Get Mystery Box with random crypto!

бўлганида биқинида қўзғалган оғриқ миясига чиқиб кетди. Грачн | 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

бўлганида биқинида қўзғалган оғриқ миясига чиқиб
кетди. Грачнинг қўриқчилари ўртага олиб роса теп-
килашди. збек ҳимоя қилмаганида уларнинг оёқла-
ри орасида ўлиб кетарди. Миллатдоши унинг жони-
ни сақлаб қолди. Раъно эса...
Камол елкалари силкиниб, йиғлаб юборди. Бу-
тун вужуди билан севарди уни, Раъносиз ҳаётини
тасаввур ҳам қилолмасди. Юртга қайтгач, уйига
совчиларини юбормоқчи, онаси баҳорда тўй қил-
моқчи эди. Севгиси ҳазон бўлди, онасининг ни-
яти армонга айланди. Раъно энди йўқ. Иффати,
қадр-қимматини ҳаётидан ҳам устун қўйиб, фа-
риштага айланди...
Жудоликка чидолмай исён кўтарган қалбининг
туб-тубида вулқон портлаган йигит бир амаллаб,
ўрнидан турди. Соғ қўлининг мушти қисилган, ўт
чақнаётган кўзларида кучли ғазаб, зўр қатъият ифо-
даси зоҳир эди. Армонга айланган ҳис-туйғулари ин-
тиқом талаб қиларди.
- Грач! Сендан Раънонинг хунини олмагунимча
она юртимга қайтмайман! Интиқом қиёматга қол-
майди!
Дарахтларни оралаб, туртиниб-қоқилиб ўрмон
ичидан ўтган энсиз йўлга чиқди. Чиққан пайти йи-
гирма қадамча наридаги катта йўлдан чироқлари-
ни лопиллатиб келаётган машина ўтиб кетди. Катта
йўлга чиқиш хатарли эди. Грачнинг одамлари изғиб
юрадиган йўл бу, биронтаси кўриб қолиши мумкин.
Кўриб қолса, нафақат ўзи, балки збекнинг ҳаёти ҳам
хатар остида қолади. Қор устида ҳуш-беҳуш ётганида
Грачнинг унга айтган сўзларини эшитди. Раънонинг
бевақт хазон бўлишига сабаб бўлган бу аблаҳ уни ўр-
монга олиб чиқиб, отиб ташлашни буюрганди. з-
94