
Шоҳида жим эди. Унинг ёдидан онасининг сўзлари бирма-бир ўта бошлади. “Дўстни дўстдан пул айиради. Яхшилик ҳатто душманларнинг ёмонликдан тўхтатади. Оллоҳнинг марҳамати кенг. Яхшиликни пайида бўл”.
У ўзини хўрлаган, орзуларини топтаган эрининг кўзларига жасорат билан кулиб қаради. Уйдан чиқаётиб, халатини чўнтагига солиб олган бир даста пулни эрига узатди. 
-Сизга асқотар... 
Муталиб шу лаҳзада бепичоқ сўйилгандек бўлди. Эр бўлиб бир аёлча мард бўлолмаган ўзини койир экан, пулни олмай кўзларига қалқиб чиққан ёшни яшириш учун Шоҳидадан узоқлашди.

@ibratli_sozlar
3.6K views15:37
Ochish/sharhlash